Рда иқт и содий
Download 1.43 Mb.
|
Moliyaviy tizim va institutlar 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- М авзуга оид а д а би ёт лар т аҳли л и
42ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун
замин яратиш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш ва 2023 йилдан ялпи ички маҳсулотга нисбатан унинг 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш1 мақсад қилиб белгиланган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Давлат қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсири ва уни баҳолаш методологияси борасида маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан талайгина илмий ишлар олиб борилган. ушбу илмий тадқиқотларнинг айримлари билан танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 2008 йилда бошланган иқтисодий инқироз Европа давлатларини жуда қийин аҳволга солиб қўйган. Улар иқтисодиётини ривожлантиришда ЯИМ ўсишига катта эътибор қаратган ва бунинг натижасида савдо баланси ёмонлашган ва давлатда валюта захираси йиғилмаган. Иқтисодий инқироздан чиқиш учун давлатлар қарз олишга мажбур бўлишди. Шу масалага бағишланган илмий ишлардан бири Panagiotis Pegkas тегишли бўлиб, у Грецияда давлат қарзларининг иқтисодий ўсишига таъсирига баҳо берган. Илмий тадқиқот натижаларига кўра давлат қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсири авваламбор давлат қарзларининг ҳажмига боғлиқдир. Қанчалик давлат қарзлари ошиб бораверса иқтисодий ўсишга таъсири йўқолиб боради. Таҳлилларга кўра 2000 йилгача Греция ҳукумати томонидан олинган қарзлар иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилган бўлса, 2000 йидан кейинги олинган давлат қарзлари иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатган2. Аммо иқтисодчи томонидан давлат қарзларининг иқтисодий ўсишга ижобий таъсирини ифодаловчи аниқ чегара кўрсатилмаган. Аммо кўплаб иқтисодчи ва илмий мактаблар томонидан давлат қарзи ЯИМга нисбатан 60 фоиздан ошиши иқтисодий таназзулга келтириш айтиб ўтилган. Rosdiana Sijabat Индонезия иқтисодиётига давлат қарзларининг таъсирини ўрганган. Таҳлилда 1998-2018 йиллардаги статистик маълумотлар асосида VECM моделини қурган. Таҳлил натижаларига кўра Индонезия давлатининг ташқи қарзлари иқтисодий ўсишга салбий таъсир қилган бўлса, давлатнинг ички қарзлари аксинча ижобий таъсир қилган. Шунингдек, аҳолининг ташқи қарзлари ҳам иқтисодий ўсишга салбий таъсири кўрилган3. P. Zondi ва Z. Robinson Жанубий Африка давлати мисолида 1994-2019 йиллар статистик маълумотлари асосида авторегрессив тақсимланган кечикиш модели (autoregressive distributed lag model) ёрдамида давлат ташқи қарзининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаган. Таҳлил натижаларига кўра давлат ташқи қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсири қисқа муддатда ижобий бўлган. Аммо узоқ муддатда давлат ташқи қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсири салбий бўлган4. Юқоридаги олимларнинг фирклари ва таҳлилларидан кўришимиз мумкинки, давлат қарзининг иқтисодий ўсишга таъсири биринчидан, унинг ҳажмига боғлиқ бўлса, иккинчидан унинг манбасига боғлиқдир. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling