Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet18/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Фойдаланилган адабиётлар.



  1. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. Т., 1972.

  2. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений.М., 1979.

  3. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. М., 1968.

  4. А.Н.Кононов, Х.Г.Нигматов. Махмуд Кашгарский о тюркских языках, История лингвистических учений, Средневековый Восток. Л., 1980. 130-142 бетлар.

  5. ¥.Неъматов. XI асрдаги туркий тилларнинг Маҳмуд Кошғарий томонидан қилинган таснифи. ўзбек тили ва адабиёти. ж. 1969. №4.

  6. А.Нурмонов. ўзбек тилшунослиги тарихи. Т., 2002.

  7. Ҳ.Ҳомидов. Қирқ беш аллома ҳикояти. Т., 1995.

  8. Э.Умаров. Грамматика староузбекского языка. Мабани ул-луғат Мирзы Мехдихана. АКД, Т., 1967.

9. Девону луғатит турк I, II, III. Т., 1960-63.


10. Маҳмуд аз Замахшарий. Нозик иборалар. Т., 1992.
11. Д.М.Насилов. Лингвистические взгляды Алишера Наваи.
В кн. История лингвистических учений. Средневековый
восток. Л., 1981.
12. История лингвистических учений. Средневековый восток.
Л., 1981.

III. Европада уйғониш давридаги тилшунослик

Уйғониш даври тилшунослиги XV-XVIII асрларни ўз ичига олади. Уйғониш даврининг бошланиши билан черковнинг обрў-эътибори сусайиб, антик даврга бўлган эътибор, қизиқиш, уни қадрлаш кучая борди. Аниғи, Уйғониш даврининг вакиллари, зиёлилари юнон ва римликларнинг бой миллий маданиятига мурожаат қила бошлашди.


Уйғониш даври капитализмнинг феодализм устидан бўлган ғалабаси билан якунланди. Шунга кўра ушбу даврда инсонийлик ғоялари, миллий ўзини англаш, санъат ва адабиётга бўлган қизиқиш, фанга бўлган жиддий қараш, эътибор кучайди, ўсди.
Янги аср Европада Колумб, Магеллан, Галилей, Коперник, Декарт, Ньютон, Лейбниц, Ломоносов каби дастлабки кашфиётчиларни ва улкан олимларни юзага чиқаради.
Уйғониш даврида, даставвал, дунё тиллари ҳақидаги маълумотлар анча кўпайди. Тилшунослик фанининг кейинги тараққиёти учун муҳим ва зарур бўлган лисоний материалларни, фактларни тўплаш, йиғиш жараёни амалга оширилди.
Капитализмга ўтиш, унинг ривожи, миллатлар ва миллий тилларнинг юзага келиши, миллий ифтихор кабилар қатор тилларнинг грамматикасини тузишга, яратишга ундади. Айни даврда арман, форс, венгер, япон, корейс, испан, нидерланд, француз, инглиз, поляк, чех, немис, украин ва бошқа тилларнинг грамматикаси ҳамда лексикасига оид асарлар яратилди.
Ушбу даврда лисоний материалларни тўплаб, йиғиб бориш уларнинг моҳиятини тушуниш, мазмунини англаш билан биргаликда олиб борилдики, натижада тил ҳақида эътиборли фикрлар ўртага ташланди. Жумладан, файласуф Бекон тилдан бошқа алоқа воситаси мавжуд деса, файласуф Локк товуш билан тушунча ўртасида табиий боғланиш йўқ, деган асосли фикрни таъкидлади. Файласуф Лейбниц мантиқий-математик асосга қурилган халқаро тил яратиш масаласини кўтарди.
Оврупо олимларининг – юнон ва римликларнинг бой маданий ва маърифий меросини эгаллашлари жуда катта меҳнат натижасида ва лотин тилига оид қатор асарларнинг-матнларнинг нашр қилиниши ҳамда уларни шарҳлаш натижасида мумкин бўлди.
Антик (ёки классик филология) даврининг адабий асарларини нашр қилиш ва уларга лисоний шарҳлар ёзишда, айниқса, қуйидаги олимларнинг хизматлари, меҳнатлари катта бўлди. Булар: Жюль Цезарь Скалигер (1484-1558), Роберт Стефанус (1503-1559), унинг ўғли Генрих Стефанус (1528-1598), Герхардт Иоганн Фоссий, Шарль Дюканж, Иоганн Рейхлин, Иоганн Меланхтон ва бошқалар.
Ж.Скалигер «Лотин тили асослари ҳақида» (1540) асарини яратган бўлса, Р. Стефанус «Лотин тили хазинаси» (1553) тадқиқотини эълон қилади. Г.Стефанус эса юнон тилига бағишлаб, «Грек тили хазинаси» асарини чоп эттирди.
Айни вақтда Шарқ тилларини, айниқса, семит тилларини ўрганишга бўлган қизиқиш кучайди, семит филологияси майдонга келди. Яъни қадимги яҳудий, арамий, араб, эфиопия тиллари тадқиқ қилинди. Қатор асарлар яратилди. И.Рейхлин қадимги яҳудий тили грамматикасини (1506) яратиб… унда биринчи бўлиб, «аффикс» терминини қўллади ва бу термин XVI-XVIII асрларда фаол ишлатила бошланди. П.де Алкам араб тили грамматикасига оид асарларини (1506) эълон қилди. Яков Холиус ва Эрленийлар араб тили тадқиқи билан шуғулланган бўлсалар, Иов Лудольф эфиопия тили юзасидан иш олиб борди.
Айниқса, XVI асрда қатор тилларнинг – немис (1527), француз (1531), инглиз (1538), венгер (1539), чех (1567), поляк (1568), славян (1596) ва бошқа тилларнинг граматикасига оид асарлар майдонга келди.
1696 йилда Англияда (Оксфорд) Генрих Вильгелм Лудольф-нинг лотин тилида тузилган «Рус грамматикаси» асари яратилди. Биринчилардан бўлиб, итальян (1612) ва француз (1694) тили луғатлари чоп этилди.
Агар ўрта аср ва Уйғониш даврида классик филологиянинг ғоялари тараққий эттирилган бўлса, XVII ва, айниқса, XVIII аср тилшунослигида тубдан ўзгариш бўлиб, янги типдаги грамматика, луғатлар-кўп томли катта луғатлар майдонга келди.
Ана шундай луғатлардан бири рус сайёҳи академик Пётр Симон Палласнинг «Барча тиллар ва шеваларнинг (лаҳжаларнинг) қиёсий луғати» асаридир. 272 тилга оид тўрт тилли бу луғат Петербургда 1786-1791 йилларда нашр қилинган бўлиб, унда русча сўзларнинг 272 тилга қилинган таржимаси берилади ва қиёсланади. Бу луғат қиёсий-таржима луғат сифатида эълон қилинади. Мазкур луғатга Осиё, Европа, Африка ва Америка тиллари киритилади, ушбу тилларга оид материаллар берилади.
Яна бир катта луғат испаниялик Лоренцо Герваснинг «Маълум халқлар тилларининг каталоги» (Мадрид 1800-1804) асаридир. Ушбу луғат 307 тилга оид лексик ва грамматик маълумотларни бериши билан ажралиб туради.
Лексикографик тадқиқотлар йўналишида маълум бўлган ишлардан бири немис олимлари И.К.Аделунг ва И.С.Фатерларнинг «Митридат ёки умумий тилшунослик» луғатидир. Ушбу луғат 500 та тилни қамраб олиши, улар ҳақида маълумотлар бериши билан эътиборга лойиқ бўлган.
Хуллас, кўплаб тилларни ўз ичига олган қатор луғатларнинг нашр қилинишига, улардаги маълумотларнинг тўлиқ ва мукаммал эмаслигига қарамай, бундай ишлар тилларни таққослаб, қиёсий ўрганишга - қиёсий – тарихий тилшуносликка замин яратди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling