Рақамли иқтисодиёт
-жадвал Дунёнинг турли ҳудудларида АКТ тарқалиши, %
Download 409.13 Kb. Pdf ko'rish
|
Raqamli 1-mavzu
1.3-жадвал
Дунёнинг турли ҳудудларида АКТ тарқалиши, % 3 Ҳудудлар Уй хўжаликлари- нинг кенг поло- сали интернет билан таъминла- ниши Аҳолининг мобил алоқа билан таъмин- ланиши Уй хўжаликлари- нинг шахсий компьютер билан таъминланиши Шимолия Америка 85 72 93 Ғарбий Европа 62 83 64 Шарқий Европа 32 66 25 Лотин Америкаси 29 66 21 Тинч океан ҳавзаси 17 48 14 Африка 11 37 8 Таҳлилларга кўра, Ғарбий Европа давлатлари ҳам АКТдан фойдаланиш бўйича анча юқори кўрсаткичларга эга. Шарқий Европа ва Лотин Америкаси давлатлари бу борада эришган кўрсаткичлар эса деярли бир хил даражада. Иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган Африка давлатлари бу соҳада ҳам ривожланган давлатлардан бир неча баробар ортда қолган. Миллий иқтисодиётни ахборотлаштиришда уй хўжаликларининг ўрни ҳам муҳим. Шахсий компьютерлар билан 100 та уй хўжалигидан Россия Федерациясида 64 таси, Украинада 28 таси, Арманистонда 29 таси, Ўзбекистонда 25 таси, Озарбайжонда 9 таси, Қирғизистонда 5 таси таъминланган. АКТ ривожланиши ва ундан кенг фойдаланиш жаҳон тараққиётининг охирги йиллардаги глобал тенденцияларидан ҳисобланмоқда. Динамик равишда ривожланиб келаётган ҳозирги дунёда АКТ миллий иқтисодиётнинг локомотиви ролини ўйнаб, мамлакатга инвестицияларни киритишга, янги иш ўринларини яратишга, истиқболли технологияларни ишлаб чиқариш ва бошқарувга киритишга, охир-окибатда доимий иқтисодий ўсиш ва турмуш даражасини юксалтиришга кўмак бермоқда. Шу боисдан ҳам жамият ҳаётининг турли жабҳаларига АКТни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш даражаси давлат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг ҳал қилувчи омили бўлмоқда. Республикамизда истиқболдаги иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари тарзида қуйидаги йўналишлар белгилаб олинган: ➢ миллий иқтисодиётни фаол таркибий қайта қуриш; ➢ хомашё экспорт қилишдан юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспортига босқичма-босқич ўтиш; ➢ иқтисодий эркинлаштиришни давом эттириш ва иқтисодиётда давлатнинг улушини камайтириб бориш; 3 www.itu.int – Халкаро электроалоқа иттифоқининг расмий сайти ва МcКinsey & Compаny аnаlysis компаниясининг маълумотлари асосида тайёрланган. ➢ молиявий секторни янада ривожлантириш; ➢ “билимлар иқтисодиёти”ни шакллантириш учун инсон капиталига инвестицияларни ошириш; ➢ жамиятни кенг ахборотлаштиришни таъминлаш; ➢ инновацион институтларни ташкил қилиш; ➢ ҳудудларни комплекс ривожлантириш. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “билимлар иқтисодиёти”ни шакллантириш ва ахборотлаштириш жараёнларини кенг кўламда амалга ошириш иқтисодий ўсишимизнинг асосий омилларидан ҳисобланмоқда. АКТ соҳасида республикамизда фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш (75 та корхона), ахборот ташувчи воситалар ишлаб чиқариш (2 та), дастурий воситаларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш (371 та), ахборот-ҳисоблаш хизматлари (910 та), Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш бўйича (2426 та) шуғулланишмоқда. Дунёнинг 246 мамлакатида рақамлаштириш бўйича олиб борилган кенг кўламли тадқиқотларга кўра, 2019 йил маълумотларига асосан турли мамлакатларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш кўрсаткичлари тенденцияси турлича (1.4-жадвал). Download 409.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling