Рақамли иқтисодиёт
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
- 2.2. Сервис соҳасининг рақамли иқтисодиёт шароитидаги аҳамияти ҳамда уни ривожлантириш.
- Сервис фаолият сифатида.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Рақамли иқтисодиёт нима? Индустриал жамиятдан постиндустриал жамиятга ўтиш ўз ичига сервис фаолиятини ривожлантиришнинг нечта босқичини ўз ичига олади? Сервис соҳаси бозор иқтисодиёти шароитида қандай аҳамиятга эга? Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг фарқи нимада? . Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: Морозов М. А. Экономика и предпинимательство в социально – культурном сервиса и туризме. М: Изд. центр “Академия ”, 2006 г. Пардаев М.Қ., Очилов И.С. “Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари” Монография. Т: Иқтисодиёт-молия, 2011 Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010 Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008 www.economics.ru www.ser.uz www.uza.uz www.lex.uz www.ziyonet.uz 2.2. Сервис соҳасининг рақамли иқтисодиёт шароитидаги аҳамияти ҳамда уни ривожлантириш. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдла сервис ва хизмат кўрсатишни такомиллаштириш лозим. Шу боис, ушбу соҳани такомиллаштиришда иқтисодий ривожланган мамлакатлар тажрибаси катта аҳамият касб этади. Режа: Сервис фаолият сифатида. Сервис соҳасини ривожлантириш бўйича чет эл тажрибаси. Сервис фаолият сифатида. Хизмат кўрсатиш- кенг тарқалган фаолият ҳисобланади. Ушбу фаолият билан қариб барча киши шуғулланади. Оддий хизматлар-бу кундалик хаётда кимгадир ёрдам бериш, маслаҳат бериш (маълумот таъқдим этиш ) ва бошқалар.Ушбу хизматлар махсус билимлар ва тайёргарлик талаб қилмайди. Лекин тарихдан маълумки қадим замонлардан бошлаб, айрим шахслар ва ташкилотлар мавжуд бўлишганки, улар профессионал даражада қийин ва қиммат хизматлар тақдим этишганлар. Бу махсус билимлар ва профессионал тайёргарлик талаб қилган. ХХ-асрда сервис инсон фаолиятининг кенг қамровли фаолиятига айланди. Ҳозирги кунда саноати ривожланган давлатларнинг 70% дунё хизмат бозорининг қатнашчилари ҳисобланади. Сервис- бу инсон фаолиятининг алоҳида туридир. У мижознинг эҳтиёжини хизматлар кўрсатиш орқали қондиришга қаратилган. Ушбу эҳтиёжлар алохида шахслар, ижтимоий гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан бўлиши мумкин. Сервис тушунчасини аниқлашда учта муҳим тушунча ишлатилади: фаолият, талаб, хизмат.Ушбу тушунчалар моҳиятини ёритиш сервис нима эканлигини ва у қандай шаклларда амалга оширилишини тўлароқ кўрсатади. Ҳозирги шароитда хизмат соҳаси ёки сервис фаолиятига иқтисодиётнинг бир қатор йирик секторларини киритиш мумкин. Улар жумласига: савдо, молия, транспорт, соғлиқни сақлаш, хордиқ чиқариш индустрияси ва спорт, шунингдек фан, таълим ва бошқарув соҳаси киради. Лекин охирги уч соҳа фақат хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолмайди. Сервис соҳасига қуйидаги фаолият турларини киритиш мумкин: -маиший хизматлар; -йўловчи ва юк транспорти хизматлари, алоқа хизматлари; -турар жой-коммунал хизматлари; -таълим тизими, маданият хизматлари, туристик- экскурсия хизматлари: -жисмоний тарбия ва спорт хизматлари, санатория- соғломлаштириш хизматлари: -хуқуқий хизматлар: Юқорида қайт қилинган сервис турлари уларни амалга ошириш соҳалари бўйича таснифлаштирилади. Лекин сервис фаолиятининг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун бошқача таснифлаштиришга мурожат қилиш мумкин. Унда инсон фаолиятининг тўрт асосий шакли асос бўлган: моддий-қайта ўзгартириш , билиш, қимматли-йўналтирилган ва коммуникатив ( муомила ). Сервис хизматлари юқорида қайт қилинган соҳаларнинг хар бирида қўлланилиши мумкин, Лекин уларнинг ҳар бирида ўзига хос хусусиятлар мавжуд: 1. Моддий- қайта ўзгартириш фаолияти- бу инсон томонидан табиатни ўзгартириш, бизни ўраб турган буюмларни ташкил этиш, шунингдек жамият ва инсон организмини ўзгартиришдир. Бу соҳадаги сервис турли хилдаги хизматларни ўз ичига олади, шу жумладан инсонларнинг моддий эҳтиёжларини қондириш учун якка тартибдаги хизматларни ҳам Масалан махсус буюртмалар бўйича турли хилдаги буюмлар ва мосламаларни ишлаб чиқиш, товарларни ташиш ва техник хизматлар кўрсатиш. Савдо соҳасида сервис сотувдан олдинги (намоиш қилиш, товарларни текшириш ва қадоқлаш) ва сотувдан кейинги хизматларни олади. У ўз ичига кафолат давридаги ва кафолат давридан кейинги хизматларни олади. Кафолат давридан кейинги хизматлар товарларни эксплуатация қилишнинг барча даврини ўз ичига олади. Товардан фойдаланувчининг эҳтиёжларини қондирувчи бундай сервис ишлаб чиқариш жараёнининг давоми бўлиб ҳисобланади ва рақобат шароитида товарга бўлган талабни оширади, янги сотув бозорларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Моддий фаолият соҳасига инсоннинг айрим эҳтиёжларини ҳондириш ҳам киради.Буларга тиббий хизматлар, маиший хизматлар, оммавий овқатланиш хизматлари, таълим хизматлари (чунки улар инсонни шахс сифатида шакллантиради , билим ва тажрибага эга бўлиш учун шароит яратади ) киради. 2. Билиш фаолияти инсоннинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган бўлиб, билим ва керакли маълумотни беришни талаб қилади. Ушбу турга таълим хизматлари киради. Лекин таълим фақат маълумот бериш билан чекланмайди, балки ўз ичига муомила, тарбиялаш, маълум фаолият учун керакли билималарга эга бўлиш жараёнларини ҳам олади. Маълумотларни олиш, қайта ишлаш, тартибга солиш ва тақдим этиш ҳозирги кунга келиб, кенг фаолият соҳасига айланиб бормоқда ва ушбу фаолият ахборот сервис деб аталади. Бугунги кунда маълумот барчага зарур, жумладан сиёсатчиларга ижтимоий фикр тўғрисидаги маълумот зарур ҳисобланади. Тадбикорларга техник кашфиётлар, илмий янгиликлар, молия бозорларининг ҳолати, рақобатчилар фаолияти, истеъмолчилар талаби, давлатнинг иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришлар, табиий офатлар ва бошқа бир қатор маълумотлар керак. Олимлар ва ишлаб чиқарувчилар учун уларнинг профессионал фаолиятига боғлиқ маълумотлар зарур. Оддий истеъмолчи учун баҳолар, товарлар ва хизматлар тўғрисида маълумот керак. қолган турдаги фаолият юритувчилар учун ҳам керакли маълумотлар зарур. Шу сабабли бутун дунё бўйича ўзларининг фаолиятларини амалга оширувчи кўпчилик хизматлар ва ташкилотлар ўз истеъмолчиларини ахборот хизматлари билан таъминлашадилар.Охирги йилларда ахборот хизматларни тақдим этувчи асосий техник воситалардан бири бўлиб Интернет ҳисобланади. Жамиятнинг билиш фаолиятини таъминловчи ахборот сервиси, таҳлилнинг чуқурлиги ва маълумотларни қайта ишланиш даражасига қараб, бир неча қийинлик даражасига бўлинади. Билиш фаолиятида сервиснинг икки асосий даражасини алоҳида гуруҳга ажратиш мумкин: - эмпирик- алоҳида фактлар ва воқеалар тўғрисида маълумотлар бериш; - назарий- ушбу соҳа ҳолатининг мавжудлиги ва ривожланиш қонуниятларини аниқловчи маълумотлар таҳлили. Билиш фаолиятида сервиснинг эмпирик даражасида нисбатан оддий маълумотлар тақдим этилади. Улар жумласига ташкилотларнинг жойлашиши ва иш режими, товарларнинг мавжудлиги ва уларнинг баҳолари, сиёсий ва маъданий ҳаёт воқеалари, шунингдек юридик характерга эга бўлган маълумотлар киради. Ушбу турдаги хизматлар турли маълумот берувчи хизматлар томонидан, ҳамда махсус маълумотга эга бўлмаган шахслар томонидан кўрсатилади. Ахборот сервисда назарий даражасида иқтисодиётдаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинади, ижтимоий фикр ўрганилади, атроф муҳитнинг ҳолати, товар ва хизматларга талабнинг ривожланиш истиқболлари ва бошқалар аниқланади. Бундай турдаги хизматларни маълумотларга эга бўлган, уларни профессионал даражада қайта ишлай оладиган ва фойдаланувчига унга керакли шаклда тақдим эта оладиган экспертлар, аналитик марказлар, илмий- текшириш институтлари ва бошқа маълумотга эга бўлган муассасалар кўрсатади. 3. Фаолиятнинг қимматли- йўналтирилган шаклини кўпчилик холларда билиш фаолияти билан алмаштиришадилар. Лекин улар ўртасида муҳим фарқ мавжуд. Билишнинг вазифаси- мавжуд табий ва ижтимоий ходисаларни ўзгартирмасдан акс эттириш ҳисобланади. қимматли- йўналтирилган фаолиятнинг вазифаси эса ушбу ходисаларнинг инсон учун қандай аҳамиятга эга эканлигини белгилаш ҳисобланади, уларга маълум муносабатларни ишлаб чиқиш ва уларга баҳо бериш ҳисобланади. Ушбу бахо албатта инсоннинг ўзига ва у яшаётган жамиятнинг турига боғлиқдир. қимматлар тизимини ( ўраб турган атроф муҳитдаги воқеалар ва ҳолатлар баҳоланишлари ) маънавият, санъат, сиёсий фаолият белгилаб беради. Фан эса одатда субъектив баҳолашлардан холос бўлишга харакат қилади, атроф мухитдаги қонуниятларни инсоннинг хохиш ва истакларига боғлиқ бўлмаган ҳолда объектив равишда ёритишга харакат қилади. қимматли йўналтирилган фаолият соҳасида сервис реклама, экспертиза, психодиагностика, имиджмейкер хизматлари, бадиий- безатиш фаолияти, диний тавсифдаги хизматлар орқали амалга оширилади. Реклама хизматлари ва бозордаги товарни силжитишнинг барча жараёнларини истеъмолчиларда мавжуд бўлган қимматлар тизимини ўзгартиришга харакат қилиш деб тушуниш мумкин.Оддий ҳолатда реклама алохида товар ва хизматларга талабни шакллантиришга харакат қилади ва у инсонлар учун қимматга эга эканлигига ишонтиради. Юқорироқ даражада реклама сервиси қийин қимматли-йўналтирилган ҳал этади. Яъни қандайдир товар ва хизматларга доимий ва барқарор талабни шакллантиришга харакат қилади. Ушбу товарлар ва хизматлар кишиларнинг хаёт тарзини белгилашни, уларни истеъмол қилмасдан, инсонлар хаёт кечира олмасликларини кўрсатиш ҳисобланади. Масалан, Генри Форд ва бошқа автомобил саноатини яратувчилар ўз маҳсулотларини нафақат харакат воситаси сифатида, балки қадриятлар тизимининг ажралмас қисми ва ўрта ҳол америкаликнинг хаёт тарзи даражасига олиб чиқишга эришдилар. Савдо, мода, дизайн ва бошқа турдаги бадиий ижод соҳасида экспертиза ўтказиш қимматлар тизимини ўзгартиради. Эксперт хизматлари талабга таъсир кўрсатади. Яъни давлат ёки тан олинган юқори даражадаги мутахассислар товарлар, хизматлар ёки саънат асарларининг тастиқланиши. Имиджмейкерлар хизмати ва жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш бўйича хизматлар, фирманинг, жамоа ташкилотларининг ва алоҳида шахснинг жозибадорлик образини яратиш учун амалга оширилади. Уларнинг вазифаси- мижознинг обрўини кўтариш ҳисобланади. Психоаналитик (психотерапевт) хизматлари Ғарб давлатларида кенг тарқалган. Уларнинг вазифаси- мижозга қийин хаётий ҳолатларда янги муносабатларни ишлаб чиқиш орқали уларнинг шахсий муоммоларини хал этишга ёрдам бериш ҳисобланади. Коммуникатив фаолият шакли- бу алоҳида инсонлар ва ташкилотлар ўртасида муомилани (коммуникацияни) ташкил этишдир. Сервис фаолиятининг ушбу шаклига презентациялар, учрашувлар, конференциялар, кўргазмалар, шартномалар, Интертенда мулоқатлар, муомиланинг психологик тренинги ва қандайдир маънода оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва алоқа хизматлари киради. Коммуникатив фаолияти доимо маълумотни бериш билан боғлиқ бқлган, лекин фақат у билан чекланмаган. Коммуникациянинг тарихан уч асосий тури вужудга келган: - бевосита шахсий мулоқат; - саънат асари, ёзув ва бошқа белги тизимлари орқали билвосита мулоқат; - электрон технологиялар ёрдамида мулоқат; телефон, радио алоқа, компютер алоқаси. Бевосита шахсий мулоқатда сервис инсонларнинг тўғридан тўғри алоқаларини ташкил этишга, уларнинг бир бирларини тушинишлари учун имкониятлар яратишга қаратилган. Хат ёки қоғоз технологиялари орқали мулоқат белги тизимлари орқали тўғридан тўғри бўлмаган ўзаро алоқаларни ташкил этишнинг ўзига хос хизматларини талаб қилади. Улар жумласига почта хизматлари ва матбуотдаги маълумотларни келтириш мумкин. Коммуникацияларнинг электрон воситаларидан фойдаланиш бўйича хизматлар мулоқат имкониятларини кескин оширади, яъни уларнинг оператив бўлишини таъминлайди. Юқорида қайт қилинган инсон фаолиятини тўрт гуруҳга бўлиш илмий абстракция ҳисобланади. У таалуқли сервис тизимини деталлаштирилган ҳолда тадқиқот қилиш учун зарур ҳисобланади. Реал хаётда фаолиятнинг ушбу формалари бир бирларига боғланиб кетади, аниқ сервис хизматлари одатда тўрт шаклнинг барча элеменларини ўз ичига олади. Жумладан товарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш характерига боғлиқ хизматлар моддий-қайта ўзгартириш фаолиятига мос келади. Лекин бу ерда хизматлар истеъмолчисини, одатда улар тўғрисида қандайдир маълумот олиш қизиқтиради. Ундан ташқари товарлар ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт бахоланиши ( мутахассис фикри ) қизиқиш уйғотади. Сервис фаолиятининг барча турларида хизматларнинг истеъмолчиси ва таъминотчиси ўртасида коммуникация ( мулоқат ) вужудга келади. Улар ўртасидаги психологик муносабатлардан кўпчилик ҳолатларда ушбу хизматларнинг келгусидаги ривожланиши боғлиқ бўлади, хусусан сайёхлик, тиббий, маданий, таълим сервисида алоҳида шахлар билан ишлаш жараёнларида. . Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling