Тошкент вилояти Зангиота тумани худудидаги "Бўрижар" табиий жарликнинг техник холати буйича д а л о л а т н о м а


Download 20.09 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi20.09 Kb.
#1068047
Bog'liq
Тошкент вилояти Зангиота тумани худудидаги Бўрижар табиий


Тошкент вилояти Зангиота тумани худудидаги "Бўрижар" табиий
жарликнинг техник холати буйича
Д А Л О Л А Т Н О М А
Зангиота тумани 2022 йил 28 март
Тошкент вилояти хокимининг ўринбосари томонидан 2022 йил 17 март БМ-45сонли топшириғига асосан Зангиота тумани Эркин ва Наврўз худудлари оралиғидан утадиган "Бўрижар" табиий жарлигини ўрганиб чикиб, куйидагиларни маълум киламиз.
Зангиота туманидан ўтадиган "Бўрижар" табиий жарлигини фавкулотда вазиятлар бошкармаси ходимлари, Зангиота туман ирригация булими ходимлари. Чирчик-Охангарон ИТХБ кошидаги Мелиорация экспедицияси ходимлари. Экология ва атроф мухитни мухофаза килиш бошкармаси ходимлари, туман ДСЭНМ ходимлари ва мурожатчилар <
> МЧЖ, «Иннавацион>> МЧЖ, «Манок Зангиота Инвест» МЧЖ, <<Бунёд» МЧЖ вакиллари биргаликда ўрганиб чикдик. "Бўрижар" табиий жарлик бўлиб, Зангиота туманининг Эркин ва катортол худудлари орасида жойлашган. Ушбу жарлик Тошкент шахридаги Чилонзор буюм бозоридан бошланиб, "Бўзсув" каналига куйилади.
"Бўрижар" жарлигининг узунлиги 5,5 км.ни ташкил этиб, 20-25 йиллар олдин жарликнинг эни 200-300 метрни ташкил этган. чукурлиги 30 метргача бўлган. Охирги 10-15 йиллар давомида жарлик курилишдан чикаётган ва маиший чикиндилар билан тўлдирилиши натижасида бир неча маротабагача кискарган. Бугунги кунда жарликнинг эни айрим жойларда 10-15 метргача, чукурлиги 15-20 метргача тўлдирилган.
Бугунги кунда жарликнинг ён томонларида жойлаштирилган ишлаб чикариш корхоналари томонидан ишлатилган ва канализация сувлари лойихасиз жарликга йуналтирилган. Жарликнинг айрим кисми туби ўзанига диаметри 1000 мм бўлган эски темир-бетон кувурлар жойлаштирилиб, кўмиб келинмокда Ишлатилган ва канализация сувлари жарликда кулмак хосил килиб, атроф санитария холатига таьсир кўрсатмокда.
Жарликнинг- тахминан ПК 24-00 дан юкори кисмида сизот сувлари окиб келиши кузатилмади. Ушбу Пикетнинг пастки кисмида ахоли томоркалари ва фермер хужаликлари ер майдонларидан суғоришга олинган сувлардан чиккан окова хамда ёмгир ва кор сувларини чикиб кетиши учун арик очилиб жарликка йуналтириб куйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги "Кишлок аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўгрисидаги 301-сонли карори билан тасдикланган Низомнинг Ш-бобида кишлок ахоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларидан фойдаланиш тартиби белгиланган ва куйидаги максадларда фойдаланилиши кўрсатиб ўтилган:
Алока йулларини (майдонлар, кўчалар, тор кучалар, йўллар, суғориш тармоклари. Кирғокларни) жойлаштириш учун;
маданий маиший эхтиёжлар ва ахоли дам олиши (ўрмонзор боғ, истирохат боғлари, ҳиёбонлар, ҳавзалар, чўмилиш жойлари ҳамда ариқлар тармоғи) учун.
Умумий фойдаланишдаги ерлар муайян юридик шахсларга ва жисмоний шахсларга бириктирилмайди, улар туман давлат хокимияти органларининг бевосита тасарруфида булади деб белгилаб куйилган.
Бундан ташкари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сонли
карорига кўра дарё, куримайдиган сойлар, жарликлар табиий сув объектлари махаллий ижро этувчи хокимият органлари тасарруфида хисобланади.
Зангиота тумани хокимининг 2015 йил 4 сентябрдаги 936-сонли карори билан
туманининг "Наврўз" ва "Эркин" худудларидан ўтувчи "Бўрижар" жарлигининг ўнг ва томонида жойлашган давлат захирасида бўлган кишлок хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони фукаро А.А.Бабажановга курилиш килмаслик шарти билам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ ва кириб чикиш йўли ташкил этиш учун ажратиб берилган. Аммо фукаро А.А.Бобожонов бу жарликни рекултиватция килмокдаман деб жарликни ўзига бириктирлган жойларга трубалар куйиб кўмиб бормокда, бунинг окибатида жарликдаги сув юрмай чинии бозори ёнидаги тадбиркорлар жойларига сув чикиб кетмокда. Чинни бозори ёнидаги <
> МЧЖ, <<Иннавацион>> МЧЖ, «Манок Зангиота Инвест» МЧЖ, <<Бунёд» МЧЖлар ноконуний равишда <<Бўрижар»> зовури ўзанини ўзбошимчалик билан бетонлаб устини ёпиб юборганлар.
"Бўрижар" жарлигига Чинни бозори олдидан бозор чикиндилари, ахлат ва бошка маиший чикиндилар, хамда канализация сувлари ташланаётганлигини хисобга олинмасдан, "Бўрижар" жарлиги усти беркитиб юборилганлиги окибатида сув юрмай Чинни бозори олдидаги корхоналарга сув тошиб кетмокда. Буни бартараф этиш учун "Бўрижар" жарлиги ўзанини устини очиш зарур. Тадбиркорлардан ноконуний беркитиб юборилган "Бўрижар" жарлигини устини очиб куйиш сўралганда каластр хужжатлари борлиги айтишди.
Юкоридагилардан келиб чикиб:
- "Бўрижар" жарлигининг юкори кисмидаги жойлашган тадбиркорлар цехлари. ахоли томоркалари ва фермер хўжаликлари ер майдонларидан чиккан окова, ёмгир ва кор сувлари жарликка йуналтирилганлигини инобатга олиб, очик холга келтириш керак.
Download 20.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling