Касб-ҳунар коллежларининг йўналишлари касблари бўйича таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби - Таснифлагичга киритилган ҳар бир касб (233 та) бўйича алоҳида стандарт ишлаб чиқилади.
- Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби:
- 1. Соҳа йўналишларига мос равишда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тажрибали мутахассислари томонидан лойиҳаси тайёрланади.
- 2. Стандартнинг асосий мазмуни касб ва ихтисосликлар бўйича ўқувчи эгаллаши лозим бўлган асосий билим, кўникма, малака ва фаолият турлари (5.5-бўлим) аниқ белгилаб берилади.
- 3. Ҳар бир касб бўйича ўқитиладиган мутахассислик фанларнинг номи ва асосий мазмуни ёритилади.
- 4. Касб бўйича ишлаб чиқилган ва якунланган стандарти тегишлилигича вазирликлар, корхоналар, ташкилотлар, олий таълим муассасаларидан экспертизадан ўтказиш ва хулоса олиш учун киритилади.
- 5. Иш берувчиларнинг таклифларига асосан зарур ҳолларда ўқувчилар олишиши лозим бўлган билим ва кўникмалар мажмуасига тегишли қўшичалар киритилади ҳамда келишув варағида имзоланади.
- 6. Кейинги этап Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар хулосаларига асосан Мувофиқлаштирувчи Кенгашга киритилади ҳамда тасдиққа тавсия этилади ва Вазирнинг буйруғи билан тасдиқланиб жорий этилади ва 5 йил муддатда амал қилади..
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг асосий атамалари ва уларнинг таърифлари - 1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичи (ЎМКҲТТЙКИУТ) - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларининг тизимлаштирилган рўйхати.
- 2. ТАЙЁРЛОВ ЙЎНАЛИШИ – ЎМКҲТ муассасаси битирувчиси томонидан эгалланадиган ва бериладиган “кичик мутахассис” малака даражаси доирасида касб фаолиятининг турини бажаришни таъминловчи таянч ва фундаментал билимлар, малака ва кўникмалар мажмуасидир.
- 3. КАСБ – махсус тайёргарлик ва тажриба натижасида маълум бир соҳада касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган назарий билимлар амалий кўникмалар ва малакалар мажмуасини ҳамда икки ва ундан ортиқ ихтисосликларни эгаллаган, жисмоний имконият, ақлий қобилият ва юридик ҳуқуқларни таъминловчи инсоний меҳнат фаолияти (машғулоти)нинг туридир.
- 4. ИХТИСОСЛИК - Бирорта касб доирасида маълум бир фаолият тури учун махсус тайёргарлик ва иш тажрибалари билан эришилган зарурий билимлар, кўникма ва малакалар мажмуаси.
- 5. КИЧИК МУТАХАССИС - бу таълим дастурини мувоффақиятли ўзлаштирган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига бериладиган малака даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |