Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet23/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатишни биргаликда олиб боришнинг маъқул жиҳатларини келтиринг?

  2. Сервис фаолиятининг турларининг айрим нормалар қайсилари?

  3. Кўрсатилган хизматларда камчиликлар аниқланган ҳолатларда истеъмолчи ўз хохишига кўра сервис ташкилотидан нималарни талаб этишга ҳақли?



Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz



Мавзу 4. Сервис фаолиятининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги
Иқтисодий фаолиятни бошлашда самарадорлик кўрсаткичларига алоҳида эътибор бериш муҳимдир. Мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳозирги бозор шароитида ҳар бир корхона раҳбарининг олидида турган асосий вазифалардан биридир.
4.1. Сервис соҳасида самарадорликнинг моҳияти ва аҳамияти
Номоддий фаолиятда самарадорлик кўрсаткичларини кўтариш учун асосий эътиборни истеъмолчилар эҳтиёжлари ва диди туради. Айнан шу сабабли сервис хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотларда истеъмолчиларга бўлган эътиборни кучайтириш ҳамда улар истаган хизматни ташкил этиш лозим.
Режа:

  1. Сервис соҳасининг иқтисодий моҳияти.

  2. Сервис соҳасида самарадорликнинг мазмуни ва аҳамияти.

  3. Корхонанинг сервис фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари.



  1. Сервис соҳасининг иқтисодий моҳияти.

Хизмат кўрсатиш соҳаси халқ хўжалик комплексининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, иқтисодий муносабатларнинг умумий тизимида қатнашади ва мавжуд жамиятда ҳаракат қиладиган умумий иқтисодий қонунларга бўйсинади. Тармоқларнинг халқаро таснифида уч секторни ажратиш қабул қилинган: бирламчи (қишлоқ хўжалиги, қазиб олиш саноати), иккиламчи (қайта ишлаш саноати), ва учламчи (хизмат кўрсатиш соҳаси ёки ижтимоий соҳа)
Биринчидан маҳсулотлар белгиланиши бирлиги нуқтаи назаридан хизмат соҳаси маҳсулоти - қийин ва қарама- қарши тушинчадир. Истеъмол фондини кўпайтиришга йўналтирилган хизматлар ижтимоий соҳа маҳсулоти сифатида кўрилиши мумкин.
Иккинчидан, истеъмол қилинадиган ресурслар хилма хиллиги нуқтаи назаридан ушбу ўхшашлик « номоддий маҳсулотлар» истеъмол қилинадиган ресурслардаги ўхшашлик харажатларнинг ўз структурасида ҳам намоён бўлади, улар бир биридан кескин фарқ қилади. Жумладан аммортизацияни қўшган ҳолдаги моддий харажатлар театрларда 13,3%, циркларда 17,0%, концерт ташкилотларида 3,5%, паркларда 20,3%, саноатда 82,8%, қурилишда 64,8%.
Учинчидан кадрлар таркибининг ўзига хос белгисига кўра хизмат кўрсатиш соҳасида бу биринчи навбатда шунда намоён бўладики, ундаги асосий ишловчилар ўрта ва олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади.
Сервис фаолияти иқтисодий актив фаолиятнинг бир тури бўлиб, бозор муносабатлари шароитида турли хил хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Ушбу фаолият хизмат кўрсатишнинг ихтисослаштирилган структуралари орқали амалга оширилади, улар ўз навбатида ушбу тизимнинг субъектлари ҳисобланади. Мавжуд субъектлар ижтимоий эҳтиёжларнинг миқёси ва мазмунини баҳолаш орқали барча хохловчиларга ўз хизматларини таклиф этади ва уларни қондиришга ҳаракат қилади.
Сервис тизимига қарашли бўлган субъектлар жумласига тадбиркорлар ёки сервис ташкилотларининг жамоалари киради. Юқорида қайт қилинган ташкилотлар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
- ихтисослаштирилган фирмалар - масалан сайёҳлик, меҳмонхона, даволаш;
- ихтисослаштирилган корхоналар, савдо, транспорт, таъмирлаш ва бошқалар;
- бюро, идоралар - юридик, ахборот, реклама, турар жой.
- муассасалар - қонунни қўриқлаш ва маданият муассасалари бўлиб ҳисобланадиган милиция бўлимлари, театрлар, музейлар, кутубхоналар;

  • ташкилотлар - банк, суғурта, қўриқлаш ва ҳокозолар.

Инсонларнинг бир - бирларига беғараз ва ихтиёрий хизмат кўрсатишларидан фарқли равишда сервис фаолияти субъектлари фаолияти тўлиқ ёки қисман бозор айрбошлашлари принцпларига асосланади. Жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги бизнес тўлиқ тижорат принцплари асосида амалга оширилади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик Давлат муассасалари аҳолига хизмат кўрсатишни аралаш асосида амалга оширади, яъни қисман тижорат асосида, қисман ижтимоий неъматларни беғараз қайта тақсимлаш механизми базасида. Умумий ҳолатда сервис фаолияти аҳолининг кенг маънодаги ижтимоий ва якка тартибдаги эҳтиёжларини қодириш имкониятини беради, ва шу билан бир қаторда ҳозирги турдаги иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни самарали ривожлантиради.
Юқорида қайт қилинганлардан шундай хулоса келиб чиқадики, айрбошлашнинг бозор муносабатлари доирасида ҳаракат қилиб, сервис фаолияти ушбу муносабатлар билан тартибга солинади, уларнинг талабларига таалуқли равишда шаклланади. Лекин сервис бўйича фаннинг дастлабки даврларида хизмат кўрсатишда меҳнат тавсифи бозордан ташқари элементларга бой эди.
Хизмат кўрсатиш бўйича меҳнат, саноат, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришдагидан фарқ қилади. Яъни моддий ишлаб чиқариш соҳасида ишчи физик материаллар шаклини ўзгартиради ёки биологик ресурслар билан иш олиб боради. Саноат ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини яратиш борасида инсон, катта энергия сарфлайди. Ушбу сарфни ҳисоблаш ва иш ҳақи тарзида қоплаш мумкин. Ушбу жараёнда ишловчи қандайдир дастлабки материални қайта шакллантиради ва охирги натижада товар мақомига эга бўлган янги хом-ашё ёки маҳсулот олади. Олинган маҳсулотлар шакл, оғирлик, хажм ва бошқаларга эга бўлади, шунингдек маълум қиймат ифодасига ҳам.
Хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат бошқачароқ тавсифга эга. Бу ерда ишловчи авваламбор инсон, унинг эҳтиёжлари ва хохишлари билан дуч келади. Хизматлар ўраб турган атроф муҳитда, инсон қиёфаси ёки унинг онгида конструктив ўзгаришларни амалга оширади, ушбу ўзгаришлар предмет - буюмли тавсифда аниқ ифодаланмайди Масалан сартарош меҳнати, почталион хизматлари, ўқитувчи меҳнатининг ижтимоий - ижобий самара беришини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин хизматлар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари ҳаракат қиладиган ҳолат, уларнинг ўзаро ҳаракатларисиз амалга ошмайди. Бу сервис фаолиятида у ёки бу томоннинг ўзаро қатнашишининг муҳимлигидан далолат беради.
Шундай қилиб, хизматларни амалга ошира туриб, сервис хизматчиси конкрет буюмларнинг жуда нозик хусусиятлари билан тўқнашади, шунингдек ижтимоий алоқалар, инсонларнинг руҳияти ва онги билан ҳам. Бундай ҳолатда унинг меҳнатини ўраб турган ҳақиқатга унинг таъсири натижасида бир шаклдан иккинчисига ўтиши ва унинг натижасида хўжалик амалиётининг ўзи қандай ўзгариши нуқтаи назаридан унинг меҳнатини ҳисоблаш ва баҳолаш осон иш эмас. Хизматлар ишлаб чиқаришда қабул қилинган харажатлар ўз тавсифи ва структурасига кўра, шунингдек объектив сифатлар бўйича қийинроқ бўлиб ҳисобланади. Бу ўз навбатида уларнинг натижавийлигига баҳо беришни қийинлаштиради.
Шу билан бирга хизматлар билан боғлиқ меҳнат ўзининг бозор баҳосига эга. Ҳозирги шароитда иқтисодчилар сервис фаолиятининг мамлакатнинг миллий бойлигини кўпайтиришда кўшган ҳиссасини ҳисоблаш ва аниқлашнинг уддасидан мувоффақиятли чиқишмоқдалар. Бунда уларга давлат статистикаси ёрдам бермоқда.
Охирги йиллар мобайнида республикамиз статистикаси ҳисобга олишнинг аниқроқ усулларига ўтмоқда. Лекин бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, республикамиз статистика маълумотларида фақат пуллик хизматлар ҳажми кўрсатилган холос. Алоҳида сервис тизими бўйича маълумотлар келтирилмаган. Бу ўз навбатида сервис фаолиятининг охирги иқтисодий самарасини аниқлашни қийинлаштиради. Натижада тадқиқотчилар сон кўрсаткичлари эмас, билвосита маълумотлар асосида сифат баҳосини беришга ҳаракат қилишмоқдалар.
Сервис фаолиятининг ўзига хос тавсифдаги иқтисодий ҳолатлигини белгиловчи хизматлар аломатлари қуйидагилардан иборат:
- хизматлар кўрсатиш жараёни ўзига хос фаолиятдан ташкил топади унда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларига хос бўлади. Ушбу фаолиятнинг натижаси бўлиб, истеъмолчи учун аҳамиятли бўлган фойда, неъматлар, манфаат беради ва у хизматлар ишлаб чиқарувчиси меҳнатига бозор баҳосида ҳақ тўлайди.
- кўрсатилаётган хизматлар ҳис қилиб бўлмайдиган, буюм тавсифида бўлмайди, лекин уларни ишлаб чиқиш учун одатда моддий ресурслар, техника ва махсус асбоб - ускуна зарур.
- уларни тақдим этиш бошланишига қадар хизматлар мавжуд бўлмайди, уларни сақлаш, тахлаш мумкин эмас. Хизматларни ишлаб чиқиш жараёни уларни истеъмол қилиш жараёни билан бир вақтда бошланади.
- истеъмолчи кўпчилик ҳолатларда хизматлар кўрсатиш жараёнида бевосита қатнашади. Ķатор хизматларда истеъмолчининг қатнашиши шарт эмас; истеъмолчи хизмат кўрсатишнинг маълум босқичида пайдо бўлиши мумкин, лекин у албатта пайдо бўлиши лозим, чунки усиз хизматлар ўзининг якунловчи тавсифига эга бўлмайди.
- хизматлар истеъмолчиси уларнинг мулк эгасига айланиши мумкин эмас. Лекин бу хизмат кўрсатиладиган буюмларга таалуқли эмас. Масалан тикилган костюм, таъмирланган телевизор ва ҳокозолар.
- хизмат кўрсатиш - бу фаолият, шунинг учун харидор унга пул тўлагунга қадар олдиндан баҳоланиши мумкин эмас.
- конкрет хизмат конкрет истеъмол баҳосини, фақат ушбу йўналишдаги маълум вақтдагина олиши мумкин. Бу ўз навбатида унинг бозорда алмаштирилиш имкониятларини кескин чегаралайди. Шу сабабли хизматларга бўлган талаб кескин ўзгариш тавсифига эга.
Юқорида қайт қилинган жиҳатларнинг барчаси хизматлар ва сервис фаолиятини иқтисодий активликнинг алоҳида шакли сифатида кўрсатади. У хизматлар ишлаб чиқарувчилардан, моҳирлик, хаётий тажриба, тадбиркорлик, инсонлар билан муроса қилишни талаб этади. Истеъмолчилар билан доимий равишда ўзаро ҳаракат қилиш асосида ишлаб чиқарувчилар меҳнат ва ўзларини тутиш услубларини ўзлаштирадилар. Бу ўз навбатида уларга оммавий хизмат кўрсатишни амалга ошириш имконини беради, албатта гуруҳ ёки якка тартибдаги эҳтиёжларни инобатга олган ҳолда.
Шу билан бирга турли хил хизматлар бир бирларига нисбатан ўзаро бир бирини тўлдирувчи тавсифга эгадирлар, бусиз ҳозирги шароитдаги сервис фаолияти мумкин бўлмайди. Масалан, метрода транспорт хизматларини кўрсатиш, доимий равишда электр токи билан таъминлаш
(энергетиклар хизматлари), ахборот хизматлари (вагонларда станция номларини айтиш, схемаларни кўрсатиш), тиббий хизматлар (тиббий пунктлар), савдо хизматлари (турли хил киосклар) кабилар билан биргаликда таъминланади.
Сервис фаолияти субъектлари бир бирлари билан ўзаро муносабатда бўлиб, ўз ўзларининг активлигини ошириш эвазига сервис маҳсулотларини яратишадилар. Сервис маҳсулоти аниқ хизматга қараганда қийин ва кенг ҳажмли ҳолатдир. Ушбу маҳсулот қуйидаги жуда муҳим таркиблардан ташкил топади:

  • мавжуд хизматлар хилма хиллиги (конкрет сервис корхонаси ва аралаш корхоналар ишловчилари) алоқадор сервис фаолияти барча субъектларининг меҳнати;

  • маҳсулотни яратишга жалб қилинган ёрдамчи механизмлар, техник асбоб - ускуналарнинг харакат қилиши;

  • хизматларда фойдаланиладиган моддий буюмлар, предметлар, товарлар.

Бир қатор сервис маҳсулотларини ишлаб чиқишда табиат ресурслари (масалан сайёхликда, санатория даволанишда), меҳнат билан яратилган объектлар (экскурсион хизматларда) дан фойдаланилади. Уларсиз инсонларнинг ўзига хос талабларини қондириб бўлмайди. Сервис маҳсулотини юзага келтириш чоғида муҳим аҳамиятни сезиш мумкин бўлмайдиган хизматлар таркибий қисимлари эгаллайди. Улар жумласига: истеъмолчига нисбатан фирмада яратилган умумий муҳит, хизмат кўрсатаётган конкрет ишловчининг кайфияти, хизмат кўрсатиш залидаги саранжомлик ва бошқалар киради. Ушбу барча тутқич бермайдиган нозик фарқлар конкрет корхонанинг сервис маҳсулотини шакллантиради.
Умумий холда сервис маҳсулоти сервис фаолиятининг комплекс табиатини акс эттиради, шунингдек унинг турли йўналиш ва турларининг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи тавсифини ҳам.
Турли хил сервис маҳсулотлари нафақат ташкилотлар ва фирмалар даражасида, балки тармоқ, худуд ва миллий халқ хўжалиги даражасида ҳам вужудга келиши мумкин. Масалан миллий сайёхлик маҳсулоти. Ушбу маҳсулотни яратишда бир қанча тармоқлар бевосита иштирок этишадилар.


  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling