Рақамли иқтисодиёт


Хизматнинг хаёт даври бир неча босқичларга бўлинади


Download 468.33 Kb.
bet4/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Хизматнинг хаёт даври бир неча босқичларга бўлинади:

  1. истеъмолчиларга таклиф этилаётган хизматлар бўйича маълумот

бериш;

  1. хизматга буюртмани қабул қилиш;

  2. хизматни бажариш;

  3. хизматни бажариш сифатини назорат қилиш;

  4. истеъмолчи буюртмасини бериш.

Хизматнинг истеъмолчиси ва бажарувчиси ўртасидаги ўзаро алоқалар хизмат кўрсатиш жараёнида содир бўлади. Ушбу ўзаро алоқаларнинг тавсифи тақдим этилаётган хизматларнинг шаклига боғлиқ бўлади, бевосита ва билвоситаларга бўлинади. Бевосита ўзаро алоқаларда хизматни бажарувчи ва унинг истеъмолчиси ўртасида тўғридан тўғри алоқа ўрнатилади. Билвосита ўзаро алоқаларда эса, алоқа воситачилар орқали ёки хизматни бажарувчисининг ёрдамчи ходимлари ёрдамида амалга оширилади.
Хизмат кўрсатиш-бу хизматни бажарувчисининг унинг истеъмолчиси билан бевосита алоқасига тўғри келадиган фаолиятидир. Ушбу хизмат кўрсатиш жараёни сервис корхонасининг ишлаб чиқариш воситалари ва ходимлари орқали таъминланади. Хизмат кўрсатиш ўз ичига истеъмолчи буюртмасини таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш лоиҳасини ишлаб чиқиш (техник вазифалар ва хизмат кўрсатиш жараёни), хизматнинг зарурий сифатини белгилашни ва таъминлашни, истеъмолчига етказишларни олади.
Ҳозирги шароитда республикамизда ўз фаолиятини амалга ошираётган сервис соҳаси мутахассислари хизмат кўрсатишнинг барча сир атворлари тўғрисида профессионал билим ва малакага эга бўлишлари лозим. Жумладан, ресторан мижозларига хизмат крсатишда, официант мижозлар билан муомила қилиш малакасига, этикет билимига, таом ва ичимликларни узатиш ва йиғиш кўникмаларига эга бўлмоғи шарт. Хизмат кўрсатиш сифати кўпчилик ҳолатларда хизмат кўрсатиш услубларига боғлиқ бўлади. Хизмат кўрсатиш услублари корхоналар турларига тегишли бўлади. Масалан тез хизмат кўрсатувчи оммавий овқатланиш корхоналарида таомларни тайёрлаш ва етказиб беришнинг юқори тезлиги зарур бўлади. Кечқурунги ва кечки мижозларга хизмат кўрсатувчи ресторанда эса таомларни секинлик билан тортиш, столни сервировка қилиш қоидалари, таомларни тортиш ва этикет қоидаларини инобатга олган ҳолдаги юқори сифатли хизматларни тақазо этади.
Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сервис корхонасининг ихтисослаштирилган хоналарида ёки хизмат тури ва буюртмачи талабига таалуқли равишда хизматни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай бошқа жойда амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш сифатига хизмат кўрсатиш шароитлари бевосита боғлиқ бўлади. Бу ўз навбатида хизмат кўрсатиш жараёнида истеъмолчига таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб сервис фаолиятининг асоси бўлиб, хизмат кўрсатишни амалга оширувчи ходимлар, хизмат кўрсатиш воситалари ва хизмат кўрсатиш шароитлари ҳисобланади.
Сервис корхонаси ишининг самарадорлиги раҳбарларнинг тўғри ташкилий-бошқарув фаолиятига боғлиқ бўлади. Ушбу ташкилий-бошқарув иш ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • корхонанинг сервис фаолиятини режалаштириш, бозорнинг ёки хизматлар ассортиментининг ўзгариши натижасида корхона ривожланишининг истиқболини белгилаш;

  • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатларини баҳолаш;

  • хизматлар ассортименти ва сифат даражасини инобатга олган ҳолда технологик асбоб-ускуналар ва техник воситалар таркибини оптималлаштириш;

  • истеъмолчилар билан ишлаш учун психологик қобилиятга эга бўлган ходимларни танлаш.

Шундай қилиб сервис фаолияти қийин ва кўп қиррали жараён ҳисобланади. Ушбу жараён корхона ходимларни ва ресурсларини яхши бошқариш, хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш, кўрсатилаётган хизматларнинг истеъмолчилар талабларига мос келиши орқали таъминланади.




  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling