Ракамлаштириш шароитида ички аудит Халкаро стандартларга мослаштириш


Download 37 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi37 Kb.
#1369425
Bog'liq
23 март


Ракамлаштириш шароитида ички аудит
Халкаро стандартларга мослаштириш
Корпоратив бошкарув тизимида ички аудит: устунлиги ва заиф жихатлари
Ички аудит корхона учун «бошқарув қуроли» ҳисобланади. Корхонадаги операцияларни ички кучлар орқали жуда яқиндан кузатиш имконияти бўлиб, мукаммал бошқарув мақсадига эришиш кафолатидир.
Ички аудитнинг асосий мақсади, нафақат назорат камчиликларини аниқлаш, балки уларнинг чиқиш манбаларини таҳлил қилиш ва бошқарув вазифаларини қай даражада бажарилаётганлигига баҳо беришдан иборат.
Шундай экан ҳозирги иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида ички аудит корхоналар бошқарув ҳамда ички назорат тизимининг кучли ва заиф жиҳатларини ўз вақтида аниқлаш имконини беради. Рус олими О.В. Сметанко таъкидлаб ўтганидек, ички аудит орқали корхона фаолиятининг асосий кўрсаткичларига таъсир қилувчи салбий рисклар ва хавф омилларини юмшатишга қаратилган қарор лойиҳалари ишлаб чиқилади. [1]
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аксарият корхоналарда юқори бўғин раҳбарлари корхона кундалик фаолияти назорати билан шуғулланмаслиги, лекин у шундай маълумотга зарурият сезганлиги сабабли ички аудит хизматига талаб ортиб бормоқда. [2]
Ҳар қандай корхона ичида ихтисослаштирилган ички аудит бўлимини ташкил қилиш жуда мураккаб ҳамда машаққатли жараён ҳисобланади. Чунки у кўплаб услубий ва ташкилий техник муаммоларни ҳал қилишни талаб қилади.
Ушбу жараённи осонлаштириш мақсадида қуйидаги босқичларда ички аудит булимини яратишни тавсия қиламиз.

  1. босқич. Тегишли бўлим ташкил этиладиган масалалар доирасини аниқлаш ва аниқ белгилаш. Шунингдек корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ички аудит бўлимини яратишнинг асосий мақсади ва вазифаларини аниқлаш.

  2. босқич. Биринчи босқичда кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш учун ички аудитнинг асосий функцияларини аниқлаш.

  3. босқич. Бир хил турдаги функцияларни мос хусусиятларига кўра гуруҳларга бирлаштириш ва улар асосида вазифаларни бажаришга қаратилган бўлимнинг бўлинмаларини шакллантириш.

  4. босқич. Ҳар бир таркибий бўлинма учун ҳуқуқларни ва мажбуриятларини белгилаб берувчи схемалар ишлаб чиқиш. Кейинчалик эса ички аудит бўлими гуруҳи бўйича лавозим йўриқномаларини ва ички тартиб қоидаларини қонуний ҳужжатлаштириб қўйиш.

  5. босқич. Барча таркибий бўлинмаларни ягона бир бутунликда – ички аудит бўлимига бирлаштириш, унинг корхонадаги умумий мақомини белгилаш, белгиланган мақсадларни, ички аудит бўлими тўғрисидаги Низомда вазифа ва функциялар асосларини белгилаш.

  6. босқич. Рақамлаштириш шароитида ички аудит бўлимини корхона бошқарувининг бошқа таркибий бўлинмалари билан интеграциялашни ахборот технологиялар орқали таъминлаб бериш.

  7. босқич. Корхона учун ички аудит стандартлари ва ички аудит кодексини ишлаб чиқиш. [3,10]

Бизнинг фикримизча, юқоридаги тавсиялар асосида ички аудит бўлими ташкил этилса корхонада ички аудит бўлимининг роли ошади, бу эса корхоналарда ички аудиторлар ишини оптималлаштирилганлиги билан изоҳланади.
Ўз навбатида ички аудит бўлимининг заиф томонлари деб аталадиган хатолар унингфаолиятини сезиларли даражада сусайтиради.


  1. Сметанко О.В. Проблеми i перспективи розвитку внутрiшнього аудиту в акцiонерних товариствах Украiни: (Монография)/ О.В. Сметанко.- К.: КНЕУ, 2014-461с.

  2. Ибрагимов

  3. Гудцайт Е. М. Методологические проблемқ аудита./Е.М. Гудцайт// Аудиторские ведомсти-2002-№1-10с.


Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling