Шахсий радиочақириқ тизимини стандартлаштириш ва ЕВРОСИГНАЛ коди.
Биринчи пейджинг тизимлари 50-чи йилларда амалга киритилган ва 80÷931 МГц диапазонда ишлаш учун мўлжалланган. Маълум частоталар ҳар хил шартларга ва узатилаётган хабарлар турига қараб тақсимланган. Ҳозирги кунда миллий ва шахсий тармоқларда ишлаётган ҳар хил турдаги пейджинг тизимлари маълум. Улар АҚШ, Франция, Япония ва бошқа давлатларнинг энг зўр фирмалари томонидан ишлаб чиқилади. Асбоб – ускуна ва хизматлар умумий бозорини яратиш мақсадида ҳар хил чақириқ тизимларида ишлатилатиш имконияти, бир қатор бир хил стандартлар қабул қилинади. Европа почта ва алоқа конференция администрацияси (СЕПТ) 1969 йилда шахсий радиочақириқ тизимини (ШРЧТ) стандартлаштирди, аниқроғи, частота диапазони ва танал сигналлар билан узатилаётган кодли хабарлар тузилишини стандартлаштирилди. Умумий сони бир неча ўн мингдан кўп бўлган ҳар хил кодли бу сигналлар тизими “ЕВРОСИГНАЛ” номини олди. Умумий сони 300 мингга яқин абонентли “ЕВРОСИГНАЛ” асосидаги ШРЧТ Франция, Германия ва Швейцарияда амалга киритилган. Бошқа Европа давлатлари ҳам айниқса Буюк Британияда, Америка фирмаси стандартлари ва асбоб – ускуналарини қўллаган пейджинг радиочақириқ тизими хизматига киритилади.
“ЕВРОСИГНАЛ” чегараланган имкониятли ва керакли абонентлар сонига хизмат кўрсата олмаганлиги сабабли, ШРЧТ ни ривожланиш мақсадида Европа шахсий радиочақириқ тизимлари Ассоциацияси (ESPA) ташкил қилинди. ESPA биринчилардан ишлаб чиқариши бу радиоинтерфейсни стандартлаштириш бўлди, бу танал хабарларни узатишда кенг қўллаш учун POCSAG (Post Office Code Standartization Advisory Group) коди номи билан эълон қилди. Кейинчалик бу код рақамли харф-рақамли хабарларни 512бит/с, 1200бит/с ва 2400бит/с тезлик билан узатиш учун такомиллаштирилди. Ҳозирги вақтда кўпчилик ШРЧТ лари ишлатаётган POCSAG лодини 1982йилда Радиоалоқа бўйича консультатив комитет (ССIR) томонидан халқаро стандарт сифатида тасдиқланади (584-тавсия).
Do'stlaringiz bilan baham: |