Рафинадланган маҳсулотлар ҳазм бўлиши учун организм рeзeрвидаги витамин, минeрал, ОҚсил, ЁҒ ва бошқа заҳиралардан фойдаланади ва уларни кeскин камайтиради
Download 20.6 Kb.
|
Shakar foydalimi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАФИНАДЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАЗМ БЎЛИШИ УЧУН ОРГАНИЗМ РEЗEРВИДАГИ ВИТАМИН, МИНEРАЛ, ОҚСИЛ, ЁҒ ВА БОШҚА ЗАҲИРАЛАРДАН ФОЙДАЛАНАДИ ВА УЛАРНИ КEСКИН КАМАЙТИРАДИ.
- РАФИНАДЛАНГАН ШАКАР ВА РАФИНАДЛАНГАН УГЛEВОДЛАРДАН БУТУНЛАЙ ВОЗ КEЧИБ, РАФИНАДЛАНГАН УННИ МИНИМАЛЛАШТИРИШ БАРЧА УЧУН ЭНГ ЯХШИ МАСЛАҲАТ БЎЛАДИ.
Шакар фойдалими? Оҳирги асрда инсон овқатланиш тарзида жуда юқори миқдорда рафинадланган маҳсулотлар пайдо бўлиб, кенг истеъмол қилина бошланди. Ўзгартирилмаган кўринишда шакар ва крахмал (мева, донлар) соғлиқ учун фойдали, аммо рафинадланган углеводлар инсон организми учун озуқа бўлолмайди. Сабаби шундаки, углеводлар витамин, минерал, энзим, оқсил, ёғ ва толалар билан бирикади. Мисол учун мевадаги углеводлар меванинг ўз витамин ва энзимлари билан бириккан бўлади. Рафинадланган углеводлар эса ҳазм бўлиши учун бадан заҳирасидаги витамин, оқсил ва энзимлар билан боғланишга мажбур бўлади. Бунинг сабаби рафинадлаш жараёнида маҳсулотнинг барча витамин ва минераллари олиб ташланади. Витамин В мавжуд бўлмаса, углеводлар ҳазм бўла олмайди. Рафинадлаш эса В витаминларини ҳам олиб ташлайди. Бир гап билан айтганда, РАФИНАДЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАР ҲАЗМ БЎЛИШИ УЧУН ОРГАНИЗМ РEЗEРВИДАГИ ВИТАМИН, МИНEРАЛ, ОҚСИЛ, ЁҒ ВА БОШҚА ЗАҲИРАЛАРДАН ФОЙДАЛАНАДИ ВА УЛАРНИ КEСКИН КАМАЙТИРАДИ. Бизга эса бу керак эмас. Озуқаланишдан асосий мақсад организмни ҳаётбахш витамин, минераллар, оқсил, фойдали ёғлар билан бойитишдир, камайтириш эмас. Бу резервлар барчада ҳар ҳил бўлади. Бой резерв билан туғилган бўлсангиз, резерв камайгунча рафинадланган маҳсулотларнинг салбий таъсирини сезмаслигингиз мумкин. Аммо сизнинг фарзандларингизда ёки невараларингизда бу резерв кўп бўлмайди, чунки уларнинг резерв фундамент манбаи сизсиз. Углеводлар (шакар ва крахмал) барча яшил ўсимликлар томонидан ишлаб чиқарилади. Шакар кўп кўринишда бўлади. Глюкоза қондаги асосий шакарнинг номи, фруктоза эса мевалардаги шакар туридир. Булардан ташқари малт шакари (maltose) ва сут шакари — лактоза (lactose) мавжуд. Инсон организми глюкозани энергия манбаи сифатида ишлатади, аммо глюкоза ишлаб чиқариш учун бадан шакар истеъмолига муҳтож ЭМАС. Изоляцияда яшовчи Эскимос қабиласи овқатланиш рациони асосан ҳайвон маҳсулотлари, яъни оқсил ва ёғлардан иборат бўлиб, углеводлар деярли умуман истеъмол қилинмагани ўрганилди. Уларнинг бош суяклари текширилгач, уларда тиш кариеси умуман йўқлиги аниқланди. Тиш соғлиғи эса бутун организм соғлиғини кўрсатиб туради Углеводлар ўзгартирилмаган (рафинадланмаган) кўринишда истеъмол қилинса, уларнинг ҳазми секин бўлиб, қон оқимига кам ва етарли миқдорда бир неча соат давомида кириб боради. Рафинадланган углеводлар эса уларга боғланган ёғ, оқсиллар бўлмагани туфайли жуда тез ҳазм бўлиб қон оқимига жуда тез ва катта миқдорда кириб боради. Организм бу катта миқдордаги қон шакарини нормаллаштириш учун қон оқимига инсулин ва гормонларни юборади, яъни барча меҳанизмларни балансда ушлаш учун қаттиқ ҳаракат қилади. Бу жараён доимо такрорланаверса, организм кучдан қолади ва ўз ишини бажаришда муаммоларга дуч кела бошлайди. Рафинадланган маҳсулотлар баданга витамин, минераллар етказиш ўрнига уларни камайтиришини ҳам ҳисобга олсак, яқин орада уларнинг ҳам жиддий дефицити пайдо бўлади. Бу эса озуқага муҳтож органлар ва безларнинг оч қолиб ўз функcияларини бажара олмай қолишига сабаб бўлади. Бу эса касалликлар, аллергия, семизлик, алкоголизм, наркотикка берилиш, депрессия, зеҳн заифлашиши, хулқ муаммоларига (инжиқлик, йиғлоқилик ва ҳоказо) олиб келади. Бадан қондаги доимий юқори шакар миқдорини назорат қила олмай қолганида бунга медицина тилида қанд диабети дейилади. Қондаги шакар миқдори тушиб кетиши гипогликемия дейилади. Иккала ҳолат ҳам рафинадланган углеводларни кўп истеъмол қилишдан келиб чиқади. Бу дегани, овқатланиш тарзи тўғриланмагунча уларни даволаш натижа бермайди. Демак, РАФИНАДЛАНГАН ШАКАР ВА РАФИНАДЛАНГАН УГЛEВОДЛАРДАН БУТУНЛАЙ ВОЗ КEЧИБ, РАФИНАДЛАНГАН УННИ МИНИМАЛЛАШТИРИШ БАРЧА УЧУН ЭНГ ЯХШИ МАСЛАҲАТ БЎЛАДИ. Шакар миқдори истеъмоли кўпайгач, замонавий касалликлар ҳам кўпайди: юрак касалликлари, анорекция, барча орган касалликлари, гиперактивлик, контсентрация камайиши, кандида ва жиддий тиш муаммолари. 2013-2014 йилда «Клиник тадқиқотлар журнали»да чоп этилган илмий мақолага кўра жуда кўп шакар истеъмоли онкологик касалликларга ҳам олиб келиши мумкин (3). Баъзи диета диктотратлари бу касалликларни шакар истеъмолидан эмас деб таъкидлашади, чунки тескарисини таъкидлашса, уларнинг бизнеси касод бўлади. Шакар билан энг сифатсиз, жуда кўп ишлов берилган, ейишга яроқсиз маҳсулотларни «мазали» қилиб сотса бўлади. Шакарнинг сақлаш муддати чексиз, ишлаб чиқариш осон ва арзон, яъни бизнес қилиш учун жуда ҳам қулай. Осон фойда кўриш учун ишлаб чиқариш индустрияси шакардан ташқари рафинадланган ўсимлик ёғлари ва оқ ундан ҳам кенг фойдаланади. Download 20.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling