Рақамли иқтисодиёт
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
- Мавзу 1.2. Сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари.
- Сервис институтининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Реал хизмат нима? Сервис ва хизмат кўрсатишнинг ўртасидаги фарқи? Идеал хизмат нима? Бугунги кунда сервис соҳасига бўлган талабнинг ортиш сабаблари? Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010 Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008 www.lex.uz www.ziyonet.uz Мавзу 1.2. Сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. Ушбу мавзуда сервис фаолиятининг иқтисодий моҳияти ва унинг хусусиятлари ҳақида кенг тушунчалар мисоллар билан келтирилган бўлиб, унда мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва корхона ҳамда ташкилотларнинг сервис фаолияти ёритилган. Режа: 1. Сервис институтининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари 2. Хизмат кўрсатиш соҳаси модернизацияси ва бандлик. Сервис институтининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. Хар қандай сервис фаолияти мижозларнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган. Шу сабабли талабни ўрганиш сервис соҳаси механизмини тушуниш учун зарур ҳисобланади. Хўш, эҳтиёж дегани нима? Кундалик хаётда эҳтиёж деб «муҳтожлик», «даркорлик», йўқ нарсани харид қилишга интилиш тушинилади. Эҳтиёжни қондириш дегани- бу бирор бир йўқ нарсани бор қилиш, керакли нарсани беришдир. Лекин тадқиқотлар шундан далолат берадики, эҳтиёж қийин структурага эгадир. Унда икки асосий компонент ажралиб туради-объектив ва субъектив. Эҳтиёжлардаги объективлик- бу инсоннинг ташқи табиат ва ижтимоий муҳит ва ўз организми хусусиятларидан реал боғлиқлигидир. Бундай талаблар уйқуга, овқатга, нафас олишга ва бошқа биологик талабларга бўлинади. Уларсиз хаёт мумкин бўлмайди, шунингдек айрим қийин ижтимоий талаблар. Эҳтиёжлардаги субъективлик- бу субъект томонидан тақдим этилади, у томонидан белгиланади, ундан боғлиқ бўлади. Эҳтиёжларнинг субъектив компоненти- бу инсон томонидан ўзининг объектив мухтожлигини англашидир (тўғри ёки иллюзияли). Объектив мухтожлик ва ушбу мухтожликни субъектив тушиниш ўртасидаги қийин муносабатлар, сервис фаолияти учун жуда кенг имкониятлар яратади. Оддий ва идиал ҳолатларда инсонлар ўзларининг объектив эхтиёжларини яхши тушинадилар, уларни қондириш йўлини кўрадилар ва уларга эришиш учун барча керакли нарсаларга эгалар. Кўпинча тескариси бўлади ва у қуйидагилар билан шартланади. Биринчидан инсон дам олиш, даволаниш, таълим олиш, қандайдир предметлар ва хизматларга объентив шартланган эҳтиёжга эга бўлиши мумкин, лекин уни англамаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда сервис фаолияти эҳтиёжни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши лозим. Яъни инсон томонидан эҳтиёжларни англаш ва у учун таклиф этилаётган хизматлардан фойдаланишга интилишга харакатни ташкил этишдир. Янги эҳтиёжларни шакллантириш кўпинча янги техник воситаларни яратиш билан боғлиқ. Улар жумласига автомобиллар, телефон, телеграф, телевизор, лазер, компютер ва бошқалар киради. Иккинчидан эҳтиёж ноаниқ ва нотўғри англаниши мумкин, қачонки инсон уни сал-пал англаса ва амалга ошириш йўлини топа олмаса. Бундай ҳолатларда сервис фаолияти вужудга келган эҳтиёжни аниқлаштириш ва конкретлаштиришга ёрдам беради, уни шакллантиришга ёрдам беради ва таалуқли хизматлар мажмуини таклиф этиши мумкин.Жумладан хизмат кўрсатиш соҳаси янги дам олиш шаклларини, алоқа, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини, маълумот беришнинг янги шаклларини тақдим қилади.. Учинчидан қийин ҳолатларда инсонинг объектив интилиши унинг объектив манфаатлари ва эҳтиёжлари билан мос келмайди ёки улар билан қарама қарши бўлади. Натижада ўзига хос сохта талаб, нотўғри талаб ва онгсиз талаб вужудга келади. Эҳтиёжнинг объектив ва субъектив компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни инобатга олган холда қўйидаги атамани шакллантириш мумкин: Эҳтиёж- бу мавжуд ва зарурий нарсалар ўртасидаги қарама- қаршиликлар асосида шаклланадиган инсоннинг ҳолатидир ва уни ушбу қарама- қаршиликларни бартараф этишга ундовчи фаолиятдир.. Сервис фаолияти ушбу қарама- қаршиликларни хал этишнинг усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мантиқий ва мантиқий бўлмаган эҳтиёжлар мавжудлиги тўғрисидаги масаланинг қўйилиши шундай муоммога дуч келадики, унинг чуқур фалсафий маъноси мавжуд: мантиқий эҳтиёжларнинг критерийси қандай? Инсоннинг эҳтиёжини мантиқий ва мантиқий бўлмаган (яъни яхши ва ёмонга) бўлиш мумкинми? Назарий мулохазалардан четлашиб, ҳозирги дунёга назар ташласак, биз инсонларда турли хилдаги эҳтиёжлар мавжуд эканлигини кўрамиз. Олим учун ижодий илмий тадқиқотларга бўлган эҳтиёж муҳимроқ кўринади, дабдабали эҳтиёжларга унчалик қизиқмайди. Артист учун таниқлилик ва тан олиниш эҳтиёжлари хосдир. қўшиқ ишқибози қўшиқ эшитишга эҳтиёж сезади, айримларга биринчи галда овқат истеъмол қилишга эҳтиёжлар муҳим ҳисобланади. Ўзларининг эҳтиёжларига боғлиқ холда юқорида қайт қилинган шахслар сервиснинг у ёки бу турларидан фойдаланишни хохлашадилар. Юқорида қайт қилинганлардан хулоса қиладиган бўлсак, инсоннинг эҳтиёжлари унинг инжиқликларининг оддий натижаси эмас. Унда икки қатламни ажратиш мумкин. Дастлабки, зарурий, ёки витал ( лотин тилида vita- хаёт ) эҳтиёжлар мавжуд бўлиб, уларни қондирмасдан инсон хаёт кечира олмайди. Бу озиқ- овқат, уй- жой ва кийим- кечакка бўлган эҳтиёжлар. Бундай турдаги эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган хизматлар доим бўлган ва бўлади. Лекин уларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш услублари доимий равишда ўзгариб туради. Шу сабабли уларга хизмат кўрсатиш бўйича сервис фаолияти қийинлашади. Масалан, ибтидоий тизимдаги одамнинг озиқ- овқатга бўлган эҳтиёжи, замонавий ресторан мижозиникига ўхшаб қондирилиши мумкин бўлмагани аниқ. Иқтисодчилар эҳтиёжларни юксакка кўтариш қонунини яратдилар. Унга кўра бир эҳтиёжларнинг қондирилиши қолган қийинроқ бўлган эҳтиёжларнинг шаклланишига олиб келади. Ушбу қонунга монанд равишда сервис фаолиятининг ривожланиш қонуниятларини шакллантириш мумкин: бир турдаги хизматларни кўрсатиш, қолган қийин турдаги хизматларнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Мантиқий эҳтиёжлар тўғрисида тасаввур нафақат инсон организми объектив хусусиятларига таянади, балки барча жамиятда ёки алохида ижтимоий гуруҳларда хукумрон бўлган қадриятлар тизимига ҳам боғлиқ бўлади. Шу сабабли одатлари, биологик эҳтиёжлари бир хил бўлган инсонларда, ижтимоий характерга эга турли эҳтиёжлар бўлиши мумкин. Ижтимоий эҳтиёжлар биологик йўл билан меърос бўлиб ўтмайди ва хар бир инсонда тарбия жараёнида, ўз вақтининг маъданиятига кўникиш жараёнларида шаклланиб боради. Ҳозирги европа цевилизациясида гуманистик қадриятлар кўпроқ ўрин эгаллайди.Шу сабабли кўпчилик инсонлар мантиқий эҳтиёж деганда авваламбор шахснинг камол топиши, хар бир инсонда мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш ва шунингдек жами инсониятнинг прогрессив ривожланишини тушунадилар. Мантиқий бўлмаган эҳтиёжларга жамият шундай эҳтиёжларни киритадики, уларнинг қондирилиши инсон шахсини ва ижтимоий тизимларнинг бузилишига олиб келади. Бундай эҳтиёжлар жумласига алкогол ва наркотик моддаларни истеъмол қилиш, жиноятчилик ва террористик хуружларда иштирок этиш ва хокозолар киради. Гуманитар қадриятларнинг ушбу тизимига таалуқли равишда европа маъданиятида сервиснинг шундай турлари мақулланаяптики, улар ёрдамида инсон бойиш ва ривожланиш имконига эга бўлади. Улар қаторига рўзғор муоммоларини хал этиш, маълумот олиш, профессионал фаолият билан мувоффақиятли шуғулланиш, яхши дам олиш, зарурият туғилганда тиббий ёрдам олишлар киради. Сервисни ривожлантиришнинг бундай йўналишини ижтимоий фикр ва хар қандай давлат қўллаб қувватлайди. қадриятлари шубха остига олинган хизматлар, масалан, тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ёки хаёсиз нарсаларни ташвиқот қилиш қораланади ёки уларга қонунчилик томонидан чекланиш ва тақиқлашлар амалга оширилади. Бошқа давлатлар маданиятларида қадриятлар ва қайси эҳтиёжлар мантиқий, қайсилари мантиқий эмасликлари билан фарқланади. Ундан у ёки бу турдаги хизматлар қадрлилиги боғлиқ бўлади. Жамиятда хар доим сервис фаолиятини ривожлантириш ҳамда қабул қилинган қадриятлар тизими ( қонунлар, ананалар, маънавият ) ва давлат хокимияти тизими билан чуқур алоқалар мавжуд бўлган. Сервис хизматлари, эҳтиёжлар ва ижтимоий хаётнинг бошқа ҳолатлари билан ўзаро алоқаларини қуйидагича умумлаштириш мумкин. Сервис фаолиятининг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар: 1. Инсоннинг табиат ва жамият томонидан шакллантирилган қирралари; 2. Иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси ва хўжалик тизими; 3. Мавжуд жамиятда шаклланган маънавият ва маданий ананалар; 4. Ижтимоий структуралар: давлат, сиёсий партиялар. Инсон учун у ёки бу турдаги сервис фаолиятининг аҳамияти шунга боғлиқки, у қайси эҳтиёжларни муҳим деб ҳисоблайди ва уни биринчи навбатда қондиришга харакат қилади. Биологик эҳтиёжлардан ташқари ижтимоий эҳтиёжлар ҳам мавжуд бўлиб, улар таълим ва маъданиятнинг ривожланиши, меҳнат жараёнлари, техник мосламалардан фойдаланиш, саънат ва бошқа турдаги барча инсон фаолиятига боғлиқ бўлади. Хар қандай ижтимоий эҳтиёжларда уларга қўшилган биологик компонентлар акс эттирилади. Уларни ушбу эҳтиёжларни қондириш бўйича хизматлар кўрсатишда инобатга олиш зарур. Жумладан, таълим, маъданият, транспорт, компютер технологиялари соҳаси бўйича сервис хизматларини амалга оширишда умумий қоидага риоя қилиш лозим: ушбу хизматлардан фойдаланиш инсон организмига тушадиган жисмоний ва психологик оғирликнинг мумкин бўлган даражасидан ортмаслиги лозим. Ушбу даража организмнинг биологик табиатига боғлиқ ва ёш билан ўзгаради. Рухшунослар, социологлар ва файласофлар эҳтиёжларнинг умумий таснифини беришга кўп харакат қилишдилар. Ушбу таснифларнинг хар бири эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган сервис фаолиятини таснифлаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёжлар жумласига қуйидагиларни келтириш мумкин: - моддий ва маънавий; - афзалроқ ижтимоий ва афзалроқ биологик; - ижтимоий мақулланадиган ва ижтимоий мақулланмайдиган; - биринчи даражадаги муҳим ва иккинчи даражадаги. Ушбу таснифлаштириш америкалик рухшунос Абраҳам Маслоунинг машхур эҳтиёжлар иерархияси назариясида умумлаштирилган. Маслоу уларни базис эҳтиёжлар ( озиқ- овқатлар, хавсизлик ва бошқа турдаги эҳтиёжлар ) ва метаэҳтиёжлар ( ҳаққонийлик, фаравонлик, тартиб ) га бўлди. Инсоннинг базис эҳтиёжлари доимийдир, қолганлари эса ўзгариб туради. Эҳтиёжлар иерархияси зина шаклида бўлади ва беш поғонадан иборатдир: - физиологик эҳтиёжлар; хавфсизлик ва хотиржамликка эҳтиёжлар; - севгига эҳтиёж; - хурматга эҳтиёж; - ўз ўрнини топишга эҳтиёж. Маслоунинг иерархия принцпи деган бош ғояси қуйидагидан иборат. Янги зинанинг эҳтиёжи хар бир шахсга долзарб бўлади, қачонки аввалгилари қондирилган бўлса. Шудай қилиб, инсоннинг эҳтиёжлари бирламчи ва иккиламчиларга бўлинади. Эҳтиёжларни юксалтириш жараёни эса қуйи эҳтиёжларни юқориларига бўйсиндириш демакдир. Маслоу таснифини кўпчилик танқид қилмоқда, лекин цнинг бош ғояси тўғри ҳисобланади. Сервис фаолиятининг амалиётида эҳтиёжлар ўзгаришининг қонуниятлари кўзга ташланмоқда. Хаёт даражаси паст давлатларда оддий ва дастлабки эҳтиёжларга талаб кўплиги кўзга ташланади. Хаёт даражасининг ошиши билан нафақат кундалик эҳтиёжлар, балки қийин эҳтиёжларга ҳам талаб ошиб боради. Хизматлар сифатига ҳам талаблар ошиб боради. Ундан ташқари бир жамиятда аҳолининг турли қатламлари, ўзларининг даромад миқдорига қараб, турли хилдаги сервис хизматларига талаб қўйишадилар. Хаёт даражасида қанчалик фарқ бўлса, бахо ва сифат билан фарқланадиган хизматларга талаб доираси кўпайиб боради. Юқорида қайт қилинганлардан хулоса қиладиган бўлсак, инсон эҳтиёжларининг ривожланиш структураси ва қонуниятлари бевосита сервис фаолиятининг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Шу билан бирга сервис бўйича мутахассислар олдида эҳтиёжлар тизимига тескари таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд. Яъни айрим доираларда уни мақсадли равишда шакллантириш ва ўзгартириш мумкин. Ҳозирги дунёдаги инсоннинг манфаатлари ва эҳтиёжлари соҳасидаги бундай ўзгаришлар махсус усуллар ва техник воситалар ёрдамида амалга оширилади. Улар жумласига маркетинг тадқиқотлари, реклама, давлат томонидан тартибга солиш, шунингдек маъданий ананаларга таъсир кўрсатиш, диний ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолиятлари орқали амалга оширилади. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling