Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева


Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/39
Sana22.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1223017
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
қўлланма инновация

 
Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар: 
I. 
Матнни ўқинг ва муаммони келтириб чиқарган асосий омилларни 
белгиланг(индивидуал ва кичик гуруҳда). 
II. 
Мазкур 
вазиятда 
директор 
бошқарувининг 
ўзига 
хос 
жиҳатларини SWOT таҳлил қилинг (кичик гуруҳда). 
Бошқарувнинг кучли томони 
Бошқарувнинг кучсиз томони 
Раҳбар имкониятлари 
Тўсиқлар 
III. 
Тасаввур қилинг Сиз мазкур вазиятдаги раҳбарнинг ўрнидасиз. 
Вазиятни тартибга келтириш учун Сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз(якка 
тартибда). 
IV. “Самарали бошқарув формуласи”ни шакллантиринг ва тақдимот 
қилинг(кичик гуруҳда, фасилитатор ёрдамида). 
 
«ФСМУ» методи. 
Методнинг мақсади: Мазкур метод иштирокчилардаги умумий 
фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали 
ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш 
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Мазкур методдан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган 
мавзуни сўрашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот 
натижаларини таҳлил этишда фойдаланиш тавсия этилади.
Методни амалга ошириш тартиби: 
 
қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф 
этилади; 


22 
 
ҳар бир иштирокчига ФСМУ методининг босқичлари ёзилган 
қоғозлар тарқатилади: 
Ф – фикрингизни баён этинг. 
С – фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг. 
М – кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол келтиринг. 
У – фикрингизни умумлаштиринг. 
Иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий тартибда 
тақдимот қилинади. 
ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий 
машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли 
ўзлаштирилишига асос бўлади. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling