Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси
Download 0.91 Mb.
|
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мобиль алоқа асослари
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ Радиоалоқа қурилмаларива тизимлари кафедрасиҲ.Х. Мадаминов Мобиль алоқа асосларифани бўйича бакалаврлар талабалари учун ўқув қўлланма Тошкент 2010
Аннатация Мазкур ўқув қўлланмада ХХ аср мўъжизаларидан бўлган радиоалоқани ташкил қилиш принципи, радиотўлқинлар тарқалиши, шахсий радиочақириқ тизимлари, профессионал ҳаракатдаги радиоалоқа тизимлари, ҳаракатдаги мобил радиоалоқа тизимлари, радиосигнал модуляцияси ва бошқа мавъзулари атрофлича ёритилган. Мобиль алоқа асослари ўқув қўлланмаси 5521900 – «Информатика ва ахборот технологиялари», 5523500 – «Ахборот хавфсизлиги», 5523600 – «Электрон тижорат», 5140900 − «Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари)», 5340200 – «Менежмент», 5340100 – «Иқтисод», 5840200 – «Почта хизмати», 5522000 – «Радиотехника», 5522100 – «Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш», 5522200 – «Телекоммуникация» талабаларига мўлжалланган. Кириш Радиоалоқа деб, хабарни симсиз электромагнит тўлқинларни нурлатиш асосида узатишга айтилади. Радиони А.С. Попов кашф қилган. У 1895 йил 7 майда биринчи бўлиб радиоузатишни амалга оширган. Ҳозир радио орқали кунига жуда катта ахборот оқимлари узатилади. Кемалар, самолётлар, экспедициялар, қутб станциялари билан боғланиш учун радиоалоқанинг роли жуда катта, чунки бу объектлар билан алоқа фақат радиоалоқа орқали амалга оширилиши мумкин. 1. Радиоалоқани ташкил этиш тамойиллари 1.1 Радиоалоқа асослари Радиоалоқанинг энг содда схемаси 1.1-расмда келтирилган: т.м.
1.1-расм.
Узатгич, узатиш антеннаси, тўлқин тарқалиш муҳити, қабул қилиш антеннаси ва қабул қилгичдан иборат бўлган тўплам (комплекс) радиоалоқа линиясини ҳосил қилади. 1-расмда келтирилган радио линия бир томонлама ахборот узатиш имконини беради. Бундай схема орқали радио эшитириш, телевизион сигнални узатиш, об-ҳаво ахборотларини узатиш, аниқ вақт сигналларини узатиш ва бошқа турдаги алоқаларни амалга ошириш мумкин. Ускуна ишлатилишини яхшилаш ва радио линияни ўтказиш қобилиятини катталаштириш учун зичлаштириш аппаратураси қўлланилади. Бундай радио линия кўп каналли дейилади ва у қуйидаги кўринишда бўлади (1.2-расм): 1.2-расм. Бунда ЗА – зичлаштириш аппаратураси; КБА – каналларни бирлаштириш аппаратураси; КАА – каналларни ажратиш аппаратураси. Бир ахборот манбаидан ахборот истеъмолчисига хабарни узатишни таъминлайдиган техник воситаларнинг тўпламига радиоалоқа канали дейилади. Икки пункт орасида ахборот алмашиниш учун икки томонлама радиоалоқа ташкил қилинади, бу бир-бирига йўналтирилган бир томонлама алоқа ускунасини икки усул билан амалга ошириш мумкин: симплекс ва дуплекс (1.3-расм). 1.3-расм. Радиоалоқа линияси бир неча ёки кўпгина қисмлардан (кесмалардан) иборат бўлиши мумкин. Бир пунктдаги сигналларни бошқа пунктга узатилади, у ерда қабул қилинади, кучайтирилади ва кейинги пунктларга узатилади ва ҳоказо (1.4-расм). 1.4-расм. Уз – узатиш қурилмаси ҚҚ – қабул қилиш қурилмаси Сунъий йўлдош орқали алоқа қуйидагича амалга оширилади (1.5-расм). 1.5-расм. Ҳар хил кўринишли (конфигурацияли) радио линиялар ёрдамида ҳар хил алоқа тармоғини қуриш мумкин. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling