Рақамли иқтисодиёт
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
Биринчидан, хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш натижасида иқтисодиётда унумли бандлик таъминланади. Бунда модернизация сиёсати хизмат кўрсатиш тармоқлари ичида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни бир–бирига мувофиқ келтиради. Ишни таклиф этувчилар талабгорларнинг ичидан энг қобилиятлисини танлаб олиб уларга муносиб иш ҳақини таъминлайди. Юқори иш ҳақи аҳолини унумли бандлигини таъминлашида муҳим рол ўйнайди.
Иккинчидан, соҳадаги банд бўлган ходимларга нисбатан талабнинг қисқариши натижасида аҳоли бандлиги муаммолари кескинлашади. Ушбу муаммоларни ҳам қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш мумкин: хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммоси; хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмасини ошириш муаммоси; хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлигини янада ошириш муаммоси. Бунда модернизация меҳнат унумдорлигини оширсада, бироқ ушбу соҳада банд ходимларнинг янада кўпроқ хизмат кўрсатиш учун рағбатлантиришнинг турли усулларини ишлаб чиқиш муаммосини қўяди. Юқорида санаб ўтилган муаммолар ичидан энг мураккаби, хизмат кўрсатиш соҳасидан ортган меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш муаммосидир. Чунки ушбу муаммо меҳнат ресурслари сафига келиб қўшилаётганларни иш билан таъминлаш муаммосидан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмасини ошириш муаммосидан ёки хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат унумдорлигини янада ошириш муаммоларидан бир мунча қийин ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ходимларнинг малакавий кўникмаси ёки меҳнат унумдорлиги ЯИМ хажмининг камайишига ва сифатига таъсир этсада, аммо мамлакат тараққиёти учун ижтимоий муаммони келтириб чиқармайди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишчи кучи талабининг қисқариши эса ишсизлар сонини оширади. Хизмат кўрсатиш соҳасининг модернизацияланиши мамлакат учун янги бир муаммони келтириб чиқариш эмас, аксинча юзага келиши кутилаётган муаммоларни узил-кесил ҳал этишни ҳам назарда тутиши лозим. Шунинг учун биз хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш сиёсати натижасида юзага келган муаммони «Соҳадаги ишчи кучига бўлган талабнинг қисқариши» нуқтаи назаридан қарашни, аҳоли бандлигининг кескинлашишини олдини олиш учун эса қуйидаги икки хил ёндашувдан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling