Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


“Муаммоли” иштирокчилар билан мулоқот мобайнида зарур


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

 
Муаммоли” иштирокчилар билан мулоқот мобайнида зарур 
бўладиган фойдали маслаҳатлар: 
 Белгиланган мулоқот маданияти, муомала одоби – қоидаларидан 
фойдаланиш. 
 Қатнашчилар қандай бўлса, уларни шундайлигича қабул қилиш. 
Бунда тренер-ўқитувчи қатнашчиларни ўзгартириш учун келмаганлигини 
унутмаслиги лозим. 
 Бир ҳилдаги ишчанлик ва тинчгина ҳолатни ушлаб туриш. Ҳис-
туйғуга берилиб кетмаслик. 
 Мулоқот мобайнида ҳар бир тингловчи билан суҳбат қилишга 
эришиш. 
 Бирон зиддият келиб чиққан ҳолларда, тингловчи билан яккама-якка 
гаплашиш ёки гуруҳ аъзоларидан биридан илтимос қилиб, ушбу вазифани 
топшириш. 
 Муҳокама қилиш ва баҳо беришга шошилмаслик. 
 Вазиятни тушунтириш. Вазият сизга ва гуруҳга аъхзоларига қандай 
таъсир қилишига эътибор бериш. 
 Кейинги ҳаракат қандай бўлишини «Муаммоли» тингловчи ёки 
гуруҳдан сўраш. 
 Таклиф бериш. Бу таклиф гуруҳни қониқтирганлигига ишонч ҳосил 
қилиш. 
Кўриниб турибдики, тренерлик бу бевосита шахснинг касбий-
индивидуал-психологик хусусиятлари билан боғлиқ фаолият бўлиб, унинг 
самарадорлиги юқорида келтирилган барча омиллар билан бевосита 
боғлиқдир.  


15 
III. ТРЕНИНГ МЕТОДИКАСИ ВА ТЕХНИКАСИ. 
 
Тренинг – (инглиз тилидан training-train –ўқитмоқ, тарбияламоқ) 
интерфаол машғулотларни амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб, у 
ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш, машқлар 
давомида ўзлаштириш, мулоқот алмашиш имконини берувчи ташкилий 
тадбир ҳисобланади. Тренинг бу нафақат таълим олувчиларда шахслараро 
ўзаро ҳамкорликнинг самарали кўникмасини шакллантиришга балки,
мутахассис касбий компетентлигининг умумий даражасини оширишга 
йўналтирилади. Тренинг мобайнида ўқитувчилар назарий маълумотларни 
ўзлаштириш билан бирга, уларда билиш, эмоционал ва хулқ-атвор 
кўникмалари ривожланиб боради.
Тренинглар ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни 
амалий иш ҳамда машқлар давомида ўзлаштириш имкониятини беради ва 
қатнашчилардаги ўзаро ҳамкорликни, самарали мулоқот кўникмасини 
шакллантиришга йўналтирилади. 
Ҳар қандай тренинг қуйидаги босқичлардан ташкил топади: 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling