Рақамли иқтисодиёт


Санатория-соғломлаштириш хизматлари


Download 468.33 Kb.
bet20/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Санатория-соғломлаштириш хизматлари.
Санатория-соғломлаштириш хизматларини тақдим этиш бўйича сервис фаолияти истеъмолчиларга дунёнинг энг қулай рекрацион зоналарида дам олиш ва соғлиқларини тиклаш имкониятларини таминлайди.
Санатория соғломлаштириш хизматларига эҳтиёж турлари худудлардаги иқлимий шароитларнинг инсон соғлиғига ижобий тасирини исботлаб берган тиббиётнинг ривожланиши орқали вужудга келади.
Курорт - бу иқлимий шифобахш ресурсларга эга бўлган инфро тузилма обектларини қўшган холда уларни эксплататция қилиш учун зарур бўлган бино ва қурилмаларга эга бўлган, ўзлаштирилган ва даволаш-профелактика мақсадларида фойдаланиладиган алохида қўриқланадиган табиат худуди.
Табиат-даволаш ресурсларига минерал сувлар, даволовчи балчиқлар, шифобахш иқлим, касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, дам олишни ташкил этиш мақсадлари учун зарур бўлган, фойдаланилаётган қолган табиий обьетлар ва шароитлар киради.
Санатория-соғломлаштириш хизматлар бир-бирларига ўзаро монан хизматлар комплексида ифодаланилади:

  • яшаш бўйича;

  • санатарияларда даволаниш бўйича;

  • санатория профилакторияларда;

  • понсионатларда даволаниш билан;

  • курорт поликлиникаларида;

  • балнеологик даволаниш хоналарида;

  • йул давомида фаолият юритадиган балчиқ билан даволаш жайларида.

Санатория соғломлаштириш хизматлари санаториялар, санатория-профилакторияларда, пансионатларда, балнеологик даволаш хоналарида тақдим этилади.
Санаторий - бу қўлай табиий шароитлардан фойдаланилган холда, инсонларнинг даволанишлари ва дам олишлари учун муассаса.
Пансионат - бу инсонларнинг яшаш ва дам олишларига мўлжалланган муассаса (меҳмонҳона).
Балнеологик даволаниш хона бу минерал табиий манбалардаги сувлардан фойдаланилган холда инсонларниг даволанишлари ва дам олишлари учун муассаса.
Санатория соғломлаштириш хизматларининг истеъмоли мавсумий тавсифга эга. Ушбу турдаги хизматларниг истеъмолига катта тасирини уларниг бахолари ва хизмат қўрсатиладиган жойгача йўл нархи кўрсатилади.
Санатория-соғломлаштириш хизматларини кўрсатувчи ташкилоти истеъмолчиларига қўшимча хизматлар билан ҳам таъминлашадилар улар жумласига:

  • тиббий;

  • транспорт;

  • сарторошхона;

  • тозалаш бўйича хизматлар;

  • кимёвий тозалаш ва кирханалар хизматлари;

  • прокат ва ижара бўйича хизматлар;

  • оммавий овқатланиш хизматлари.

Оммавий овқатланиш хизматлари санаторияларда ресторан ва ошхоналарда таклиф этилади. Кўпчилик санаторийлар, пансеонатлар ва дам олиш уйларида чакана савдо хизматлари тақдим этилади. Ташриф буюрувчиларга кундалик эҳтиёж моллари, шахсий қулайлик ва гигиена учун товарлар, кийим, совғалар, китоблар ва даврий нашриёт маҳсулотлари таклиф этилади.
Дам олувчиларга таклиф этилаётган хизматлар турлари таркибига, ижтимоий-маданий хизматлар ҳам киради:

  • видио фильмларни кўриш;

  • биллиард, ўйин автоматлари хизмат турлари.

Санатория-соғломлаштириш хизматларини тақдим этиш путевкалар асосида амалга оширилади. Дам олиш давомийлиги 12 дан 24 суткагача ташкил этилади.
Меҳмонхона хизматлари иш хизмат сафарлари, дам олиш ва бошқа ҳолатларда инсонларнинг вақтинчалик яшашлари учун шароитлар яратади.
Асосий хизмат бўлиб, инсонларнинг вақтинчалик яшашларини таъминлаш бўйича хизмат ҳисобланади.
Меҳмонхона хизматлари меҳмонхона объектлари (меҳмонхоналар) базасида тақдим этилади. Яъни инсонларнинг вақтинчалик яшашлари учун махсус мослаштирилган турли типдаги ва турлардаги бинолар.
Меҳмонхона хизматларини тақдим этиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хизматларини тақлим этиш бўйича қоидалар билан тартибга солинади.
Белгиланишига кўра меҳмонхоналар 5 типга бўлинади:

  • дам олувчилар учун меҳмонхоналар;

  • шаҳар ташқарисидаги сайёҳлик меҳмонхоналари;

  • курорт меҳмонхоналари;

  • пансионатлар;

  • мотеллар.

Дам олувчилар учун меҳмонхоналар дам олаётган инсонлар учун мўлжалланган. Бундай меҳмонхоналар, қулай тиббий шароитларга эга бўлган аҳоли пунктларида (денгиз, дарё, кўл, ўрмон массивлари) ёки меморий-тарихий обидаларга, маданий марказлар мавжуд жойларда жойлашади.
Сайёҳлар учун меҳмонхоналар темир йўл ёки автомобилларда сайёҳат қилувчи инсонларга кундузги ва кечки вақтда дам олишлари ва вақтинчалик бўлишларини таъминлайди. Сайёҳлик меҳмонхоналари автотранспорт магистраллари, аэродромлар, темир йўл вокзаллари ёнида жойлашади.
Мотеллар сайёҳлар ва автосайёҳларнинг автотўхташлари ва вақтинчалик яшашларини таъминлайди. Мотелларда автосервис хизматлари кўрсатилиши мумкин. Мотел ўз ичига меҳмонхона ва автотўхташ жойини олади. Автотўхташ жойи размери, мотелнинг жойлаштириш имкониятларига боғлиқ бўлади.
Курорт меҳмонхоналари вақтинчалик яшашни таъминлайди ва санаторий-соғломлаштириш хизматларини таклиф этади. Меҳмонхоналар қулай табиий-иқлимий шароитларга эга бўлган курорт жойларда жойлашади.
Сервис фаолияти муҳмонхона хизмат кўрсатиш технологиясига асосланади.
Меҳмонхона хизмат кўрсатиш технологияси-ташриф буюрувчиларга жойлаштириш хизматларини тақдим этиш бўйича операциялар ва жараёнлар йиғиндиси, меҳмонхоналар бинолари, қурилмалари, асбоб-ускуналаридан рационал фойдаланиш услубларининг тизимидир.



Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling