Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундарижа: I. Кириш II. Асосий кисм
-расм. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги
Download 71.69 Kb.
|
Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма даромадлари Мундариж-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.5.Тармоқнинг мувозанат ҳолати ва тармоқ таклифи
- 16-расм. Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмини танлаши.
15-расм. Рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги
мувозанат ҳолати ( -мувозанат нуқта). Рақобатлашувчи фирма тармоққа қарашли бўлгани учун (12) шарт тармоқнинг ҳам узоқ муддатли оралиқдаги (рақобатлашган бозорда) мувозанат ҳолатини ифодалайди. 15-расмдан кўриш мумкинки, фирманинг иқтисодий фойдаси узоқ муддатли оралиқдаги мувозанат ҳолатида нолга тенг. Лекин, бу фирма умуман фойда олмайди дегани эмас, аслида фирма ўзининг қўйган (қўшган) капиталига кўра реал нормал фойда олади. Иқтисодий фойда альтернатив харажатни ҳам ҳисобга олади, яъни фирма эгасининг ўз капиталини бошқа бир соҳага қўйиш натижасида оладиган фойда. Шунинг учун ҳам айтиш мумкинки, рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли оралиқдаги ўртача харажатлари ўз ичига нормал фойдани (тармоқ бўйича ўртача фойдани) олади. Фирма эгасининг иқтисодий фойдаси ноль дегани, у ўз капиталини бошқа соҳага қўйганда ҳам шу миқдорга тенг нормал фойдани олар эди, демак унинг альтернатив харажати нолга тенг. Агар фирма эгасининг альтернатив харажати нолдан юқори, яъни мусбат бўлса, у ўз капиталини ушбу тармоқдан олиб, бошқа иқтисодий фойда берадиган тармоққа қўйган бўлар эди. Шундай қилиб, рақобатлашувчи фирманинг узоқ муддатли ўртача харажати нархга тенг бўлса ҳам (нолга тенг иқтисодий фойда олса ҳам), у ўз ишини (нормал фойда олгани учун) тўхтатмайди. Рақобатлашган бозорда тармоққа кириш ва ундан чиқиш эркин бўлгани учун ва тармоқнинг ўзи ҳам рақобатлашувчи бўлгани учун фирмаларнинг иқтисодий фойдаси нолга яқинлашиш тенденциясига эга. 2.5.Тармоқнинг мувозанат ҳолати ва тармоқ таклифи Узоқ муддатли оралиқда тармоқниг типик вакили бўлган фирма ўз фойдасини шундай ишлаб чиқариш ҳажмида максималлаштирадики, бу ҳажмда узоқ муддатли чекли харажат маҳсулот нархига тенг бўлса (16-расм). 16-расм. Узоқ муддатли оралиқда рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш ҳажмини танлаши. Фирманинг фойдаси ишлб чиқариш ҳажми га тенг бўлганда максимал бўлади ва у тўртбурчак юзига тенг. Ишлаб чиқариш ҳажмиин дан ошириш ёки камайтириш фирманинг умумий фойдасини қисқартирди. Нима учун деганда, агар ишлаб чиқариш ҳажми дан кичик бўлса, ( ) қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг чекли даромади чекли харажатдан кўп, демак ишлаб чиқаришни ошириш мақсадга мувофиқдир. Аммо ишлаб чиқариш ҳажмининг дан юқори бўлган ҳар қандай ҳажмида чекли харажат чекли даромаддан юқори, шунинг учун қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулот фойдани қисқартиради. Умуман олганда кўриш мумкинки, бозор нархи қанча юқори бўлса, албатта харажатлар ўзгармаганда, фирма шунча кўп фойда олади. Худди шундай бозор нархи бўлганда, фирма фойдасини максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми нуқта, яъни узоқ муддатли ўртача харажатларнинг минимуми билан аниқланади. Бундай ҳолда фирманинг иқтисодий фойдаси нолга тенг. Лекин, фирма, биз юқорида айтганимиздек, иқтисодий фойда нол бўлганда ҳам инвестиция қилган капиталига нормал фойда олади. Узоқ муддатли оралиқда, рақобатлашган бозорда нафақат фирма рақобатлашувчи бўлади, балки тармоқнинг ўзи ҳам рақобатлашувчи бўлади. Тармоқдан чиқиш ёки тармоққа кириш, фирмалар учун эркин бўлганлиги учун, фирмаларнинг иқтисодий фойдаси нолга яқинлашиш тенденциясига эга. Шунинг учун ҳам, тармоқда узоқ муддатли мувозанат ҳолатига эришилади, қачонки маҳсулот нархи тармоқнинг типик вакили бўлган фирманинг узоқ муддатли ўртча харажати минимумига тенг бўлса (17-расм). Фирма нолга тенг иқтисодий фойда олганда, унда тармоқдан чиқиб кетишга ҳожат қолмайди, бошқа фирмаларнинг ҳам тармоққа кириб келишидан манфаатдор эмас. Узоқ муддатли мувозанат ҳолат қуйидаги ўртача шарт бажарилганда содир бўлади. Биринчидан, тармоқдаги барча фирмалар ўз фойдаларини максималлаштиради. Иккинчидан, ҳамма фирмалар нолга тенг иқтисодий фойда олгани учун ҳар бир фирма тармоққа киришдан ва ундан чиқишдан манфаатдор эмас. Учинчидан, маҳсулотнинг нархи шундайки, бу нархда умумий таклиф (тармоқ таклифи) умумий истеъмол талабига тенг. . (1) Download 71.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling