Ташқи кўриниш, хатти-ҳаракат – 80% - Ташқи кўриниш, хатти-ҳаракат – 80%
- Нотиқлик (сўзлашиш) маҳорати – 20%
- Аммо нотиқлик қолган 80%ни ҳам ўрнини босиб кетиши мумкин
Шахс имиджини шаклланишида
Қисқа вақтда нутқ тайёрлаш методи Сиз ҳар бир ходимингиз билан ҳар куни бевосита мулоқотга киришмайсиз лекин ... Раҳбар имиджини ривожлантиришда унинг нутқи, билими, тегишли сўзларга урғу бериб айта олиш маҳорати муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан, эндиги методимиз раҳбардаги ана шу жиҳатни ривожлантиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда. Топшириқ. Танланган мавзу доирасида 2 дақиқа ичида 1 дақиқага мўлжалланган залворли, чиройли, таъсирли нутқ тайёрлаш керак. Тасаввур қилинг сизга ушбу мавзудаги тадбирни очиб бериш вазифаси топширилган.
“Нутқини бошқара олмаган одам раҳбар бўла олмайди” (Наполеон)
Хатти-ҳаракатлар Новербал воситалардан (мимика, қўл ҳаракати ва ҳ.к.) унумли фойдаланинг. Уларнинг маъносини чуқур ўрганинг. Уларни билиш нутқни таъсирчанлигини оширади ва аудиторияни бошқаришга ёрдам беради. Нутқий мулоқотнинг айрим қоидалари
1.Нотиқлик маҳоратига эришишда нутқ техникаси (нафас, дикция, оҳанг ва ҳ.к.)ни ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга
2.Тингловчиларнинг ҳамиятига тегадиган сўзлардан айтманг (танқид ҳам самарасиз, ҳам хавфлидир)
3. Аудитория хусусиятлари (ёши, жинси, психологияси, маълумоти, маданий савияси, дунёқараши ва ҳ.к.)ни ҳисобга олинг
Нутқий мулоқотнинг айрим қоидалари
4. Ёлғон сўз айтманг
5. Ўз фикрингизни билдиринг, бировнинг сўзини такрорловчи тўтига айланманг
6. Тинловчи(лар)нинг манфаати ва хоҳиш-истагидан келиб чиқиб гапиринг
7.Сўзлаш жараёнида тингловчида нутқ предмети ҳақида тасаввур уйғотишга ҳаракат қилинг
Нутқий мулоқотнинг айрим қоидалари
8. Эҳтиросли сўзланг (“Эҳтироссиз нутқ ҳеч нарсага ярамайди” – Цицерон)
9. Нутқ сўзлаганда тингловчининг идрок этиш психологиясини ҳисобга олинг (бир дақиқада 100-120та сўз)
10. Ҳар бир сўзнинг “юки”ни ҳис этиб гапиринг. (Шеър)
11. Нутқ сўзлаганда 3 томонга қараб туришни унутманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |