Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


атрофида гуруҳ аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишдан


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

атрофида гуруҳ аъзоларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишдан 
иборат. 
Тренер – ўқитувчи: 
Эшитиш ва тинглай олиш 
 Кучли ҳис-ҳаяжонини бошқара олиш 
 Гуруҳни ўзаро келишишга олиб келиш 
 Гуруҳни қўйилган мақсад сари олиб бориши лозим 
Баҳс - мунозарани олиб боришда тренер- ўқитувчи:

мавзу муҳокамасини тартибга келтириш 

нотўғри вазиятларни тушунтира олиш 

муҳокамада ҳар бир иштирокчининг қатнашишига имкон яратиш 

ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш 

билдирилган турли фикрларни умумлаштириш 

гуруҳ аъзоларининг ўзаро ҳаракатларига ёрдамлашишни билиши
керак. 
Муҳокамани бошлаш учун: 

муаммо ва у нима учун муҳокама қилинаётганлигини ҳар бир 
қатнашчи аниқ тушуниши шарт 

тушунтириб бериш учун қулай шароитни ҳис қилиш 

бошқаларга ҳар томонлама намуна бўлишга ҳаракат қилиш 

муҳокамада рағбатлантирувчи саволлардан фойдаланиш 

айтилган фикрлар, ғояларни ёзиб бориш 

ҳаммани қатнашишини назорат қилиб туриш 

ҳазил-мутойибалардан фойдаланиш 

қатнашчиларнинг ҳиссий ҳолатларини олдиндан сеза билиши лозим 
 
Қатнашчиларни навбатдаги топшириқ билан қандай 
таништирилади? (амалий тавсия) 
1. Машқнинг мақсадини тушунтиринг.
2. Керакли шароит яратиб олиш учун қатнашчиларни гуруҳларга ёки 
жуфтликларга (агар шунга эҳтиёж бўлса) ажратиб чиқинг ва шунга яраша 


11 
машқни бажариш учун шароит, имконият яратинг. Ҳаммани тайёр бўлишини 
кутинг. 
3. Шарт - шароит ва қоидани тушунтиринг. 
4. Топшириқни бажариш бўйича фақат кўрсатмалар берибгина 
қолмасдан, балки бундан кейин бажариладиган вазифаларни ҳам 
тушунтиринг. Масалан, натижалар муҳокама қилинадими ёки гуруҳ 
аъзоларидан бири гуруҳ номидан тақдимот қиладими, шуни олдиндан айтиб 
ўтиш жоиздир. 
5. Ёзма тарқатма материаллар бўлса, уларни тарқатинг ёки унда нима 
ёзилганлигини ўқиб беринг. Агар оғзаки тушунтирилса, ҳамма диққат билан 
Сизни тинглаётганини назорат қилиб туринг. 
6. Гапиришни бошлаш ёки давом эттиришдан олдин ҳамма саволларга 
жавоб беринг. 
7. Агар зарур бўлса, сўралган нарсани намойиш қилинг. 
8. Агар Сизнинг берган топшириғингиз ҳамманинг қатнашишини 
талаб қилса, Сиз ўзингиз биринчилардан бўлиб бунга тайёр бўлишингиз 
лозим. 
9. Топшириқ қанчалик тўғри бажарилаётганлигини билиш учун ҳар бир 
тингловчининг олдига келиб туринг, бажараётган иши билан қизиқинг. 


Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling