РАЙҲОН [хушбўй ўсимлик тури] Лабгулдошларга мансуб, ош-кук учун экиладиган бир йиллик хушбўй ўсимлик.
РЕАКЦИЯ [лот. Actio – ҳаракат] Ташқи ва ички қўзғатувчиларга жавобан инсон ва унинг тана аъзоларида пайдо бўладиган ҳаракат, жараён ёки ҳолат; акс таъсир.
2 ким. Икки ёки бир неча моддалар ўртасида кечадиган ва янги моддалар ҳосил киладиган ўзаро кимёвий таъсир. Кимёвий реакция.
РЕДИСКА [ лот. Radix илдиз, илдиз Мева] Эрта кўкламда очиқ ёки ёпик ерларга экиладиган полиз экини ва унинг ейишли думалок ёки чўзинчоқ оқ, қизил рангли ҳосили.
РЕЗАВОР Майда-чуйда. Резавор моллар.
2 Овқатга солиш учун ишлатиладиган кўкат ва сабзавот.
РЕЗАВОРЧИЛИК Резавор экинлар экиш ва резавор сотиш ишлари билан шу-гулланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |