Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси
Ҳаракатдаги сотали радиоалоқа тизимлари
Download 0.91 Mb.
|
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2. Алоқанинг бирламчи сигналлари. Хабарнинг асосий характеристикалари
- Ҳаракатдаги сотали алоқа тизимларининг мавжуд бўлган стандартлари
Ҳаракатдаги сотали радиоалоқа тизимлари.
Ҳаракатдаги сотали алоқа тизими қурилиш принципи ва частота режаланиши. Ҳаракатдаги сотали алоқа тизими (ҲСАТ) қурилиш принципига мос равишда R радиусли хизмат ҳудуди шартли равишда ташқи чизилган айланаси R га тенг соталарга бўлинади, сотани идеал шакли айланадир, лекин майдонлар ва ўзаро таъсирларини ҳисоблашни осонлаштириш мақсадида асос қилиб тўғри олтибурчак олинган. Аслида, худуд рельефи, қурилиш ва бошқа факторлар ҳисобига сота нотўғри айлана шаклига эга. 4.2. Алоқанинг бирламчи сигналлари. Хабарнинг асосий характеристикалари Ҳамма турдаги хабарлар тасодифий вақт функциялари ҳисобланади. Ностанционар тасодифий жараён турли характеристикаси п–ўлчамли тақсимлаш қонуни ҳисобланади. Частота спекторининг кенглиги ва энергетик параметрларни бўлиш етарли бўлади. Хабарни асосий энергетик параметрлари ўртача ва энг катта қувватлари, динамик диапазонлар ҳисобланади. Частотани максимал девиацияси. – нормал шароит 1,5 кГц – 250Гц –чегаравий қиймат 1,5кГц – 500Гц Базавий чтанцияни кабул қилиш қурилмаси 12,5 кГц частота б-н ажратилганда 193,2125-199,4875 МГц частота диапазонида 58-каналдан 560 каналгача бўлган каналларнинг биридан сигнал қабул қилади. Частотанинг абсолют барқарорсизлиги – 1 кГц дан ошмаслиги керак, 300 Гц –2,25 кГц частота полосасида АЧХ нинг нотекслиги 3 дБ дан катта бўлмаслиги керак. МРТ 1343 стандарти абонент станциялар радиоинтерфейсига қўйиладиган талабларни аниқлайди, базавий станцияга қўйилган талабларга мос келади, фақат частота барқарорсизлиги – 1,5кГц гача рухсат берилади. Ҳаракатдаги сотали алоқа тизимларининг мавжуд бўлган стандартлари 1-расмда ҳаракатдаги алоқа тармоқларини классификацияси келтирилган. Унинг ичига ердаги ва сунъий йўлдош орқали умумий фойдаланиш ҳаракатдаги алоқа тармоғи киритилган, улар ёрдамида тармоқ абонентларига электрон алоқанинг турли хизматлари, умумий фойдаланиш телефон тармоғидаги абонентлар билан ҳам алоқа ўрнатиш имкони ҳам берилади. Абонентлар ўз тармоқларига радио каналлари бўйича уланадилар, улар ҳаракатдаги абонент станциялари (АС) билан базавий станциялар (БС) орасидаги радио каналдир. АС ни тармоққа уланиши шундай ташкил қилинган. БС лар орасида радио линиялар ёки кабел алоқа линиялари ёрдамида транспорт тармоғи қурилади. Уланиш тармоғи билан транспорт тармоғи биргаликда ҳаракатдаги алоқа тармоғини ҳосил қилади. Умумий фойдаланиш телефон тармоғи билан ўзаро таъсир иерархияни ихтиёрий махаллий, ҳудуд ичида ва шаҳарлараро сатҳида ташкил қилиш мумкин. 4.1-расм. Ҳаракатдаги алоқа тармоқларининг классификацияси. ҲСАТ авлодлар бўйича бўлинади. Биринчи авлод – бу аналог стандарт тизимлари. Иккинчи авлод – бу рақамли стандарт тизимлари ва ниҳоят IMT-2000 Ҳозирда ҲСАТ ни учинчи авлоди сифатида кўриляпти. ҲСАТ нинг стандартлар мисоли 4.1-жадвалда келтирилган. Ҳозирги пайитда иккинчи авлод тизимлари кенг тарқалган ва учинчи авлод тизимлари ривожланишининг бошида турибмиз, биринчи авлод тизимлари эса аста-секинлик билан фойдаланишдан чиқариб ташланяпти. 4.1-жадвал
Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling