Рақамли иқтисодиёт
Асосий турдаги сервис хизматлари таснифи
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
Асосий турдаги сервис хизматлари таснифи.
Жахон тажрибасида хизмат соҳаси тармоқларини таснифлаштиришни ишлаб чиқариш-техник ва функционал ёндошишларнинг бир бирига қўшиш асосида ўтказиш қабул қилинган. Ишлаб чиқариш ёндошиши хизматлар соҳасидаги тармоқ йўналишларининг ишлаб чиқариш-техник ва технологик умумийлиги принцпларидан келиб чиқади. Функционал ёндошиш турли хил кўринишли йўналишларни амалга ощиради. Ушбу йўналишлар жумласига ишлаб чиқаришга, жамиятга, уй хўжалигига хизмат кўрсатиш, шахсга хизмат кўрсатишгача тақсимлаш, сақлаш, ресурслар ва товарлар билан таъминлаш функциялари киради. Ушбу принцпга кўра хизматлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: савдо хизматлари; озиқ-овқат билан таъминлаш ва яшаш бўйича хизматлар (меҳмонхоналар, оммавий овқатланиш корхоналари ва ҳокозолар); транспорт хизматлари; алоқа хизматлари ва ахборот хизмат кўрсатилиши; таъминот, тайёрлов ва моддий-техник ресурсларни сақлаш бўйича хизматлар; бозорнинг харакат қилишини (кредит, молия ва суғурта, кўчмас мулк бўйича олди-сотдилар ва бошқалар) таъминлаш бўйича хизматлар; таълим, маданият ва санъат хизматлари; фан ва фан хизматлари; соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спортни қўшган холдаги хизматлар; уй хўжалигига хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар (уй хўжалигини сақлаш ва таъмирлаш, ишлаб чиқариш-маиший ва коммунал хизматлар); шахсий тавсифдаги хизматлар (ноишлаб чиқариш маиший хизматлар, сартарошхоналар, фотоателе, оёқ кийимини таъмирлаш ва ҳокозолар); давлат бошқаруви хизматлари. Ҳозирги кунда иқтисодий адабиётда ва классификаторларда турли янги критерийлар ва уларга таалуқли равишда хизматларнинг турли хил таснифланиши таклиф этилмоқда. Жумладан қуйидаги хизматлар таснифлари: моддий даражаси бўйича инсонларнинг шахсий алоқалари даражаси, хизматлар меҳнат сиғими, хизмат соҳасида ижтимоий ва шахсий боғланишлар нисбати бўйича. Ҳар бир таснифлаштириш тармоқни маълум мақсадда ўрганишга мўлжалланган. Хизматлардаги фарқ уларнинг таснифи, мақсадли белгиланиши, тақдим этиш шакллари ва ҳақ тўлаш усулидан келиб чиқади. Таснифи бўйича кўрсатилаётган хизматлар аниқ ифодаланган тармоқ йўналишига эгадир: маиший машиналар ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш, янги маҳсулотни ишлаб чиқариш; қишлоқ хўжалиги, гигиеник тавсифдаги хизматлар; транспорт, савдо, ахборот, ижарага бериш хизматлари; қурилиш, уйларни таъмирлаш, бадиий ишлар ва халқ ижди маҳсулотларини ишлаб чиқариш; таълим, тиббий ва бошқалар. Мақсадли белгиланиш бўйича хизматлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: маиший белгиланишдаги предметларнинг истеъмол хусусиятларини таъминлаш мақсадида аҳоли буюмларини таъмирлаш ва қараш хизматлари (кийим-кечакни, оёқ кийимини таъмирлаш, кимиёвий тозалаш ва буюмларни бўяш ва бошқа хизматлар); аҳоли буюмлари бўйича янги маҳсулотни тайёрлаш, яъни янги истеъмол қийматларини яратиш (кийим-кечакни тикиш,трикотаж маҳсулотларини тикиш, мебел тайёрлаш, уй қуриш ва ҳокозолар); турмушда қулайликларни яратиш бўйича хизматлар, жисмоний шахс сифатида инсоннинг эҳтиёжларини қондириш, шунингдек уй хўжалигини юритиш билан боғлиқ хизматлар (сартарошхоналар, санитар-гигиеник ва тиббий хизматлар, маданий-маиший белгиланишдаги буюмларни ижарага бериш ва ҳокозолар); маълумот-ахборот ва воситачилик, сайёҳлик ва бошқа хизматлар; шахс сифатида инсоннинг эҳтиёжни қондириш бқйича (таълим, маданий). Хизматларни пуллик, бепул ва аралашларга бўлиш алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тасниф қабул қилинган иқтисодий кенгликни иқтисодиётнинг хисусий (бозор) ва ижтимоий (нобозор) секторларига бўлинишларига асосланади. Бепул хизматлардан фарқли равишда пуллик хизматлар қуйидаги хусусиятларга эга: истеъмолнинг якка тартибдаги тавсифи, бўлиниш ва сайланиш билан; рақобатлилик, монопол ҳолатнинг бўлмаслиги билан. Тўлаш услуби билан хизматларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: олдин ва тўлиқ тартибда тўланадиган ёки буюртмани қабул қилишда қисман аванслаштирилган ва буюртма топширилишида охирги ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби хизматлари; аҳолига бепул кўрсатилган хизматлар (маиший белгиланишдаги машина ва аппаратларни кафолатланган таъминлаш); кечиктирилиб тўланадиган хизматлар, яъни кредитга бериладиган. Хизматлар йўналтирилган фаолиятнинг турлари бўйича функционал таснифлаштириш, хизматларни беш гуруҳга бўлишни кўзда тутади: ишлаб чиқариш - лизинг, инжиниринг, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига техник хизмат кўсатиш, техник коммуникацияларни таъмирлаш ва ҳокозолар; истеъмол-уй хўжалигига мўлжаллаштирилган оммавий хизматлар (турар жой ва унда мавжуд бўлган узоқ муддатли фойдаланишдаги буюмларни нормал ҳолатда сақлаш); профессионал- суғурта, молия, банк, реклама, маслаҳат; тақсимот-транспорт, алоқа, савдо хизматлари; шахсий тавсифдаги ноишлаб чиқариш (сартарошхоналар, фотоателе ва хокозолар) хизматлари. Хизматларнинг системалироқ таснифи уларни буюмлаштирилган принцп бўйича бир неча классларга бўлади: товарлар ва бошқа физик объектларга йўналтирилган ҳис этиладиган ҳаракатлар (кимёвий тозалаш, асбоб-ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш, қўриқлаш ва бошқа хизматлар); инсон танасига йўналтирилган ҳис этиладиган ҳаракатлар (фитнес марказлар, ресторанлар ва кафелар, гўзаллик салонлари); инсоннинг онгига йўналтирилган ҳис этилмайдиган ҳаракатлар (таълим, театрлар, музейлар, ахборот хизматлари). Компекслик бўйича хизматлар оддий ва қийинларга (комплекс хизмат кўрсатиш) бўлинади. Кўпчилик хизматлар комплекс тавсифга эга. Масалан, меҳмонхоналар хизматлари-бу нафақат турар жойни тақдим этиш, балки овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш, истеъмолчилар ходиғини чиқаришни тақдим этиш бўйича хизматлар ҳамдир, Уларни қанақанга тавсифлаштиришдан фойдаланилмасин, бирор бир аниқ кичик гуруҳга киритиш қийин. Аралаш хизмат товар-моддий бойликларга ҳамроҳлик қилади, уларнинг айланишини енгиллаштиради ва уларни истеъмолчи учун жозибадор қилиб кўрсатади. Ушбу хизмат жумласига товар олди-сотдисига ҳамроҳ бўладиган сотишдан олдинги ва сотишдан кейинги сервисни келтириш мумкин. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling