1.5. Радиоузатувчи қурилмалар
Радиоузатиш қурилмалари – электромагнит тўлқинлари ёрдамида узоқ масофаларда электр сигналларни симсиз узатиш учун мўлжалланган.
Радио узатиш қурилмалари классификацияси 3 та асосий аломатлари асосида бўлинади:
-ишчи частота диапазони бўйича;
-ишлаш туркуми бўйича;
-чиқиш қуввати бўйича.
Узаткичларнинг асосий кўрсаткичлари
Рф узаткичнинг фойдали қуввати;
Ишчи частота диапазони;
Ташувчи тебраниш частотасининг барқарорлиги.
Узаткичнинг ФИК:
Юқори гармоникалар фильтрлаш даражаси.
Модуляция тури.
Узатилаётган сигналга рухсат этилган бузилишлар
даражаси.
Ишга тайёрлаш (эксплуатация) учун берилганлари ва
конструктив бажарилиши.
Узаткичларнинг тузилиш схемалари
Узаткичларнинг тузилиш схемаси унинг асосий вазифаларидан аниқланади:
Юқори частота тебранишларини олиш;
Юқори частота тебранишларини АМ, ЧМ, ФМ га
модуляциялаш;
Гармоникаларни фильтрлаш, нурланаётган частоталар
полосасини чегаралаш;
Берилган қувватни олиш;
Радиосигнални антенна орқали нурлатиш.
Амплитуда модуляцияли узаткичнинг тузилиш схемаси
АМли узаткичнинг тузилиш схемаси 1.21-расмда кўрсатилган:
1.21-расм.
ПЧК – паст частотали кучайтиргич;
М – модулятор;
БГ – белгиловчи генератор;
ОрК – оралиқ кучайтиргич;
ҚК - қувватли кучайтиргич;
А – антенна.
Частота модуляцияли узатгичнинг тузилиш схемаси
ЧМли узаткичнинг тузилиш схемаси (1.22-расм):
1.22-расм.
ТМ – теле марказ;
ШТС – шаҳарлараро телефон станцияси;
ВК – видео кучайтиргич;
ГК – гуруҳий кучайтиргич;
ЧМГ – частота бўйича модуляцияловчи генератор;
ЧАС – частотани автоматик созлаш;
ЎЮЧК– ўта юқори частота кучайтиргичи;
А – антенна.
Тебранишларнинг ташувчисини бевосита модуляцияли узатгичнинг тузилиш схемаси 1.23-расмда кўрсатилган:
1.23-расм. Оралиқ частота модуляцияли узаткичнинг тузилиш схемаси.
ТМ – теле марказ;
ШТС – шаҳарлараро телефон станцияси;
ВК – видео кучайтиргич;
ГК – гуруҳий кучайтиргич;
ЧМГ – частота бўйича модуляцияловчи генератор;
ОЧК – оралиқ частота кучайтиргичи;
Ар – аралаштиргич;
БГ – белгиловчи генератор;
ЧАС – частотани автоматик созлаш;
ЎЮЧК– ўта юқори частота кучайтиргичи;
А – антенна.
Do'stlaringiz bilan baham: |