Виртуал стенднинг тузилиши
Виртуал стенд LogicWorks4 дастури асосида бажарилган. Унинг схемаси 4-расмда келтирилган. Ҳисоблагич учта JK-триггер асосида бажарилган. Виртуал стенднинг пастки қисмида схеманинг айрим нуқталаридаги осциллограммаларни кўриш мумкин.
4-расм. Ҳисоблагич
Ишни бажариш тартиби
-
LogicWorks4 дастурини ишга туширинг.
-
LogicWorks4 дастурининг ойнасида 4-расмда кўрсатилган учта JK-триггерли ҳисоблагичнинг схемасини йиғинг.
-
Схемани ишга тушириш учун асбоблар панелидаги тугмани ёки CTRL+G клавишаларини босинг.
-
Осциллограммаларнинг ҳосил бўлиш тезлигини ростлаш учун сургични ўнг ёки чап тамонга суринг.
-
Схеманинг ишлашини тўхтатиш учун тугмани босинг.
-
Осциллограммалар ойнасини тозалаш учун CTRL+F клавишаларини босинг.
-
Схемани босқичма босқич ишлатиш учун CTRL+L клавишаларини босинг.
-
Ҳисоблагични мантиқий 0 ҳолатига ўтказиш учун схемадаги тугмани босинг.
-
Олинган натижаларни таҳлил қилинг ва уларга асосан қуйидаги 4-жадвални тўлдиринг
4 - жадвал
Бажарилган иш бўйича ҳисобот
Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади:
-
Лаборатория ишининг номи;
-
Ишни бажаришдан мақсад;
-
Ишни бажариш тартиби;
-
Виртуал стенд ёрдамида олинган, ҳисоблагичнинг ишлашини акс эттирувчи осциллограммалар ва жадваллар;
-
Бажарилган иш бўйича хулосалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |