Тошли деворбоп материаллар қуйидагилар бўйича синфларга бўлинади: - Буюм тури;
- Вазифаси;
- Фойдаланиладиган хом ашёси ва маҳсулот тайёрлаш усули;
- Зичлиги;
- Иссиқлик ўтказувчанлиги;
- Сиқилишдаги мустаҳкамлиги.
Тури бўйича қуйидагиларга бўлинади: Тури бўйича қуйидагиларга бўлинади: - Сопол ва силикат ғишт ва тошлар;
- Массаси 4 кгдан кўп бўлмаган тўлиқ ва ичи ковак ғишт;
- Массаси 16 кгдан кўп бўлмаган ичи ковак бетон ва табиий тошдан тўлиқ тошлар;
- Массаси 40 кгдан кўп бўлмаган тоғ жинсидан ичи ковак ва тўлиқ блоклар, сопол, силикат ва бетон блоклар.
Фойдаланишига кўра тош материаллари қуйидагиларга бўлинади: - Ташқи ва ички деворларни қуриш учун оддий;
- Бино ва иншоатларнинг деворларини пардозлашда фойдаланиладиган – юза учун.
Фойдаланиладиган хом ашёси ва тайёрлаш усулига кўра қуйидагиларга бўлинади: Фойдаланиладиган хом ашёси ва тайёрлаш усулига кўра қуйидагиларга бўлинади: - Гилтупроқ, трепел, диатомит ва бошқа хом ашёдан пластик ёки нимқуруқ усулда пресслаб тайёрланадиган ва қиздириб пиширилганда сополга айланадиган;
- Оҳак ва қумни ёки бошқа кремнезем таркибли ва оҳактаркибли компонентларни пресслаб тайёрланган ва автоклавда қотадиган;
- Минерал боғловчи (цемент, оҳак, гипс боғловчиси, шлак ва бошқ.) ғовак ёки зич тўлдирувчилардан ташкил топган қоришмани табиий ёки иссиқлик ишлови бериш натижасида қотувчи;
- Табиий тоғ жинсларини кесиб тайёрланган буюмлар.
Зичлиги бўйича (кг/м3) тош материаллари қуйидагиларга бўлинади: Зичлиги бўйича (кг/м3) тош материаллари қуйидагиларга бўлинади: - Ўта енгил (600гача);
- Енгил (600...1300);
- Енгиллаштирилган (1300... 1600);
- Оғир (1600...2200).
Иссиқлик ўтказувчанлиги бўйича тош материаллари қуйидагиларга бўлинади: - Иссиқлик ўтказувчанлиги паст;
- Иссиқлик ўтказувчанлиги ўртача;
- Иссиқлик ўтказувчанлиги юқори.
Do'stlaringiz bilan baham: |