Рaнгигa қурa дaстурxoнлaр oқ вa рaнгли булaди
Овкатланиш корхона( ресторон) ига куйилган талаблар
Download 71 Kb.
|
ресторон белёси
Овкатланиш корхона( ресторон) ига куйилган талаблар
Туристик овкатланиш корхоналарининг умумий талаблари куйидагиларни ўз ичига олади: 1. Режа–корхонага тегишли ҳудуд ташриф буюрувчиларнинг автотранспортда келишига кулай бўлиши керак. 2. Ҳудуд жуда тартибли бўлиши лозим. Меҳмонларнинг корхонага олиб борадиган йўллар асфалт, махсус гулли плиталар (бетон, тош) ёки туристик мажмуа ҳудуди безаги учун мос бўлган бошка материаллар билан копланган бўлиши лозим. 3. Корхонага кириш жойи туристик мажмуанинг меъморий ансамбли ва ҳудудга мос чикиндилар учун махсус идишлар ҳамда автомат-телефонлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу ерда реклама ёзувларини осиш, яшил экинлардан ташкил килинган декорация ва бошка боғ-ҳиёбон безак элементлари билан безаш тавсия килинади. 4. Туристик овкатланиш корхонасининг меҳмонларга йўл кўйилган ҳудудда куйидагилар ман этилган: юклаш ишлари. идиш, курилиш жиҳозлари тахлаш, ахлат учун контейнерларни жойлаштириш; чикинди, ахлат, буш идишларни ёкиш. 5. Корхонага кириш кисми меҳмонларнинг бир вактда кириб келиш ва чикиб кетувчи окимларини ўтказишга имконият бериши керак. 6. Туристик овкатланиш корхоналарининг ташрифкорлар учун мўлжалланган хоналари санитар-гигиена, ёнғинга карши ва оммавий хоналарга кўйиладиган талабларга жавоб бериб, ҳарорат ва намлик каби жиҳатлар бўйича инсонларга кулайлик ва хавфсизлик яратиб бериши керак. Энг катъий талаблардан бири – ҳеч кандай ошхона ва хожатхонага таалукли хид бўлиши керак эмас. 7. Ташрифкорлар учун хоналарнинг ички кисми хонани тозалашни кийинлаштирадиган ва санитар-гигиена шароитини ёмонлаштирадиган декорация элементлари билан юкланмаган бўлиши керак. Хоналарнинг ички кисми декорацияси учун ишлатилган материаллар санитар-гигиена ва ёнғинга карши хавфсизлик назоратидан утиши керак. 8. Барча хоналарда ташриф буюрганларнинг адашмаслиги учун кўрсаткич-ёзувлар (пиктоғрамма) бўлиши керак. 9. Бинонинг кириши кисмида ушбу корхонага маълум тоифа берилгани ва шунга мос «юлдузлар» сонини тасдикловчи сертификат (гувоҳонома) нусхаси осилган бўлиши керак. 10. Хоналардаги жиҳозлар ногиронлар ва болали меҳмонлар ташриф буюришига имкон бериши керак. 11. Меҳмонлар учун хоналар идиш, ҳом ашё, курилиш моллари ва бошкаларни ташиш ва юклаш ишлари учун фойдаланилиши керак эмас. 12. Хоналар ёритилиши мавжуд меъёрий-техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак. 13. Стол сервировкасида дастурхон ва индивидуал сочиклардан фойдаланадиган ресторан, кафе ва барлар етарли ҳажмда стол жиҳозларининг камида иккита комплектига эга бўлиши керак: банкет, юбилей, турли тантаналар учун ок дастурхон ва сочиклар; шунингдек, корхона ички дизайнига мос ранглий дастурхон ва сочиклар. Агар корхона услубига мос келса, кундалик фойдаланиш учун рангли жиҳозлар ок ранглиларга алмаштирилиши мумкин. Ювиш ва чатиш-бичиш ишларидан кейин колган, кузга ташланадиган камчиликларга эга бўлган ва ифлос дастурхонларни ишлатишга йўл кўйилайди. 14. Столларни сервировкасида бир хил стол жиҳозлари ва идишларидан фойдаланиш лозим. Синган, камчиликлари бор идишларни ишлатиш мумкин эмас. Стол сервировкаси тегишли тоифали ресторанларда жаҳон тажрибасида кабул килинган хизмат коидаларига биноан амалга оширилиши лозим. 15. Ташкил килинган туристик гуруҳларга (пул ўтказиш йўли билан) хизмат кўрсатишда нонушта, тушлик ва кечки овкат учун сайёҳларнинг еш ва миллий жиҳатларини инобатга олган ҳолда тузилган овкат комплексларини таклиф килиш тавсия килинади. Ҳар бир рацион энг ками 10 кундан кейин такрорланиши мумкин, таом тури эса – камида 4 кундан кейин. Овкатланиш комплекс рациони таомномаси туристик гуруҳ раҳбари билан келишилиши керак. 16. Таомларни тайёрлаш учун ишлатилган маҳсулотларнинг сифати саломатлик учун зарар бўлган моддалар (нитрат ва пестицидлар) йўклиги ҳамда белгиланган меъёрлардан ортик радиацион ва микробиологик ифлосланишга эга эмаслигини тасдикловчи гувоҳнома бўлиши шарт. Сертификат йўк ҳолда маҳсулотларнинг лаборатория таҳлили амалга оширилади. 17. Столларни олдиндан стол жиҳозлари, идишлари, нон, совук салатрлар ва зираворлар билан сервировка факат пул ўтказиш йўли билан ташкил килинган гуруҳларга хизмат кўрсатишда амалга оширилади. 18. Таомнома китобчасини бетида туристик овкатланиш корхонасининг номи ва сертификат асосида берилган «юлдузлар» сони билан маҳсулот белгиси акс этган бўлиши керак. 19. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш услубида фаолият кўрсатаётган корхоналар таомномаси нашр килиниб, корхонанинг кириш кисмидаги деворга ва таомларни таксимлаш линияси ёнида илинган бўлиши керак. 20. Овкатланиш рационидаги таомлар билан биргаликда рационда бўлмаган ичимликларни туристларга тавсия килиш мумкин. 21. Ресторан ёки кафеда алоҳида хонада жойлашган ёки тушлик хонасининг махсус ҳудудида жойлашган бар стойкасида хизмат кўрсатиш ташрифкорлар бошка столларда овкатланаётганларга халакит бермаган ҳолда тавсия килинади. 22. Туристик овкатланиш корхоналарининг ошпаз, официант ва метрдотеллари мусобака асосида малакавий текширув ва ижтимоий тест натижасида ишга кабул килинади. 23. Ишлаб чикариш, хизмат, маъмурий-бошкариш ва техник ходимларининг малакасини тасдиклаш ва квалификацион разрядини ошириш максадида доимий равишда 5 йилда бир маротаба уларнинг кайтадан аттестацияси ўтказилади. Туристик овкатланиш корхонаси ходими ҳар уч йилда малака ошириш курсаларида махсус ўкув дастури бўйича кайта тайёргарликдан ўтиши лозим. 24. Официант, бармен ва метрдотеллар камида битта Европа тилларидан бирини яхши билиши керак. Шунингдек, жамоага турли тилларни биладиган oфициантлар кабул килинади. 25. Туристик овкатланиш корхонасининг барча ходимлари ушбу корхона турига мос, кузга ташланадиган камчилик ва ифлосланишга эга бўлмаган, озода махсус униформа ёки санитар кийим ва пояфзал кийиши керак. Кийим корхона тоифаси ва керакли юлдузлар сони кўрсатилган фирма белгисига эга бўлиши лозим. Туристик овкатланиш корхонасининг барча ходимлари форма кийимида фирма тамғаси туширилган, ходимнинг исми ва лавозими кўрсатилган шахсий белгиси бўлиши керак. 26. Санитар, махсус ва форма кийимлари доимий равишда ювилиб туриши, зарурият туғилганда чатиш-бичиш ишлари ҳам амалга оширилиши керак. 27. Санитар, махсус ва форма кийимлар санитар-гигиена талабларига жавоб берадиган, юкори чидамли, чиройли кўринишга эга бўлган ва яхши тозаланадиган замонавий, сунъий ва композицион матолардан тикилган бўлиши керак. 28. Хизмат ходимлари доимий равишда шахсий гигиена коидаларига риоя килиши лозим. Иш жойида улар яхши тартибли соч турмагига эга бўлиши, эракаkларнинг соколлари олинган бўлиши, тетик ва тик кўринишга эга бўлиши лозим. 29. Хизмат ходимлари меҳмонларга нисбатан хушмуомала, эътиборли ва тарбияли бўлиши керак. Ходимлар бевосита мажбуриятларини бажаришга халакит бермаган ҳолда меҳмонларнинг барча илтимослрини иложи борича бажо келтириши керак. Келишмовчилик вазиятида ходим навбатчи администратор, метрдотел ёки корхона раҳбарини таклиф килиши керак. 30. Хизмат ходимлари ўз иш жойларида ўзга, ортикча ишлар (укиш, тўкиш, чекиш ва ҳоказо) билан банд бўлиши керак эмас. Download 71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling