ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
“РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
СамИСИ ўқув услубий
кенгашида муҳокама этилган
ЎУК раиси___________ Т.С.Шарипов
Баённома № ___ 2022 йил “___”___________
|
“СЕРВИС СОҲАСИ ИҚТИСОДИЁТИ”
фанидан
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
Билим соҳаси:
|
200 000
|
- Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
230 000
|
- Иқтисодиёт
|
Таълим йўналиши:
|
5230100
|
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
|
|
5231600
|
- Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси
|
Умумий ўқув соати – 176 соат
Шу жумладан:
Маъруза – 48 соат (5 семестр)
Амалий машғулотлар – 48 соат (5 семестр)
Мустақил таълим соати – 80 соат (5 семестр)
Тузувчи: “Рақамли иқтисодиёт”
кафедраси катта ўқитувчиси З.К.Рахимов
САМАРҚАНД-2022
КИРИШ
«Сервис соҳаси иқтисодиёти» курси иқтисодиёт таълим йўналиши бўйича ўқиётган талабалар учун умумкасбий фанлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Курсни ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг қонунларидан, сервис соҳасини ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалардан, шунингдек хизматлар классификаторидан фойдаланиш лозим.
Курсда энг муҳим ўринни хизматлар бозорини шакллантиришга оид масалалар ва бу борада амалга оширилаётган ва оширилиши лозим бўлган иш кўлами, сервис корхона ва ташкилотларида фаолият самарадорлиги, молиявий натижалар ва даромадларга боғлиқ масалалар эгаллайди.
«Сервис соҳаси иқтисодиёти» фани, «Иқтисодиёт назарияси», «Тадбиркорлик асослари», «Миллий ва жаҳон иқтисодиёти», «Маркетинг», «Менежмент», «Солиқ ва солиққа тортиш», «Сервис тизими фаолияти асослари» ва бошқа бир қатор фанлар билан узвий боғлиқ.
Ушбу курсда сервис соҳасига қарашли корхона ва ташкилотларда хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ҳозирги давр талабларига мос келган ҳолда таҳлил қилиш ва режалаштириш ва уларни иқтисодий жиҳатдан асослаш масалаларини, компьютер ва электрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланилган ҳолда зарурий кўникмаларни амалий дарсларда олиш таъминланади. Семинар дарсларда хизмат кўрсатиш соҳасининг шаклланиши ва ривожланишинг назарий асослари ва бошқа муҳим масалалар атрофлича ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |