Рафинадланган маҳсулотлар ҳазм бўлиши учун организм рeзeрвидаги витамин, минeрал, ОҚсил, ЁҒ ва бошқа заҳиралардан фойдаланади ва уларни кeскин камайтиради


Рафинадланган ва қайта ишлов берилган соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар


Download 20.6 Kb.
bet2/2
Sana29.01.2023
Hajmi20.6 Kb.
#1138847
1   2
Bog'liq
Shakar foydalimi

Рафинадланган ва қайта ишлов берилган соғлиқ учун зарарли маҳсулотлар: оқ шакар, рафинадланган ўсимлик ёғлари, оқ ун, оқ қанд, жигарранг шакар (96%и рафинадланган бўлади), жўҳори сиропи, фруктоза, тайёр мева сувлари, маргарин, рафинадланган маҳсулотлар ишлатиб пиширилган барча маҳсулотлар/пишириқлар, сотувдаги тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (конфет, печенье, торт, шоколад, пишириқлар ва ҳк). Шиширилган жўҳори, гуруч, буғдой ва сулилар эксперимент гуруҳидаги каламушларга берилганда уларда кўпгина касалликлар келтириб чиқариб, каламушларнинг ўлимига сабаб бўлган; шу пайт фақат оддий картон еган каламушлар ўша ҳайвонлардан узоқроқ яшаб, кейинроқ очлик туфайли нобуд бўлишган. Демак оддий картон шиширилган донлардан безарарроқ экан.
Соғлом ширинликлар: хом (иситилмаган) табиий асал, мева-чева (ўз фаслида пишиб етилган дорисиз мевалар), хурмо шакари, қуритилган қамиш суви, сиропи (кленовый сироп), рафинадланмаган кокос шакари. Булар ҳам кўп миқдорда ейилмаслиги керак.
Рафинадланмаган донлар қобиғида фосфор мавжуд, бу фосфор эса фитин кислотаси билан боғланган кўринишда бўлади. Фитин кислотаси ошқозон-ичак трактида темир, калтсий, магний, мис, тсинк каби минераллар билан боғланиб уларнинг ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади. Бунинг олдини олиш учун эса дон-дун пиширилишдан олдин ивитилиши ва/ёки ундирилиши ёки ферментланиши лозим.
Дон-дунларнинг гени ўзгартирилган бўлса ҳам соғлиғимизга салбий таъсир кўрсатади. Харид қилаётганда табиий ўстирилган, гени ўзгартирилмаган, пестицид сепилмаган маҳсулотларни олишингиз бироз қиммат туюлса ҳам аслида сизни шифохона ҳаражатларидан асрашини унутманг.
Бугунги даврда жамиятда оқ ун, шакар, маргарин, рафинадланган ёғлар жуда кенг истеъмол қилингани боис овқатланиш тизимимизни ўзгартириш осон эмас. Маргаринни сарёғ (яшил ўт билан озуқаланадиган, гормон, дорилар берилмайдиган сигирники) билан, рафинадланган ўсимлик ёғларини рафинадланмаган зайтун ёғи ёки эритилган сарёғ ёки ҳайвон ёғи билан алмаштирса бўлади. Оқ ун ва оқ шакар истеъмолидан юз ўгириш бироз қийинроқ, чунки улар ҳудди кафеиндек ва героиндек нафсни ўзига ўргатиб қўяди. Аммо уларни маълум муддат истеъмол қилмасангиз, бу боғлиқликдан қутуласиз. Оқ ун ўрнига турли донларни ивитиб, пишириб истеъмол қилинг. Бу ўзгаришларни ҳаётга тадбиқ этиш бироз вақт, режа талаб қилса ҳам мукофоти сиз ва оила-аъзоларингизнинг соғлиғидир.
Download 20.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling