Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа. Сунъий йўлдошли навигация


Download 0.53 Mb.
bet1/12
Sana23.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1289125
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
14 маъруза Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа


Радиорелели ва сунъий йўлдошли алоқа.
Сунъий йўлдошли навигация
14-маъруза
Рақамли РРЛларнинг таснифланиши ва қўлланилиши соҳалари.
Радиорелели алоқа линиясининг тузилмаси.
Алоқани ташкил этиш принциплари ва ЕСЙ орбиталари.
Сунъий йўлдошли навигациялаш.
Радиорелели алоқа
Рақамли РРЛларнинг таснифланиши ва қўлланилиши соҳалари

Рақамли радиорелели станциялар (РРС) асосидаги РРЛлар рақамли электр алоқа тармоқлари бўлган идоравий, корпоратив, регионал, миллий ва ҳатто халқаро алоқа тармоқларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
РРЛ қуйидаги ўзаро боғлиқ белгилари бўйича таснифланади:



Юқори тезликли катта сиғимдаги радиорелели линиялар глобал маълумотларни узатиш тармоқларида қўлланилади ва магистрал тармоқлар дейилади. Ўртача тезликли ўртача сиғимдаги радиорелели линиялар ҳудудий, зонавий маълумотларни узатиш тармоқларини яратиш учун ишлатилади. Кам каналли радиорелели линиялар темир йўл транспортида, газ ўтказмаларида, нефть ўтказмаларида, электр узатиш линияларида ва бошқаларда алоқани ташкил этиш учун кенг ишлатилади. Ҳаракатдаги радиорелели станциялар билан кам каналли радиорелели линиялар ҳарбий мақсадларда ҳам ишлатилади.


РРЛ радиочастоталар полосалари 2 дан 50 Ггцгача диапазонда жойлашган ва ҳам ITU (Халқаро Электр Алоқа Иттифоқи) тавсиялари орқали, ҳам Ўзбекистон Республикаси Радиорегламенти орқали қатьий белгиланади.
Рақамли радиорелели линия орқали алоқани ташкил этишда қабул қилиш ва узатиш чатоталарини ажратилиши муаммоси ҳал этилган бўлиши керак. Унинг ҳал этилиши ЎзР РЧДКнинг ваколатига киради ва барча мақсадлардаги РЭВлар учун бу процедура «Радиочастоталар полосаларини ажратиш тартиби ҳақидаги қоидалар» ва тушадиган радиочастотага аризаларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Қатор ҳолларда, масалан, катта шаҳарлар шароитларида айрим йўналишларда бўш радиочастоталарни олиш қийин, бу бошқа радиотехник тизимлари (РТТ) билан электромагнит мослашувчанлик муаммосига боғлиқ бўлади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling