РАҲБАР АЁЛЛАР ЗАХИРАСИГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР
Тартиб рақами (№).
Номзоднинг исми, фамилияси ва шарифи
(1–3-устунлар) Номзоднинг исми, фамилияси ва шарифи. Масалан, Ҳусанова Одина Одилжоновна (фуқаролик паспортида қандай ёзилган бўлса, худди шундай ёзилиши шарт).
Номзоднинг яшаш манзили
(4–7-устунлар) Номзоднинг ҳудуди, тумани, маҳалласи ва уй манзили. Масалан, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Шаббода МФЙ, Келажак кўчаси, 1-уй 18-хонадон.
Номзоднинг оилавий аҳволи
(8–9-устунлар) Номзоднинг оилавий ҳолатига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Номзоднинг ёши
(10-устун) Номзоднинг ёши 25 ёшдан юқори бўлса – 1, 25 ёшдан кичик бўлса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Номзоднинг таълим даражаси
(11–12-устунлар) Номзоднинг таълим даражасига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Номзоднинг мутахассислиги
(13–22-устунлар) Номзоднинг мутахассислигига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Номзоднинг чет тили билиши
(23–25-устунлар) Номзоднинг чет тил(лар) билиш даражасига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Номзоднинг умумий меҳнат стажи
(26–29-устунлар) Номзоднинг умумий меҳнат стажига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди). Бунда ўқиш даврлари меҳнат стажи сифатида ҳисобга олинмайди.
Номзод фаолият юритган йўналишлар
(30–36-устунлар) Номзод фаолият юритган йўналишларига мос равишда белги қўйилади. Яъни мос келса – 1, мос келмаса – бўш қолдирилади (0, чизиқча ёки бошқа белги қўйилмайди).
Эслатма: жадвал кирилл алифбосида аниқ ва тўғри тўлдирилиши шарт. Имловий ва грамматик хатога йўл қўйилган жадваллар қабул қилинмайди!
Do'stlaringiz bilan baham: |