Рақамли иқтисодиёт
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
СФ = СТФ-ДС-БС.
Бу ерда: СФ — соф фойда; ДС — даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ; БД — бошқа солиқлар ва тўловлар. Юқорида келтирилган фойда турларидан ташқари, унинг яна бир қанча турлари мавжуд: ҳақиқий фойда; ўртача фойда; монопол фойда ёки иқтисодий рента; максимал фойда. Ҳақиқий фойда — бу, ҳақиқатда ҳисобот маълумотлари, яъни ҳакиқий харажатлар асосида аниқланган фойда ҳисобланади. Бу фойда корхона молиявий фаолиятини ташкил этишда асосий манбадир. Ўртача фойда деганда, бошқа ҳамма корхоналар каби сарфланган капиталга бир хил фойда олиш ёки бир хил рентабелликка эга бўлиш тушунилади. Ўртача фойда корхона (фирма)нинг фаолият кўрсатаётган соҳада, тармоқда қолишини таъминлайди. Бундай фойданинг юзага келиши бозорнинг узоқ муддатли барқарорликка эришганидан далолат беради. Ўртача фойдани кўпинча иқтисодий фойда деб атайдилар. Иқтисодий фойда қачон пайдо бўлади? Агар корхона бир маҳсулотни тайёрлаб, сотиб, ҳақикдтда 100 минг сўм фойда олган бўлса-ю, ана шу маблағни бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфлаб, уни сотганда 150 минг сўмлик фойда олса, бундай фойдани иқтисодий фойда деб тушуниш керак. Бу ҳолда фойда ижобий тус олади. Ижобий иқтисодий фойда корхонани бирон-бир инвестор фаолият бошлашига рағбатлантирса, ижобий ҳақиқий фойда ишлаб чиқариш ёки фирманинг анча оёққа туриб олганидан дарак беради. Монопол фойда ёки иқтисодий рента — бу, чекланган ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш натижасида содир бўлган фойда ҳисобланади. Масалан, иккита корхона бир хил ерга эга бўлиб, ерни олиш билан боғлиқ харажатлар бир хил бўлишган шароитида биринчи ер транспорт тармоғига яқин бўлганлиги учун маҳсулотни ташишга 10 млн. сўм кам сарф қилиниши мумкин, ана шу 10 млн. сўм унинг қўшимча фойдаси ҳисобланади. Иқтисодий рента ишлаб чиқариш омиллари чекланганлигидан келиб чиқади ва у ёки бу ишлаб чиқариш омилига бериш ҳолатини билдирган баҳо билан шу омилнинг энг кам баҳоси ўртасидаги фаркдан иборат бўлади. Максимал фойда — бу, бир бирлик қўшимча маҳсулотни сотишдан олинган даромадни шу бир бирлик қўшимча маҳсулотга қилинган харажат миқдори билан баб-баробар келиши натижасида олинган фойда. Шу ҳолда рентабелликнинг энг юқори даражасига эришилган бўлади. Шунга кўра, фойдани максималлаштириш дегани, энг юқори рентабелликни таъминлаш, деганидир. Бозор иқтисодиёти шароитида саноат соҳасида ўтказилаётган туб иқтисодий тадбирлар мажмуида фойдани тақсимлаш масалалари муҳим ўрин тутади, зеро уни, адолат юзасидан ва тўғри тақсимлаш жамоа ва хар бир ходимнинг манфаатдорлигини уйғунлаштириш учун шароит яратади. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling