«Рақамли электроника ва микроэлектроника» кафедраси
5А310801 – «Электроника ва электрон техникаси»
(яримўтказгичли фотоэнергетика) мутаҳассислиги бўйича магистратура талабасиСайдалиев Азизхон Олимжон ўғлининг2020-2021 ўқув йилининг декабрь ойлиги
ҲИСОБОТ
1. Диссертация мавзусини танлаш ва тасдиқлатиш: Илмий раҳбарим маслаҳати ҳамда ўзимнинг қизиқишларим асосида диссертация мавзусини танладим. Диссертация мавзусини танлаш жараёнида ҳар бир мавзу қизиқарлилиги ва ўта долзарблиги менда иштиёқ бағишлади. Лекин улар орвсидан “p-n ўтишни ўрганиш учун мўлжалланган ўқув-лаборатория қурилмасини яратиш” мавзусидаги диссертация иши менда кўпроқ қизиқиш уйғотди ва ушбу мавзуни ўз диссертация ишим сифатида танладим. Илмий раҳбарим менга ушбу мавзу бўйича зарур маслаҳатлар берди ва диссертация мавзуйим бўйича мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни илмий ҳал қилиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқишим кераклигимни уқтирди.
2. Магистрлик диссертация мавзулари ва рахбарларни тасдиқлаш тўғрисида БУЙРУҚ 20-ноябрь 2020-йил Тошкент давлат давлат техника университетининг Электроника ва Автоматика факультети магистратура мутахассислари учун 2020-2021 ўқув йилида 1-босқичга кирган магистр талабаларнинг диссертация мавзулари ва раҳбарларини тасдиқлаш тўғрисида иловада кўрсатилган.
3. Диссертация мавзуси: “p-n ўтишни ўрганиш учун мўлжалланган ўқув-лаборатория қурилмасини яратиш”.
4. Диссертация мавзуси аннотацияси: p-n ўтишни ўрганиш учун мўлжалланган ўқув-лаборатория қурилмаси ва ўқув-услубий қўлланма яратилади
5. Мавзунинг долзарблиги: Замонавий дастурий-техник мажмуалар - бошқарув тизимларининг ҳисоблаш техник воситалари асосида яратилади. Физика фанида мактаб дарсликларига, ҳамда академик лицей фан дастурлари лаборатория мавзуларига киритилган лаборатория ишларини амалга оширишга хизмат қилади.
Диссертация мавзуси англаб етиш билан бир қаторда,мавзу бўйича Ўзбекистон Республикасида ва чет эларда чоп этилган адабиётлар билан танишиб чиқдим, уларни таҳлил қилдим ва диссертация мавзусини актуаллигини аниқладим.
“РЭМ” кафедраси мудири
|
______________
|
проф. Илиев Х.М.
|
|
(имзо)
|
|
Илмий рахбар
|
_____________
|
доц. Қурбонова Ў.Х.
|
|
(имзо)
|
|
Магистратура талабаси
|
______________
|
Сайдалиев А.О.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |