Р. Ишмуҳаммедов, М. Мирсолиева
Download 0.94 Mb. Pdf ko'rish
|
қўлланма инновация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ
Намуна.
Фикр: “Педагогика ижтимоий фан. Ижтимоий фанлар тобора муҳим ижтимоий-ўзгартирувчи куч бўлиб қолмоқда. Фақат табиий-техник фанларгина бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айланиб боради”. Топшириқ: Мазкур фикрга нисбатан муносабатингизни ФСМУ орқали таҳлил қилинг. Тақдимот: Ф- бу асосли фикр эмас. С – педагогика фани тавсиялари инсоннинг меҳнат фаолиятига таъсир кўрсатади. Бу билан унинг умумий ва касбий тайёргарлиги, ижодий имкониятлари ривожланади. Мазкур кўрсатгичлар моддий ва маънавий ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатади. М – узлуксиз таълимнинг имкониятлари. У- педагогика ижтимоий фан саналсада, унинг қонуниятлари жамиятнинг ривожланишида методологик асос сифатида хизмат қилади. Бу эса фанни ўрганишга нисбатан инновацион ёндошувни шакллантиради. Хулосалаш» (Резюме, Веер) методи. Методнинг мақсади: Бу метод мураккаб, кўптармоқли, мумкин қадар, муаммоли характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган. Методнинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир хил ахборот берилади ва айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида аспектларда муҳокама этилади. Масалан, муаммо ижобий ва салбий томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари бўйича ўрганилади. Бу интерфаол метод танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ғоялари, фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда тизимли баён этиш, ҳимоя қилишга имконият яратади. “Хулосалаш” методидан маъруза машғулотларида индивидуал ва жуфтликлардаги иш шаклида, амалий ва семинар машғулотларида кичик гуруҳлардаги иш шаклида мавзу юзасидан билимларни мустаҳкамлаш, таҳлили қилиш ва таққослаш мақсадида фойдаланиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling