Раҳбар аёллар захирасига номзодларни саралаш учун қЎйиладиган техник талаблар


Download 17.16 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi17.16 Kb.
#1391878
Bog'liq
3 илова РАҲБАР АЁЛЛАР ЗАХИРАСИГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН


РАҲБАР АЁЛЛАР ЗАХИРАСИГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР



  1. Тартиб рақами (№).



Номзоднинг исми, фамилияси ва шарифи

  1. (1–3-устунлар) Номзоднинг исми, фамилияси ва шарифи. Масалан, Ҳусанова Одина Одилжоновна (фуқаролик паспортида қандай ёзилган бўлса, худди шундай ёзилиши шарт).



Номзоднинг яшаш манзили

  1. (4–7-устунлар) Номзоднинг ҳудуди, тумани, маҳалласи ва уй манзили. Масалан, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Шаббода МФЙ, Келажак кўчаси, 1-уй 18-хонадон.



Номзоднинг оилавий аҳволи

  1. (8–9-устунлар) Номзоднинг оилавий ҳолатига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).



Номзоднинг ёши

  1. (10-устун) Номзоднинг ёши 25 ёшдан юқори бўлса – 1, 25 ёшдан кичик бўлсабўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).



Номзоднинг таълим даражаси

  1. (11–12-устунлар) Номзоднинг таълим даражасига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).


Номзоднинг мутахассислиги

  1. (13–22-устунлар) Номзоднинг мутахассислигига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).



Номзоднинг чет тили билиши

  1. (23–25-устунлар) Номзоднинг чет тил(лар) билиш даражасига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).



Номзоднинг умумий меҳнат стажи

  1. (26–29-устунлар) Номзоднинг умумий меҳнат стажига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди). Бунда ўқиш даврлари меҳнат стажи сифатида ҳисобга олинмайди.

Номзод фаолият юритган йўналишлар



  1. (30–36-устунлар) Номзод фаолият юритган йўналишларига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).

Эслатма: жадвал кирилл алифбосида аниқ ва тўғри тўлдирилиши шарт. Имловий ва грамматик хатога йўл қўйилган жадваллар қабул қилинмайди!
Download 17.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling