Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


Гуруҳ билан ишлаш ва уларга раҳбарлик қилиш


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

 
Гуруҳ билан ишлаш ва уларга раҳбарлик қилиш 
1. Тренингга тайёргарлик: 

қатнашчилар муваффақиятли ишлаши учун етарли таянч 
маълумотларга эга ëки эга эмаслигини синаш 

қайсидир фаолият турини киритишдан олдин, барча керакли мазмун 
ва зарурий маълумотларни қайта кўриб чиқиш 

баҳс учун жавоблари фақат «ҳа» ёки «йўқ» дан иборат бўлмайдиган 
этиб саволлар тузиш масалалари киради. 
2. Гуруҳда ишлашда тренер-ўқитувчи:

қатнашчиларга тушунарли бўлган тушунчалардан фойдаланиш; 

қатнашчиларни диққат марказига қўйиш ва материални тушунишни 
енгиллаштириш 

қатнашчиларни гуруҳда ва ўзаро ишлашда таъсирларини 
ривожлантириш 

қатнашчилар тақдимотларида ва машқларни бажаришида аудитория 
бўйлаб юриш керак. 
3. Кичик гуруҳларда ишлашда раҳбарлик: 

уч нафар ёки беш нафар қатнашчилардан ошмайдиган кичик
гуруҳлар тузиш 


13 

гуруҳнинг ҳар бир қатнашчисига вазифа бериш (ёки ҳаммани 
қатнашишига шароит яратиш) 

топшириқни аниқ тушунтириш ва тушунганлигини текшириш 

ёрдам беришга ҳамиша тайёр бўлиш, лекин қатнашчилар ўз 
ишларини мустақил бажаришига эришиш 

интерфаол методни амалга ошириш учун стол ва стулларни суриш 
мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш 

қатнашчилар бир-бирини «елкама-елка», «кўзма-кўз» кўришига 
ишонч ҳосил қилишдан иборат. 
4. Қатнашчиларга саволлар бериш тартиби: 

қатнашчиларнинг аниқ ҳаётий ва педагогик тажрибасига мос 
мавзулардан бериш; 

савол бера туриб, сўровнинг турли босқичларидан фойдаланиш. 
масалан, қатнашчилар нима дейди? нега ушбу усул ёки услубдан 
фойдаланилади? 

қатнашчилардан «нималарни ўйлайсиз?» деб сўраш; 

савол бера туриб, қатнашчиларга жавоб учун вақт ажратиш («кутиш 
вақти»); 

қатнашчиларни ўз фикрларини ифодалашга, уни тушунтиришга ва 
асослашга ундашдан иборатдир. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling