Рақамли иқтисодиёт


Мавзу 1. Сервис соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари


Download 468.33 Kb.
bet2/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Мавзу 1. Сервис соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари
Ҳар бир фаолият турида хизмат кўрсатиш мавжуд. Ҳозирги замонавий шароитда ижтимоий ва иқтисодий фаолиятларда хизматнинг, яъни сервис хизматларининг ўрни алоҳида ўринга эгадир. Шу боис, ушбу мавзуда сервис соҳасининг мамлакат иқтисодиётида, жумладан корхона ва ташкилотларда кўрсатилаётган сервис хизматлари ҳақида ўрганилади.


1.1. Сервис соҳасининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни.
Бугунги кунда, мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида сервис соҳасининг ривожланганлик даражаси корхона ва ташкилотларнинг янада самарали фаолият олиб боришлари учун қулай шароит яратади. Айнан шу нуқтаи назардан ушбу мавзуда сервис соҳаси ва унинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни ҳақида кенг тушунчалар берилган.


Режа:

  1. Сервис соҳасининг табиати ва тавсифи.

  2. Сервис соҳасининг миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни.




  1. Сервис соҳасининг табиати ва тавсифи.

Сервис фаолияти деганда якка тартибдаги хизматларни кўрсатиш орқали инсонлар талабини қондиришга йўналтирилган фаолият турини тушуниш лозим. Ушбу турдаги фаолият билан турли хилдаги ташкилотлар шуғулланади. Улар жумласига якка тартибдаги тадбиркорлар ва турли мулк шаклига эга бўлган сервис корхоналари киради. Улар меҳнатининг натижаси бўлиб хизмат ҳисобланади.
Хизмат деганда аввало меҳнат маҳсулотини тушуниш лозим. Ушбу маҳсулотнинг асосий белгиланиши бўлиб, инсонларнинг аниқ талабларини қондириш ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда хизмат-бу инсонларнинг эҳтиёж ва талабларини қондиришга қаратилган фаолиятдир.
Ушбу фаолият маҳсулотда гавдаланиши (моддий хизматлар), ҳамда меҳнат жараёнининг ўзида истеъмол қилинадиган фойдали меҳнат самараси сифатида (номоддий хизматлар) намоён бўлади. Масалан тикувчининг хизмати шундан иборатки, у костюм, шим ва бошқа буюмлар тикади. Унинг фаолияти ушбу буюмларда гавдаланади (моддий хизмат).
Хизматнинг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб, унинг истеъмолчи учун фойдалилиги ҳисобланади. Бу ерда шуни инобатга олиш зарурки, фойдалиликка ҳам моддий, ҳам номоддий хизматлар мажмуаси киради. Шу сабабли хизматнинг ижтимоий функцияси бўлиб, бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш, ҳаёт фаолияти учун қулай шароитларни яратиш ҳисобланади.
Хизматдан фойдали самара-бу инсоннинг у ёки бу талабини қондиришга бевосита йўналтирилган хизматнинг ялпи фойдали хусусиятидир.
Хизмат истеъмолчиси-бу шахсий эҳтиёж учун хизматни олувчи, буюртма берувчи ёки уни олиш ва буюртма бериш ниятида бўлган фуқородир.
Хизматни бажарувчи-истеъмолчига хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот ёки тадбиркор.
Хизматнинг натижаси бўлиб, товарнинг истеъмол хусусиятларини қайта тиклаш (ўзгартириш, сақлаш), буюртмага биноан янги маҳсулот яратиш, истеъмол шароитларини яратиш, соғлиқни, шахснинг маънавий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар ҳисобланади.
Сервис фаолиятида идел ва реал хизмат тушунчалари мавжуд.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling