Радиоалоқа қурилмалари ва тизимлари кафедраси


Ўта юқори частота диапазон антенналари


Download 0.91 Mb.
bet5/25
Sana09.05.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1448674
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Радиоало а урилмалари ва тизимлари кафедраси

1.3. Ўта юқори частота диапазон антенналари

Ишчи тўлқин узунлиги 20 дан 1см гача. Узатгич қуввати 1 дан 10 Вт гача. Узатувчи антенна нурлатаётган электромагнит энергиясини имкон қадар кичик фазовий бурчакда концентрация қилиши керак. Қабул қилувчи антенна унинг йўналишида нурланаётган элекромагнит энергиясини максимал миқдорда ва имкон қадар кам миқдордаги энергияни бошқа йўналишлардан қабул қилиши керак. Антенна ва асосан таянч (устун ёки минора) нархи станциядаги асбоб-ускуналар нархи билан тенг даражада бўлганлиги сабабли иқтисодий факторларни ҳам ҳисобга олиш зарур.




1.3.1. Ўта юқори частота диапазон антенналар параметрлари



  1. Антеннанинг йўналтирилганлик диаграммаси – фазода нурланиш қувватини бурчак остида тақсимланишини характерлайди. ЙД электр (Е текислик) ва магнит (Н текислик) майдон вектор кучланганлик текисликларида тасвирланади ва меъёрлаштирилади.







  1. Антеннанинг фойдали иш коэффициенти (ФИК):



.

Юқоридаги ифодадан кўриниб турибдики, ФИК деб нурланаётган қувватни антеннага келтирилаётган қувватига бўлган ниссбатига айтилади.



  1. Йўналтириш коэффициенти – ЙК:



;
- бу маълум бир йўналишда энергиянинг нурланиш концентрацияси даражасини ифодалайди. Қабул қилувчи антенна ЙК асосий йўналишдаги қувватни қабул қилинаётган қувватнинг ўртача қийматига бўлган боғлиқлигини кўрсатади.

  1. Узатувчи антеннанинг кучайтириш коэффициенти нурланишнинг асосий йўналишини қабул қилиш жойида, бир хил кучланганликни олиш шарти бўйича йўналтирилган антеннани йўналтирилмаган антенна билан алмаштирилганда бу антеннага келтирилган қувватни неча маротаба катталаштирилишни кўрсатади.

агар унда
Антеннанинг кучайтириш коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланиши мумкин:

бу ерда Sсамарали- антеннанинг самарали майдони;
- тўлқин узунлиги.

  1. Ҳаракатнинг ҳимоя коэффициенти (КЗД) – бу сигналнинг частота бўйича мос келиш халақитини сўндириш даражаси.


бу ерда Р0- асосий йўналишдан қабул қилинувчи қувват;
Р-  - йўналишдан қабул қилинувчи халақит қуввати.

  1. Антенна кириш қаршилиги:

,
бунда Rкир - қаршиликнинг актив ташкил этувчиси;
Хкир - қаршиликнинг реактив (мавҳум) ташкил этувчиси.
,
бунда - циклик (доиравий) частота; L – индуктивлик; С – сиғим.
Агар Хкирқ0, унда ZкирқRкир бу ҳолда антенна фидер билан жуда яхши мувофиқлашган ҳисобланади. Бу параметр антеннанинг диапазонлилиги билан боғлиқ.



Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling