«ЧИҚИНДИЛАР ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари - Ушбу Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
- Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат.
2-модда. - хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик) хусусиятлардан лоақал биттасига эга моддалар мавжуд бўлган, бундай моддалар фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳам, шунингдек бошқа моддаларга қўшилганда ҳам бевосита ёки потенциал хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган чиқиндилар.
10-модда. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари - «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси:
- кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳисобга олиш, сақлаш ва утилизация қилиш устидан давлат назорати ва текширувини;
- радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш пайтида радиациявий хавфсизлик устидан давлат назоратини;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга
21-модда. Чиқиндиларни олиб кириш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан чет элга мансуб радиоактив чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида олиб кириш тақиқланади.
- Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф-муҳитнинг хавфсизлиги таъмин этилиши шарти билан чиқиндилар фақат қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб кирилишига
Do'stlaringiz bilan baham: |