Рда иқт и содий


Download 1.43 Mb.
bet3/6
Sana25.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1396040
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Moliyaviy tizim va institutlar 2

Тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, синтез каби усуллардан фойдаланилган. Ўзбекистон мисолида давлат қарзларининг, хусусан ташқи қарзларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг, Давлат статистика қўмитасининг 2016-2021 йиллардаги йиллик маълумотларидан фойдаланилди. Айрим кўрсаткичлар, жумладан ЯИМ ва давлат ташқи қарзининг миллий валютадаги эквиваленти 2015 йил нарх даражасига нисбатан реалга ўтказилди.


Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон давлат қарзи охирги йилларда ошиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда давлат қарзи 11,6 млрд. АҚШ долларига ва ундан ташқи қарзлар 7,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2020 йилда 23,4 млрд. АҚШ доллари ва ундан ташқ

1-расм. Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи диномикаси5
Шунингдек, 2017 йилдан 2020 йилгача давлат ички қарзлари пасайиб борган. Хусусан, 2017 йилда давлат ички қарзлари 4,0 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган бўлса, 2020 йилда 2,3 млрд. АҚШ долларига ва 2021 йилда 2,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган. Ушбу ички қарзларни АҚШ долларида келтирган бўлсакда, аммо улар миллий валютада котировка қилинган қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали олинган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи қолдиғи 26,3 млрд. АҚШ долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 38 фоизни ташкил этди. Ушбу қарздан, давлат ташқи қарзи — 23,6 млрд. АҚШ долларга, давлат ички қарзи эса —
2,7 млрд. АҚШ долларга тенг бўлди. Шунингдек, 2021 йил давомида давлат қарзи — 2,9 млрд. АҚШ долларга ўсган. Охирги 5 йилда эса давлат ташқи қарзи — 11,6 млрд. АҚШ доллардан 26,3 млрд. АҚШ долларгача, яъни 2,2 баробарга ортган.
Ўзбекистон ҳукуматининг давлат қарзи 2021 йил давомида 2,9 млрд. АҚШ долларга ошган бўлса-да, доллар ҳисобида ялпи ишлаб чиқариш тез сурьатларда,

яъни 9,4 млрд долларга ўсгани нитижасида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 39 фоиздан 38 фоизгача тушган.


Давлат ташқи қарзларини ҳисоблашда давлат корхона ва банкларининг четдан оладиган қарзлари учун кафолати ҳам қўшилади. Шундай экан жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу корхонлар оладиган қарзлари ёки кредитлари учун давлат кафолатини беришни тўхтатиш лозим. Бу йўлда 2021 йилдан ҳукуматимиз томонидан ички мажбуриятлар бўйича давлат кафолатларини бериш амалиёти тўхтатилди. Аммо ушбу корхоналар четдан оладиган қарз ва кредитлари учун давлат кафолати сақланиб қолган. Аммо давлат корхоналари ва банклари ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун, хусусан, трансформация жараёнларига мувофиқ, жаҳон молия бозорларида давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш амалиёти кузатилмоқда. Бунга мисол сифатида 2019−2021 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк», «Миллий банк», «Ипотека банк» банклари ҳамда UzAuto Motors ва «Ўзбекнефтгаз» компаниялари томонидан умумий ҳажми қарийб 2 млрд. АҚШ долларлик маблағлар халқаро еврооблигациялар чиқариш орқали жаҳон молия бозоридан жалб қилинди.
Давлат ички қарзларининг ижобий томонларидан бири ички молия бозорини ривожлантиришга туртки беради. Чунки давлат қимматли қоғозлари юқори ликвид актив саналиб, унга бўлгна талаб кўп ҳолларда юқори бўлади. Ўзбекистон ҳукумати 2018 йил декабрь ойидан бошлаб, давлат қимматли қоғозларининг ички бозорини йўлга қўйди. Қонунчиликка кўра ва нафақат Ўзбекистонда балки аксарият давлатларда давлат қимматли қоғозларини ички бозорда жойлаштириш Марказий банк орқали амалга оширилади. Шундай экан Ўзбекистонда Марказий банк давлат қимматли қоғозларини электрон савдо платформасида диллерларга сотади.
5 Молия вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи».


1-жадвал Очиқ бозорда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ) ҳажми ва фоизи6


Чораклар

1 2019Q1 2 2019Q2 3 2019Q3


4 2020Q1

5 2020Q2

6 2020Q3

7 2020Q4

8 2021Q1

9 2021Q2




Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling