Назорат ва муҳокама учун саволлар
Сервис корхоналарининг таснифланиши?
Сервис соҳасининг халқ хўжалигидаги ўрни?
Сервис нима?
Сервис соҳасининг АҚШ ва Европа мамлакатларидаги ҳолати?
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Морозов М. А. Экономика и предпинимательство в социально – культурном сервиса и туризме. М: Изд. центр “Академия ”, 2006 г.
Пардаев М.Қ., Очилов И.С. “Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари” Монография. Т: Иқтисодиёт-молия, 2011
Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010
Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й
Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008
www.economics.ru
www.ser.uz
www.uza.uz
www.lex.uz
www.ziyonet.uz
Мавзу 3. Сервис корхоналарида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг мақсадлари ва вазифалари
Замонавий бозор шароитида ишлаб чиқариш ва сервис хизматларини кўрсатиш фаолиятини чамбарчас боғланган ҳолда олиб бориш истеъмолчилар учун қулайликлар яратади. Корхоналар ўз ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларига эришиш ҳозирда ҳар бир ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчининг фикридадир.
3.1. Сервис соҳасига қарашли турли корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос хусусиятлари.
Иқтисодий ва ижтимоий фаолият кўрсатаётган корхоналар ўз фаолияти давомида истеъмолчиларга қандай турдаги сервис хизматини кўрсатиш ҳақида доим изланишда бўладилар. Тўғри ташкил этилган сервис корхонанинг фаолиятини янада такомиллаштиради ва корхона бозорда ўз ўрнини узоқ вақт мобайнида сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади.
Режа:
Асосий турдаги сервис хизматлари таснифи.
Моддий хизматлар.
Ижтимоий-маданий хизматлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |