Рақамли иқтисодиёт
Хизмат кўрсатиш соҳаси модернизацияси ва бандлик
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
2.Хизмат кўрсатиш соҳаси модернизацияси ва бандлик.
Мамлакатни бозор муносабатлари асосида ривожланиш йўлига ўтиши, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан модернизациялаш ислоҳотларини босқичма-босқич амалга ошириш талабини қўйди. Кейинги йилларда миллий иқтисодиётни таркибий жиҳатдан модернизацияланиши натижасида барча соҳа ва тармоқларида барқарор ўсиш суръатига эришилди. Жумладан, 2017 йилда хизматлар хажми 116795,7 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 108,9 фоизга ошди1. Мамлакат иқтисодиётини таркибий жиҳатдан модернизацияланиши бу шунчаки, хохиш эмас балки зарурат ҳисобланади. Чунки мамлакат ахолиси турмуш даражасини ошириш, фаровонлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа. Аммо табиий ресурсларни чекланганлиги аҳоли эхтиёжларини доимий ва мунтазам равишда тўлиқ қондириш имконини бермайди. Шунинг учун мамлакатни ушбу муаммодан батамом холи қилиш ва аҳолини ўсиб бораётган эхтиёжларини ҳеч кандай муаммосиз тўлиқ қондириш учун иқтисодиётни таркибий жиҳатдан янгилаш зарурати юзага келади. Миллий иқтисодиётни тубдан ўзгартириш уни дунё мамлакатлари иқтисодиёти ичида рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, ички ижтимоий сиёсат ва ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиши учун ҳам модернизация муҳим аҳамиятни касб этади. Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш борасида Биринчи Президентимиз И. Каримов «Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари» номли асарида шундай дейилган:- «Бугунги кунда давлат ва жамият соҳасида мамлакатимиз олдида ўзининг миқёси ва қамровига кўра улкан вазифалар турибди. Шулардан бири, иқтисодиётимизни янада барқарор ривожланишини таъминлаш, уни диверсификация ва модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник қайта жихозлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиришимиз зарур2». Шунингдек, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида ҳам «Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилиш.» иқтисодий ислоҳотларнинг асосини ташкил этишини таъкидлаб ўтканлар3. Иқтисодчи олимлар А.Аузан, К.Келимбетовлар ҳам «….глобализация шароитида иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтариш учун модернизация ишларини амалга ошириш нафақат муҳим балки, ривожланишнинг зарурий шарти ҳисобланади4.»-деб таъкидлашган. Модернизациялаш сиёсати- мамлакат аҳолисининг ижтимоий ҳаётига таъсир этиб, дастлаб аҳолининг дунё қарашини ўзгартиради, махсулотлар ва хизматларга бўлган янги талабини шакллантиради. Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқарилаётган махсулотлар сифати, шакли, тури, хизматларнинг эса усуллари ва тезлиги ҳам ўзгаради. Иқтисодиёт тармоқларидаги банд аҳоли янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиши учун янги инновацион технологиялардан фойдаланиши тақозо этилади. Табиийки, бундай ўзгаришлар иқтисодиёт тармоқларида банд аҳолини янгича услубда ишлашига ундайди. Яъни банд аҳоли ўз касбини ўзгартириши ёки янги касбни эгалаши лозим бўлади. Бироқ, бу ўзгаришлар иқтисодиёт тармоқларидаги меҳнат ресурслари ўз иш ўринларини маълум муддатга ёки батамом бўшатишга тўғри келади. Иқтисодиёт тармоқларида содир бўладиган бундай таркибий ўзгаришлар натижасида ишчи кучига бўлган талаб қисқаради. Баъзиларида эса ишчи кучи таклифи ошиб, улар ўртасида шиддатли рақобат муҳити пайдо бўлади. Мамлакат иқтисодиётида бундай ўзгаришларни содир бўлиши, дастлаб аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ўзига хос, ечими оғир муамммоларни келтириб чиқаради. Шунинг билан бир қаторда, модернизациялаш махсулотлар ва хизматларга бўлган янги талабларни шаклланиши орқали янги иш ўринларини очиши ҳам мумкин. Модернизациялаш сиёсати натижасида келиб чиқадиган ушбу муаммоларни ҳал этмасдан туриб, хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш борасида стратегик қарорларни ишлаб чиқиш қийин. Иқтисодиётни модернизациялаш борасида олиб борилаётган чет-эл иқтисодчи олимларининг тадқиқот ишларида ҳам буни тасдиғини топиш мумкин. Масалан, иқтисодиёт соҳаси В.В. Иноземцеванинг фикрича «Агар модернизация меҳнат унумдорлигини Европа мамлакатларининг меҳнат унумдорлиги даражасида кўтарса, унда янги иш ўринлари яратилмайди, аксинча, меҳнат бозори беқарорликка юз тутади»5. И.А.Ашмаров «Агар иқтисодиёт тармоқларини модернизацияланса ушбу тармоқда ижтимоий муаммолар туғилиши ҳам мумкин. Шунинг учун модернизация иқтисодиёт тармоқларида янги иш ўринларини очиб бориши лозим. Шунингдек, модернизация - бир тармоқда иш ўринларини қисқаришига олиб келса, бошқа тармоқда янги иш ўринларини очиб беради. Модернизациялаш иқтисодиёт тармоқларини ўзгартирмай, янги иш ўринлари очмаса мантиқсиз янгилик хисобланади»6 деб таъкидлайди. Шу сабабли бўлса керак, кўплаб ривожланаётган мамлакатларда иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқларини модернизациялашнинг аниқ йўллари ишлаб чиқилмаган. Тадқиқотимизда бозор иқтисодиёти йўлини танлаб ривожланишнинг дастлабки қадамларини қўяётган мамлакатларнинг биронтасида ҳам хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш сиёсатининг амалга ошириш модели ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди. Фақатгина узоқ йиллар давомида режали иқтисодиёт хукмронлиги таъсиридаги собиқ социалистик мамлакатларда модернизациялаш жараёнининг ўзига хос стратегияси ишлаб чиқилган. Масалан: Россия Федерациясининг мамлакат иқтисодиётини модернизацияланиши учун «Стратегии-2020» деб номланган давлат дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда: «мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ахолини турмуш даражасини ошириш, XXI асрда жахон иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлиш, мамлакат иқтисодиётини халқаро миқёсида рақобатлашишда биринчилар қаторида туриши, шунингдек, мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий хуқуқларини амалга ошириш ва шу каби ижтимоий, хуқуқий мақсадларни кўзлаган»7. Кейинчалик ишлаб чиқилган «Инновационная Россия-2020»8 деб номланган давлат дастури ҳам шу мақсадларга қаратилган. Бу дастурларда мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш сиёсатини олиб бориш ислоҳотлари белгиланган. Аммо, медернизациялаш сиёсати оқибатида келиб чиқиши муқаррар бўлган ижтимоий ва иқтисодий муамммоларни ҳал этиши назарда тутилмаган. Юқорида айтилган иқьтсодиёт соҳасининг модернизациялаш борасидаги фикрларига асосланиб айтиш мумкинки, хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш сиёсати биринчидан аҳоли бандлигини кескинлаштирса, иккинчидан ҳар бир меҳнат ресурси салоҳиятини мамлакат равнақи йўлида унумли фойдалиниш имконини беради. Шулардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш соҳасини модернизациялаш сиёсати, мамлакат тараққиётида катта рол ўйнайди, шунинг билан бир қаторда, ижтимоий муаммолардан холи ҳам эмас, деган қатъий хулосага келиш мумкин. Ҳақиқаттан ҳам Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялаш сиёсати натижасида иқтисодиёт тармоқларида бандлик ҳолати ҳам ўзгариб борди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, тармоқларида ишчи кучи талаби кескин камайиб кетди. 1.2.1-жадвалда келтирилган маълумотлар фикримизнинг ёрқин исботидир. 1.2.1-жадвал Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling