15
III. ТРЕНИНГ МЕТОДИКАСИ ВА ТЕХНИКАСИ.
Тренинг – (инглиз тилидан training-
train –ўқитмоқ, тарбияламоқ)
интерфаол машғулотларни амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб, у
ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш, машқлар
давомида ўзлаштириш, мулоқот алмашиш имконини берувчи ташкилий
тадбир ҳисобланади. Тренинг бу нафақат таълим
олувчиларда шахслараро
ўзаро ҳамкорликнинг самарали кўникмасини шакллантиришга балки,
мутахассис касбий компетентлигининг
умумий даражасини оширишга
йўналтирилади. Тренинг мобайнида ўқитувчилар назарий маълумотларни
ўзлаштириш
билан бирга, уларда билиш, эмоционал ва хулқ-атвор
кўникмалари ривожланиб боради.
Тренинглар ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва
фикрларни
амалий иш ҳамда машқлар давомида ўзлаштириш имкониятини беради ва
қатнашчилардаги ўзаро ҳамкорликни, самарали мулоқот кўникмасини
шакллантиришга йўналтирилади.
Ҳар қандай тренинг қуйидаги босқичлардан ташкил топади:
Do'stlaringiz bilan baham: