Раиси А. Рахимов “т а с д и қ л а й м а н”


Download 17.41 Kb.
Sana20.02.2023
Hajmi17.41 Kb.
#1216007
Bog'liq
Ёнғин хавфсизлиги


К Е Л И Ш И Л Д И”


Ташкилот номи касаба уюшмаси
раиси _________________ А.Рахимов




Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”


Ташкилот номи


директори_______________Д.Сафаров




Ташкилот номи ишчи – ходимлари учун
Ёнғин хавфсизлиги бўйича
Йўриқнома


1. Ёнғин хавфсизлиги бўйича умумий талаблар
1.1. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича жавобгар шахсни тайинлаш.
1.2. Ёнғин хавфсизлиги бурчагини ташкил этиш.
1.3. Ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар мосламаларни фойдаланиш ва уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш.
1.4. Қўлбола электр мосламаларидан фойдаланишни таъқиқлаш.
1.5. Қутқарув йўллари тўсиқларсиз ва доимо очиқ бўлишини таъминлаш.
1.6. Иш вақти тугаши билан масъуллар томонидан синчковлик билан хоналарни кўриб чиқиб, электр ток ва асбоб – ускуналарни ўчириб қўйиш.
1.7. Электр сим ва кабеллар ташқи ҳимоя қобиқларининг электр токига қарши чидамлилик даражасини назорат қилиб бориш.
1.8 крани ва сув ховузи) ва ёнғин ўчириш воситалари ( ёнғин ўчиргич ва ёнғин ўчириш қалқонидаги анжомлар)ни фойдаланиш.
1.9. Ишлаб чиқаришнинг асосий, ёрдамчи ва маъмурий биноларнинг эвакуация чиқиш йўллари, авариявий ёритиш чироқлари ва чиқиш йўлларини кўрсатиб турувчи кўрсатгич белгилари, ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш мосламалари ҳамда тутин тортиш тизимларининг соз ҳолда бўлишини таъминлаш.
1.10. Ёнғин содир бўлганда зудлик билан раҳбарятга ва “101” телефон рақами орқали ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериб, уларнинг жанговар экипажи келгунга қадар имконияти борича инсонларни, моддий бойликларни ёнғиндан сақлаб қолиб, қўл остида бўлган ёнғин ўчиргичлар, ички ёнғин ўчириш асбоб – анжомлари билан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилиш лозим.


2.Бинода қуйидагилар таъқиқланади.
2.1. Маъмурий биноси ва бошқа белгиланмаган жойларда чекиш.
2.2. Енгил алангаланувчи ва алангаланувчи суюқликларни сақлаш.
2.3. Очиқ оловдан фойдаланиш.
2.4. Қўлбола ясалган электр иситгичлар ва маиший электр ускуналаридан фойдаланиш.
2.5. Носоз бўлган электр мосламаларни ишлатиш.
2.6. Вақтинча ўтказилган электр сим ва кабеллардан фойдаланиш.
2.7. Заҳира чиқиш йўлларини турли хил буюм ва мебеллар билан тўсиб қўйиш ҳамда эшикларини очилмайдиган ҳолатга келтириш.
2.8. Қўшимча равишда ўзбошимчалик билан хоналар, тўсиқлар ва бошқа қурилмалар барпо этиш.
2.9. Ёнғин ўчириш асбоб анжомларидан хўжалик ишларида фойдаланиш.


3. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари
3.1. Ҳар бир шахс ёнғин чиққанда ёки унинг аломатлари пайдо бўлганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун чиқиши ва х.к) қуйидаги ишларни бажариш зарур:
- дарҳол корхона директорига ва кейин зарурият бўлса телефон орқали ёнғин ўчириш хизматига (шунда объект манзили, ёнғин чиққан жой ва фамилияни айтиш зарур) хабар бериш;
- имконият борича одамларни эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва моддий бойликларни сақлаш бўйича чоралар кўриш.
3.2. Муассасада ёнғин ўчириш учун кукунли (порошокли) ўт ўчиргичлар мавжуд. Улар билан қаттиқ нарсалар, суюқликлар, газ, кучланиши 1000 вольтгача бўлган электр ускуналарини ўчириш мумкин. Ёнғин ўчириш учун ўт ўчиргични халқаси узилади ва дастаг босилади, бунда ўт ўчиргичнинг кукун чиқарувчи тешигидан кукун 0.5 – 1 м масофадан ёнғинга сепилади. Ёнғин ўчириш пайтида ойналарни очиш, вентилляцияни ёқиш ман этилади, чунки бу ёнғинни тез ривожланишига олиб келади.
3.3. Электр токи кучланишида бўлган анжомларда чиққан ёнғинни сув ва кўпикли ўт ўчиргичлар билан ўчириш қатъииян ман этилади.
3.4.Ишлатилган ва носоз ўт ўчиргичларни ёнғинга ташлаш мумкин эмас, чунки бу ўт ўчиргичларнинг портлашига олиб келиши мумкин.
3.5. Ёнғин ўчириш пайтида ёнғин билан бинодан чиқиш жойлари тўсиб қўйилмаганига қараб туриш зарур.
3.6. Ёнғин ўчирилгандан кейин хоналарни тутундан тозалаш мақсадида ҳавосини алмаштириш керак.

Ишлаб чиқди Х.Хафизов
Download 17.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling