“raqamli iqtisodiyot” kafedrasi boxodirov bunyod otasini ismi


Download 0.92 Mb.
bet11/30
Sana23.04.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1389255
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30
Bog'liq
Ташкилотларнинг молиявий муносабатларини рақамлаштири 2023

1.3.1-жадвал
Суғурта соҳаларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишлари тавсифи

Йўналиш

Таъриф

Қўлланиладиган рақамли технологиялар

Суғурта компаниясининг истеъмол аудиторияси

Интернет-лаштириш

Суғурта компаниясининг бизнес жараёнларида интернетдан фойдаланиш

Янги ишлаб чиқариш технологиялари; симсиз алоқа технологиялари; булутли технологиялар

Ташқи – суғурталанувчилар; Ички – ходимлар,
суғурта агентлари

Индивидуал-лаштириш

Суғурталанувчилар ва суғурта объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг энг кенг тўпламини олиш асосида индивидуал суғурта таклифларини (тариф бўйича, рисклар жамланмаси бўйича ва бошқа шартларга мувофиқ) ишлаб чиқиш

Катта маълумотлар; Янги ишлаб чиқариш технологиялари; симсиз алоқа технологиялари

Ташқи –
суғурталанувчилар (шу жумладан
солоҳиятли
мижозлар ҳам)

Рақамлаш-тириш

Суғурта компаниясининг
бизнес жараёнларида рақамли
(рақамлашган) технологиялардан фойдаланиш

Янги ишлаб чиқариш технологиялари; симсиз алоқа технологиялари

Ички – ходимлар; ташқи – суғурталанувчилар



Суғурта тармоқларини рақамлаштиришнинг асосий йўналишларини алоҳида кўриб чиқамиз.
Суғурта тармоқларини интернетлаштириш. Суғурта тармоқларини ва умуман суғурта бозорини рақамлаштириш сифатида интернетлаштириш суғурта компаниясининг бизнес-жараёнларида интернетдан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Ҳозирги кунда “интернет – суғуртаси” кенг тарқалган бўлиб, тор маънога эгадир, яъни бунда суғурта хизматлари ёки суғурта маҳсулотларини интернет орқали сотилиш назарда тутилади.
Суғурта фаолиятини интернетлаштириш суғурта компанияларида қўйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
суғурта хизматларини интернет орқали сотиш;
интернет орқали суғурта даъволарини ҳал қилиш;
интернет орқали суғурталанувчилар тўғрисида маълумотларни йиғиш.
Уй хўжаликлари, корхоналар ва давлат томонидан интернет тармоғидан фойдаланишнинг кенгайиб бориши суғурта бозорида янги сегментларининг пайдобўлишига олибкелди, масалан, киберрискларнисуғурталаш, интернетдаги нарсаларни (маълумотлар) суғурта қилиш ва бошқалар.
Суғурта тармоқларини индивидуаллаштириш. Иқтисодий муносабатларни индивидуаллаштириш суғурта бозоридаги оммавий стандартлаштирилган маҳсулотлардан воз кечган ҳолда суғурта компаниялари таклифларини индивидуаллаштиришда (1.3.2-жадвал) намоён бўлади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling