Виртуал стенднинг тузилиши
Виртуал стенд LogicWorks4 дастури асосида бажарилган. Унинг схемаси 4-расмда келтирилган. Ҳисоблагич учта JK-триггер асосида бажарилган. Виртуал стенднинг пастки қисмида схеманинг айрим нуқталаридаги осциллограммаларни кўриш мумкин.
4-расм. Ҳисоблагич
Ишни бажариш тартиби
LogicWorks4 дастурини ишга туширинг.
LogicWorks4 дастурининг ойнасида 4-расмда кўрсатилган учта JK-триггерли ҳисоблагичнинг схемасини йиғинг.
Схемани ишга тушириш учун асбоблар панелидаги тугмани ёки CTRL+G клавишаларини босинг.
Осциллограммаларнинг ҳосил бўлиш тезлигини ростлаш учун сургични ўнг ёки чап тамонга суринг.
Схеманинг ишлашини тўхтатиш учун тугмани босинг.
Осциллограммалар ойнасини тозалаш учун CTRL+F клавишаларини босинг.
Схемани босқичма босқич ишлатиш учун CTRL+L клавишаларини босинг.
Ҳисоблагични мантиқий 0 ҳолатига ўтказиш учун схемадаги тугмани босинг.
Олинган натижаларни таҳлил қилинг ва уларга асосан қуйидаги 4-жадвални тўлдиринг
4 - жадвал
Бажарилган иш бўйича ҳисобот
Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади:
Лаборатория ишининг номи;
Ишни бажаришдан мақсад;
Ишни бажариш тартиби;
Виртуал стенд ёрдамида олинган, ҳисоблагичнинг ишлашини акс эттирувчи осциллограммалар ва жадваллар;
Бажарилган иш бўйича хулосалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |