радикализм ва экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида ёшлар ўртасида маърифий ишларни амалга ошириши кўрсатилган.
Кейинги норматив ҳуқуқий хужжатимиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июлдаги “2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ 6255-сонли Фармони ҳисобланади.
Жумладан, ушбу Фармон билан тасдиқланган 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида ёшлар ва аёллар ўртасида радикал ғояларни тарқалишини олдини олиш борасида бир қанча вазифалар белгилаб берилган.
Шундай қилиб, биз "радикаллашув" тушунчасини таърифлашда кенг кўламли ёндашувларни кўрамиз, уларнинг муҳим қисми терроризмга қарши глобал кураш билан боғлиқ. Ушбу курашни илгари суриш мақсадида “радикаллашув”, “экстремизм” ва “терроризм” тушунчасиларини чегараларини белгилаб олишимиз, норматив-ҳуқуқий хужжатларимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб, аниқ мажбуриятларни белгилаб олишимиз лозим деб ҳисолблайман.
Зотан, Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис ва ҳалқимизга қилган мурожаатномасида ҳам “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз. Бунинг учун нафақат масъул ташкилотлар, балки барчамиз биргаликда муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, фарзандларимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш бўйича оила, маҳалла ва таълим масканларида иш олиб боришимиз зарур” деб такидладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |