Р. Расулов умумий тилшунослик ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 0.79 Mb.
bet44/51
Sana01.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1318099
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51
Bog'liq
умумий тилшунослик

Азим Ҳожиев

Азим Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг атоқли вакили, кенг қамровли етакчи олим, филология фанлари доктори (1968), ўзФА академиги (2001).


Азим Ҳожиев 1933 йилда Тошкентда туғилди. 1951 – 1956 йилларда ҳозирги ўзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида ўқиди. 1956 йилда шу университетнинг аспирантурасига ўқишга кирди. 1960 йилда В.В.Решетов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек тилининг ҳозирги замон феъли» мавзусида номзодлик, 1968 йилда эса, «Эди, экан, эмиш тўлиқсиз феъли» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
А.Ҳожиев ўзбек тилшунослигининг, асосан, лексикология, морфология, сўз ясалиши, морфемика, терминология ва лексикография соҳалари бўйича фундаментал асарлар яратди. У фанимизда синчиков тилшунос - феълшунос олим сифатида танилди. Унинг асосий асарлари: 1. «Қўшма сўзлар имлоси ва луғати» (ҳамкор, 1961). 2. «ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар» (1963). 3. «ўзбек тилида кўмакчи феъллар» (1966). 4. «Тўлиқсиз феъл» (1970). 5. «Феъл» (1973). 6. «ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати» (1974). 7. «ўзбек тилида форма ясалиши» (1979). 8. «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1980). 9. «ўзбек тилининг изоҳли луғати» (ҳамкор, I том, 1981). 10. «Лингвистик терминларнинг изоҳли луғати» (1985). 11. «ўзбек тилида сўз ясалиши» (1987). 12. «Ҳозирги ўзбек тили фаол сўзларининг изоҳли луғати» (ҳамкор, 2001) ва бошқалар.
А.Ҳожиевнинг, айниқса, ўзбек тили морфемикаси, сўз ясалиши соҳасидаги ва изоҳли луғатлар яратишдаги хизматлари таҳсинга сазовордир. Муаллиф морфемика ҳақида, унинг ўрганиш объекти ҳақида шундай дейди: «Морфемика сўзнинг неча морфемадан ташкил топишини ўрганмайди, балки морфемаларнинг турини ва ҳар бир турига хос хусусиятларини ўрганади».1 Бу морфемик сатҳ бирлиги бўлган морфеманинг объективлигини эътироф этувчи ва ана шу объектив бирликни ўрганувчи алоҳида тилшунослик бўлимининг вазифаси ҳақидаги ҳақиқий илмий баҳодир.2
Шунингдек, олимнинг лексикография соҳасидаги катта хизматларини ҳам алоҳида такидлаш лозим. Айниқса, унинг изоҳли луғатлар яратиш фаолияти – «ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати» асари филологлар, шоиру ёзувчилар, мактаб ўқитувчилари учун қимматли манба сифатида хизмат қилиб келмоқда. Ушбу тадқиқот ўзбек тилининг ҳақиқатан синонимларга бой тил эканлигини лексик синонимлар-уларнинг синонимик қаторлари орқали исботлаб беради. Луғатнинг ҳар бир мақоласи: 1) синонимик қатордан; 2) синонимик қатордаги сўзлар учун умумий бўлган маънонинг изоҳидан; 3) синонимик қатордаги ҳар бир сўзга хос хусусиятнинг таърифидан; 4) синонимик қатор ва ҳар бир синонимга берилган таърифни тасдиқловчи мисоллардан ташкил топади.3 Луғатнинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, муаллиф синонимик қатор бирликларининг ўзаро нозик сезилар-сезилмас маъно фарқларини ҳам ишонарли кўрсатиб беради.
Олимнинг мустақиллик даврида ҳамкорликда яратган «Ҳозирги ўзбек тилидаги фаол сўзларнинг изоҳли луғати» асари ҳам лотин ёзувида яратилган муҳим манбалардан – луғатлардан ҳисобланади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling