Рақамли иқтисодиёт
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
Моддий хизматлар.
Ўзбекистонда аҳолига тақдим этилаётган маиший хизматлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: оёқ кийимини таъмирлаш ва тайёрлаш; тўқув, мўйна ва чарм маҳсулотлари, бош кийими ва тўқимачилик атторлик маҳсулотларини таъмирлаш ва тайёрлаш, трикотаж маҳсулотларини таъмирлаш ва тайёрлаш (тўқиш); турар жойларни (хонадонларни) аҳолининг буюртмаси бўйича таъмирлаш ва қуриш; маиший техника ва ускуналарни, соатларни таъмирлаш, заргарлик маҳсулотларини таъмирлаш ва тайёрлаш, радиоэлектрон аппаратура, компютерлар, телевизорлар, магнитафонлар, мусиқа товарларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш; фуқороларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (енгил машиналар, мотоцикллар ва ҳокозолар) таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш; мебелни тайёрлаш ва таъмирлаш; кимиёвий тозалаш ва бўяш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом-ашёсини қайта ишлаш хизматлари, қолган қишлоқ хўжалиги хизматлари; фотоателе ва фотолабаратория хизматлари, шунингдек овоз ёзиш хизматлари; сартарошхоналар хизматлари. Ҳозирги кунда маиший хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари билан тартибга солинади. Истеъмолчиларнинг якка тартибдаги буюртмаларини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, тайёрлаш бўйича хизматлар ўз ичига қуйидагиларни олади: кийим-кечак ва оёқ кийимини таъмирлаш ва тайёрлаш; метал ва заргарлик маҳсулотларини таъмирлаш ва тайёрлаш; мебелни таъмирлаш ва рестоврация қилиш; техника, бино ва қурилмаларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш. Таъмирлаш бўйича хизматлар замонавий техник воситалардан фойдаланилган ҳолда бажарилади. Улар жумласига: ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш-асбоб-ускуна ва инструментлар; маҳсулот носозликлари ва камчиликларини аниқловчи диагностика воситалари; сифат назоратининг техник воситалари; Ишлаб чиқариш- технологик жараён таъминланади: -малакали ходимлар билан; хом-ашё материаллари ва ярим фабрикатлар билан; ёқилғи-мойлаш материаллари билан; таъмирлаш, эҳтиёт қисимлари, ускуна ва агрегат қисимлари учун керакли материаллар билан. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари учун корхоналар эгалик қиладилар: маъмурий бинолар; ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун бино (салонлар); таъмирлаш ишлари учун бинолар (таъмирлаш бўйича цехлар); ёқилғи материаллари, эҳтиёт қисимлари, таъмирланган ва таъмирлашга келиб тушган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар; гараж ва ҳокозолар. Таъмирлаш-бу товарнинг ишлаш қобилияти ва хусусиятларини тиклаш бўйича операциялар комплексидир. Техник хизмат кўрсатиш-бу товарнинг белгиланиши бўйича фойдаланишда унинг иш қобилияти ва созлигини қўллаб-қувватлаш бўйича операция ёки операциялар комплекси. Маҳсулотни якка тартибдаги буюртма бўйича тайёрлаш- бу буюртманинг якка тартибдаги эҳтиёжи асосида маҳсулотни яратиш бўйича операциялар комплекси. Маҳсулотни таъмирлаш турлар, тавсифи ва кўрсатилиш муддатлари бўйича тавсифлаштирилади. Савдо олди таъмирланиши-бу сотувчидаги асбоблар иш қобилиятини тиклаш бўйича чора-тадбирлар комплекси. Ишлаб чиқарувчи ёки унинг функциясини бажарувчи корхона томонидан белгиланган кафолат муддатида таъмирлаш-бу ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган муддатда асбобни таъмирлаш. Ушбу даврда таъмирлаш корхонаси кафолат мажбуриятларини бажаради. қайта тикланувчи таъмирлаш-бу истеъмолчининг айбисиз ва ишлаб чиқариш томонидан белгиланган кафолат муддатида иш қобилиятини йўқотган ва сотувчига қайтарилган асбобнинг таъмирланиши. Хизмат муддати давомида таъмирлаш-бу маҳсулот учун норматив ҳужжатларда белгиланган муддат давомида, ёки агарда у ўрнатилган бўлмаса, асбобни эксплуатация қилиш бошидан 10 йил давомида асбобни таъмирлаш. Белгиланган хизмат муддати тугагандан кейин таъмирлаш-норматив ҳужжатларда белгиланган муддатлар тугагандан кейин, агарда хизмат муддати белгиланмаган бўлса, маҳсулотни сотишдан бошлаб 10 йил давомида асбобларни таъмирлаш. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг асосий шакллари бўлиб, стационар ва кўчма хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Стационар хизмат кўрсатишни бажариш учун истеъмолчилардан буюртмаларни моделлар уйлари, мода уйлари, ателе ва устахоналарда қабул қилишга асосланган. Кўчма хизмат кўрсатиш буюртмаларни қабул қилиш ва уларни эгаларига беришни истеъмолчи кўрсатган жойларда беришни, маҳсулотларни таъмирлаш ва тикишни-стационар шароитда амалга оширишни кўзда тутади. Кийим-кечак ва оёқ кийимини таъмирлаш ва тайёрлаш бўйича сервис ташкилотлари ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун бинолар ва ишлаб чиқариш биноларига эгадирлар. Улар жумласига: матоларни бичиш цехлари; тикиш ва таъмирлаш бўйича цех; хом-ашё ва матолар, таъмирланган ва тикилган матоларни сақлаш учун омборлар. Ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун бино-бу буюртмаларни қабул қилиш ва тайёр маҳсулотларни қлчаш салонидир. Ушбу салон витриналар, маҳсулот намуналари ва қлчаш кабиналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Маҳсулотларни таъмирлаш ва тикиш учун ихтисослаштирилган ишлаб чиқариш-технологик асбоб-ускуна ва инструментлардан фойдаланади. Улар жумласига, тикув машиналари, тўқув машиналари, матоларни бичиш учун столлар, қайчилар, ўлчаш инструментлари, кийим-кечакни лоиҳалаштириш дастурига эга бўлган шахсий компютерлар, дазмоллаш машиналари ва ҳокозолар киради. Кийим-кечак оёқ кийимини тайёрлаш учун буюртмачи билан келишилган ҳолда буюртмачининг ёки хизмат бажарувчисининг материалларидан фойдаланилади. Истеъмолчи ёки хизмат бажарувчиси материали бўлиб ҳисобланган табиий мўйналарни таъмирлаш ёки ундан маҳсулот тикиш бўйича ишларни бажариш тўғрисида шартнома имзоланишида, мўйна ярим фабрикатлар ва териларга корхона ва буюртмачи вакилининг иштирокида белги қўйилади. Сервис фаолияти ўз ичига қуйидагиларни олади: истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш (маҳсулотларни тайёрлаш ёки уни таъмирлашга буюртма олиш, ярим фабрикатлар ва буюртмаларни ўлчаш, буюртмани бериш, истеъмолчи билан ҳисоб-китоб қилиш); хизматни бажариш (кийим-кечак ва оёқ кийимини тайёрлаш, тикиш, тўқишнинг технологик жараёни). Маҳсулотларни таъмирлаш бўйича хизматлар истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва маҳсулотларни тадқиқот қилишни ўз ичига олади. Кийим-кечак ва оёқ кийимини таъмирлашга қабул қилишда қабул қилувчи маҳсулотнинг нуқсонларини кўздан кечиради, нуқсонлар сабабларини таҳлил қилади ва шартнома (квитанция) тузади. Унда маҳсулот номи ва нуқсонлари қайд этилади. Кейин маҳсулот таъмирлаш цехига тушади, нуқсонлар бартараф этилгандан сўнг таъмирланган маҳсулот истеъмолчига берилади. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жумладан, кийим-кечак ва оёқ кийимини тикиш бўйича буюртмаларни қабул қилувчи амалга оширади. У буюртмачи эҳтиёжи, бўлғуси маҳсулотни эксплуатация қилиш тавсифи ва шароитларини ўрганади. Моделлар уйи, модалар уйлари каби олий разряддаги ателеларда истеъмолчилар билан юқори малакали бўлган ходимлар-дипломли рассом-моделерлар ишлашадилар. Улар истеъмолчиларга маҳсулот модели ва материалларини танлаш бўйича керакли маслаҳатлар беришадилар. Контакт зонасида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ўз ичига нусхаларни тақдим этиш, албом ва журналлардаги моделларни намоиш этиш кийим-кечак ва оёқ кийимини намоиш этишларини олади.Истеъмолчиларнинг хохишларига моделлари ўзгартиришлар киритилади.Истеъмолчилар буюртмаларига кўра якка тартибдаги маҳсулотларни лоихалаштиришда кийим-кечак ва оёқ кийимини лоихалаштиришнинг амалий дастурни шахсий компютерлардан фойдаланилади.Таёрлангандан кейин таёр маҳсулотлар сифат назоратига тутилади ва ўлчанишдан ўтилади. Агарда маҳсулот сифат талабларига, шартнома шартларига ва истеъмолчи талабларига мос келадиган бўлса, хизматларга ҳақ тўланади ва истеъмолчига берилади. Тайёр маҳсулот ташқи кўриниши, фигурага ўтириши, размерга, инструктив қарорлар ва бадиий безатилиши бўйича шартномада кўрсатилган истеъмолчининг якка тартибдаги хусусиятларига, унинг хохишларига мос келиши шарт. Истеъмолчига топширилиши лозим бўлган тайёр маҳсулотлар этикетка ва маркировка ленталарига эга бўлиши лозим. Этикеткада бажарувчининг фирмали номи ва юридик манзили акс эттирилган бўлиши керак. Ўлчаб кўриш назоратида шартномада кўрсатилган, истеъмолчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда тикилган ва таъмирланган маҳсулотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши текширилади. Агарда ушбу назоратда алоҳида кўрсаткичларнинг норматив ҳужжатлар талабига мос келмаслиги аниқланса, мос келмасликлар бартараф этилиши учун маҳсулот қайтарилади. Фуқороларга тегишли бўлган транспорт воситаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш (енгил автомобиллар ва мотоцикллар ва ҳокозолар) сервис марказларида, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш станцияларида амалга оширилади. Сервис марказлари ва станциялари таъмирлаш ва транспорт воситалари ишини диагностика қилиш учун асбоб-ускуналари билан жиҳозланмоқдалар. Республикамиз дунёда автомобил ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторидан жой эгаллаганлиги туфайли, турли русумдаги ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сони йил сайин ортиб бормоқда ва ушбу турдаги хизматлар сони ва турлари ҳам кенгайиб бормоқда Транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича сервис фаолияти наряд-буюртма, квитанция ва шартномалар асосида амалга оширилади. Транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш пайтида истеъмолчиларга қулайликларни таъминловчи қўшимча хизмат сифатида, айрим сервис ташкилотлари оммавий овқатланиш хизматлари ва дам олиш хоналарини таклиф этишадилар. Эҳтиёт қисмлар ва комплекслаштирувчи деталларга ҳақ тўлаш, томонларнинг келишуви холда шартнома шартларига мос равишда амалга оширилади. Яъни тўлиқ ёки қисман (қисимларга бўлиб, тўлиқ ёки кредит). Хизматлар кўрсатишга харажатлар сметаси ҳам тузилиши мумкин. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш боъекти бўлиб, истеъмолчининг автотранспорт воситаси ҳисобланади. Сервис фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади: истеъмолчига хизмат кўрсатиш (транспорт воситасини қабул қилиш ва расмийлаштириш, таъмирланган транспорт воситасини истеъмолчига бериш, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш); хизматни бажаришнинг технологик жараёни (таъмирлаш ва технологик ҳисоб-китоб бўйича ишларни бажариш ёки маҳсулотни тайёрлаш). Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларнинг бевосита ижрочиси бўлиб таъмирлаш бўйича мастерлар (автомеханиклар, автослесарлар, электриклар), бўёқчилар ҳисобланишадилар. Сервис ташкилотлари ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун салон, маъмурий бўлинмалар учун бинолар ва автосервиснинг асосий майдонини эгаллайдиган ишлаб чиқариш биноларига эгалик қилишадилар. Ишлаб чиқариш бинолари таркибига қуйидагилар киради: - кузов ишлари цехи; бўяш ишлари цехи; кузовни коррозияга қарши қайта ишлаш цехи; электр таъминотини таъмирлаш бўйича цехи; двигателларни таъмирлаш бўйича цех; автомобилларнинг юриш қисмини таъмирлаш цехи; вулканизация ва ғилдираклар шиналарини ўрнатиш бўйича цех; носозликларни диагностика қилиш бўйича лабаратория; автомобилларни ювиш жойи; ёқилғи қуйиш (колонкалари) шаҳобчалари. Хизмат кўрсатиш зонаси қуйидагилардан ташкил топади: ташриф буюрувчиларни қабул қилиш салони; кутиш хонаси ва кафе; эҳтиёт қисимлари билан савдо қиладиган савдо шаҳобчаси. Маиший машиналар ва асбоблар,соатлар, радио апаратуралар, теливизорлар,магнитофонлар,мусиқа марказлари, маҳсулотларни тамирлаш ва техник хизмат кўрсатиш истеъмолчиларга истеъмолда бўлган маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини тиклаш имкониятлари таьмирлайди ёки уларнинг якка тартибдаги буютмаси бўйича яратилган янги маҳсулотларни харид қилиш имконини беради. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling