Рда иқт и содий


Download 1.43 Mb.
bet6/6
Sana25.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1396040
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Moliyaviy tizim va institutlar 2

аклифлар
Давлат қарзларининг бетартиб ошиб бориши иқтисодиёт учун хатарларни вужудга келтиради ва мамлакат иқтисодиётининг кредитлаш ҳисобига юқори ўсиш суръатлари активлар сифатининг ёмонлашуви ва банкларнинг ташқи молиялаштириш манбаларига қарамлигининг кучайиши каби рискларни келтириб чиқариши мумкин. Аммо Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича ЯИМга нисбатан 38,9% кўрсаткич билан энг хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олган. Давлат ташқи қарзларини самарали бошқариш мақсадида жалб қилинаётган қарзлар ва давлат

8 Молия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи».


номидан берилаётган кафолатлар суммасига чегара қўйиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб янги жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи миқдорларини қонуний чегаралаш амалиёти йўлга қўйилган. 2022 йил учун Ўзбекистон ҳукумати номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 млрд. АҚШ доллар, Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6,0 трлн. сўм миқдорида белгиланди.
Шунингдек, 2021 йилда давлат ташқи қарзи битимларига белгиланган лимит 5 млрд. доллар, Ўзбекистон номидан ва давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари ҳажми эса 4,92 млрд доллар миқдорида қайд этилди.
Кўплаб халқаро рейтинг агентликларининг, жумладан Fitch Ratings агентлигининг қайд этишича, пандемиядан кейинги даврда қарзлар бўйича мақсадли чегараларга риоя қилиш амалиётининг шаклланиши ва бюджет консолидациясининг барқарор стратегиясини амалга ошириш давлат молияларини асосий қулай рейтинг омиллари сифатида сақлаб қолиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling